Талаба қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминловчи ўқитишнинг усул ва воситаларини танлаш;
б) ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
в) Институт бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ректорнинг буйруқ ва топшириқлари устидан шикоят қилиш;
д) қонун ҳужжатларида, шунингдек институтнинг локал ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Талабанинг мажбуриятлари:
а) ўз вазифаларини виждонан бажариш;
б) Институтнинг Устави, жамоа шартномаси, Ички тартиб қоидалари, Одоб-ахлоқ кодексига ва бошқа локал норматив ҳужжатларига риоя этиш;
в) назарий билим ва амалий кўникмаларни мунтазам равишда ривожлантириш,
г) дарс машғулотларида қатнашиш;
д) меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;
е) Институт обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, бундай ҳолатлар гувоҳи бўлган тақдирда зудлик билан Институт раҳбариятига хабар бериш;
ж) ректорнинг, жумладан бевосита ректор, проректор, факультет декани топшириқларини ўз вақтида, сифатли ва аниқ бажариш;
з) этика қоидаларига риоя қилиш, талабалар ва педгогларга ҳурматда бўлиш;
и) ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали ишларни амалга ошириш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш;
к) бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш бўйича илмий, ижодий-бадиий, спорт-соғломлаштириш клуб ва тўгараклар ишида фаол иштирок этиш;
л) Талабалар турар жойларида белгиланган талабларга мувофиқ қоидаларга риоя қилиш;
м) ўзининг хатти-ҳаракатлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари билан Институтнинг обрўси ва манфаатларига путур етказмаслик ҳамда зарар етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни содир этишдан тийилиш.
Талаба ушбу шартнома бўйича ўз вазифаларини бажараётганда коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ёки бошқа қимматликлар кўринишида:
пора таклиф қилмаслик;
ваъда бермаслик;
пул тўламаслик;
товламачилик қилмаслик;
бирон-бир шахс фойдасига ёки бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик мажбуриятини олади.
Талаба атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиши шарт.
Талаба Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, вазирлик ҳамда Институтнинг ички ҳужжатларига мувофиқ манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишини олдини олиш чораларини кўриши ва манфаатлар тўқнашуви ёки унинг келиб чиқиш эҳтимоли ҳақида ўзига маълум бўлиши билан дарҳол ректорни ёки унинг ўрнини босадиган шахсларни хабардор қилиши шарт.
Талабалар орасида шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, бирор-бир фаолиятга аралашиш, маълумот сўраш ҳамда қарор қабул қилишига таъсир кўрсатиш ҳолатлари юзага келганда вазирлик ҳамда Институтнинг ички ҳужжатларига мувофиқ дарҳол қуйидаги алоқа каналлари орқали:
“------” ишонч телефони;
Telegram-канали (“@----------”);
Telegram-канали (“@-----------”);
Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимининг хизмат телефон рақамига (692325327)хабар қилиши лозим;
Институтда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида Институтнинг хизмат телефон рақамига (692325327) хабар қилиши лозим;
шахсан вазирлик ҳамда Институтнинг ижтимоий тармоқдаги манзилларига хабар қилиниши лозим.
Агар Талаба вазирлик ҳамда Институтнинг бошқа Талабалари томонидан содир этилган ва содир этилиши режалаштирилаётган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фактларни аниқласа, у ушбу маълумотни алоқа каналлари орқали вазирлик ҳамда Институтнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсатида кўрсатилган шахсларга тақдим этиши шарт.
Талаба қонун ҳужжатлари ва Институтнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |