132
қолмоқда.
Кичик корхонанинг муҳим хусусияти шуки, у моддий шаклда оладиган
ресурслардан йирик фирмаларга қараганда анча самарали ва молиявий
ресурсларга қараганда нисбатан самаралироқ фойдаланиш хусусиятига эга.
Ушбу хусусиятга сабаб шуки, энг аввало, кичик корхонани бошқариш
тузилмаси, одатда унчалик консерватив бўлмайди. Бу эса молиявий
маблағлардан фойдаланиш учун салбий омил, буюм ҳолидаги инвестициялар
учун эса ижобий омилдир. Молиявий инвестицияларни қидириб топиш, жалб
этиш ва ишлаб чиқаришга киритиш жараѐни ҳамма вақт анча расмийлашган
ва меъѐрий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган бўлади. Қоида тариқасида
юқори даражали профессионал молиячиларга эга бўлмаган кичик корхона
учун эса бу операция қўшимча қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабли кичик
корхоналар моддий инвестицияларни жалб этиш имкониятларини
кенгайтиришдан манфаатдор. Интеллектуал ресурслар (технологиялар, "ноу-
хау", савдо маркалари ва бошқалар) бундан мустасно, лекин бу соҳада ҳам
кичик корхона назарида тайѐр маҳсулотни сотиб олиши учун маблағ етарли
эмас, балки инвестициялар сифатида шу тайѐр маҳсулотнинг ўзини олиш
маъқулроқ.
Бозор ислоҳотларини амалга ошираѐтган бир қатор мамлакатларда
моддий инвестицияларни жалб этишнинг турли шакллари орасида лизинг,
франчайзинг ва толингдан жуда фаол фойдаланилмоқда. Бунинг устига,
кичик тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш органларининг
мавжуд ва ишлаб чиқилаѐтган дастурий ҳамда меъѐрий ҳужжатларида мазкур
шаклларга катта ўрин берилмоқда. Моддий инвестициялашнинг турли
шаклларидан фойдаланиш самараси кўп жиҳатдан бундай операцияларда
вужудга келадиган муносабатни тартибга соладиган махсус меъѐрий
базанинг ривожланиш даражаси, тегишли бозор инфратузилмасининг
ривожланганлиги билан белгиланади.
Хусусий тадбиркорликни ва бу соҳага инвестицияларни жалб этишни
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлайдиган давлат
сиѐсатини амалга ошириш институциявий ва ҳуқуқий тизимни доимий
равишда такомиллаштиришни талаб қилади. Бу тизимнинг самарали ишлаши
унинг барча унсурлари бир-бирининг вазифасини жуда кам такрорлаган
ҳолда доимий равишда ўзаро алоқада бўлишини ҳамда фаолиятлари
мувофиқлаштирилишини тақозо этади. 2000 йилда қабул қилинган
"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун
кичик бизнесни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш
соҳасида давлат фаолияти такомиллашувига олиб келди. Шу билан бирга,
айтиш керакки, бозор муносабатларини шакллантириш шароитида кичик
тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш рағбатлантирадиган,
танлаб қўлланиладиган бозор механизмларида мувозанат бузилишига олиб
келмайдиган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: