3-боб. Ректорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ректор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Институтнинг барча Талабаларига ҳам татбиқ этиладиган ички ҳужжатларни қабул қилиш;
б) Талабадан Институт Ички тартиб қоидаларига, Одоб-ахлоқ кодекси, Институтнинг коррупцияга қарши курашиш дастури (сиёсати), Институт Талаба, талаба, ўқувчи ва докторантлари томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида мурожаат қилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги низомга ва ушбу меҳнат шартномасига қатъий риоя қилишини, Институт мол-мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини талаб қилиш;
в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Талабани интизомий жавобгарликка тортиш;
г) мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятлардан бирини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда қонунчиликга мувофиқ талабалар сафидан четлаштириш.
Ректор қонун ҳужжатлари ва Институт локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Ректорнинг мажбуриятлари:
а) Талабани мазкур шартномада кўрсатилган ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган шароитлар билан таъминлаш;
б) қонунчилик ва Институтда қабул қилинган бошқа локал ҳужжатлар ҳамда мазкур меҳнат шартномасининг шартларига қатъий риоя қилиш;
в) ўқув жараёни, ўқув дастурлари, ўқув юклама ҳажми ва ўқув машғулотлари жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисида Талабани ўз вақтида огоҳлантириш;
г) меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш ҳамда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва ҳимоя қилинганлигини таъминлаш;
Ректор қонунчилик, Институтнинг локал ҳужжатлари ва ушбу меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
4-боб. Тарафларнинг жавобгарлиги
Талаба давлат ёки тижорат сири бўлган маълумотларни тарқатишга, Институт раҳбариятининг розилигисиз Институт фаолиятига оид учрашувлар ўтказиш ва музокаралар олиб боришга ҳақли эмас.
Агар Талаба томонидан давлат ёки тижорат сири бўлган маълумотларни ошкор этилиши натижасида ректорга зарар етказилган бўлса, у Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Талаба шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда ректор томонидан талабалар сафидан четлатиш учун асос бўлиши мумкин.
Тарафлар ушбу шартном шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Талаба Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Институтнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган коррупцияга қарши курашиш талабларини бузган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |