Наманган давлат университети


-боб. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/104
Sana23.02.2022
Hajmi2,05 Mb.
#120881
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104
Bog'liq
xorizhij investitsiyalar fanidan maruza matnlari

 
8-боб. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий 
фаолиятни хорижий инвестициялар ѐрдамида ривожлантириш 
масалалари 
8.1.Мамлакатимизнинг экспортга йўналтирилган иқтисодиѐтини 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 
 
Ўзбекистон Республикаси экспортга йўналтирилган иқтисодиѐтни 
ривожлантириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг 
экспорт фаолиятини такомиллаштириш иқтисодий қайта қуришнинг ҳозирги 
босқичида муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга Ўзбекистон олдида 
мамлакатнинг хом – ашѐ товарлари экспортига қарамлигини пасайтириш, 
импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш ҳамда қўшилган 
қиймати юқори бўлган товарлар экспортини жадаллаштириш каби масалалар 
турибди. 
Баъзи мамлакатлар ва чет эл иқтисодчиларнинг фикрига кўра, 
экспортни мўлжал қилиб ташқи савдони ривожлантириш хом ашѐ бўлмаган 
товарлар экспорт улушини оширишга асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон кўп 
афзалликларга эга эканлиги умуман тан олинган, уларнинг баъзилари 
қуйидагича: 

минерал хом-ашѐ кўп турларининг бой саноатбоп тури; 

кўпгина қишлоқ хўжалик ўсимликларини етиштириш учун қулай, 
шунингдек иссиқлик ва электр энергиясини тежаш имконини берувчи 
табиий иқлимий шароит; 

туризм ва тадбиркорликнинг турдош хилларини ривожлантириш 
имконини яратувчи бутун оламга донғи кетган бой маданий ва тарихий 
мерос; 

юқори малака билан бирга нисбатан арзон ишчи кучи; 


95 

салмоқли илмий салоҳият ва амалий тадқиқотларнинг юқори даражаси; 

ривожланган инфратузилма ва бошқалар. 
Бироқ, мамлакатнинг солиштирма афзалликларини баҳолаш коплекс 
рейтинг усули қўлланишини талаб этади. Оддийроқ шаклда солиштирма 
афзалликлар ишлаб чиқариш харажатларининг нисбати ѐки шундай ўхшаш 
товарларнинг жаҳон бозоридаги нархлари нисбати бўйича чамаланаши 
мумкин. Стандарт усул эксперт чамалаш асосида Ўзбекистоннинг 
рақобатбардошлик даражаси (харажатлар бўйича, маҳсулот сифати омили 
ҳисобга олинмаган ҳолда) бўйича солиштирма афзалликлари экспортнинг 
товар гуруҳлари бўйича шартли равишда рақобатбордош, рақобатбардошга 
яқин ва ҳозирги пайтда рақобатбардош бўлмаган товарлар гуруҳларига 
таснифлаш мумкин.
Шу билан бирга, рақобат муҳитини яратиш мамлакат экспорт 
имкониятларини ўстириш ва янада ривожлантириш учун энг муҳим шарт 
ҳисобланади. Бир қатор мамлакатлар ва чет эл иқтисодчиларининг фикрига 
кўра, мамлакат ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш учун 
қуйидагилар шарт: 

хўжалик фаолиятининг барча субъектлари учун теппа-тенг шароитларни 
яратиш, яъни ҳар қандай имтиѐзлар барча тармоқларга тааллуқли 
бўлиши шарт; 

ресурсларнинг мобиллигини ошириш, энг аввало банк тизими 
самарадорлигини ошириш орқали сармояни эркин ўтишини таъминлаш, 
шунингдек, товар – хом ашѐ ресурслари бозорини эркинлаштириш ва 
маъмурий бошқаришдан воз кечиш ва хом ашѐ товарларини саноат 
ишлаб чиқариш ва экспорт учун тақсимлаш; 

маҳсулотлар импортига чегараланган тарзда йўл қўйилиши билан бирга 
технологик занжир бўйлаб нархларнинг ошишига олиб келаѐтган юқори 
нархларни якка тарзда сақлаб туриш амалиѐти сақланиб келаѐтган 
концернлар, ассоциациялар, холдинглар ва миллий компаниялар 
тизимини монополиядан чиқариш; 

солиқ тизимини ва уни маъмурийлаштиришни такомиллаштириш; 

ташқи савдони эркинлаштириш. 
Айниқса қайта ишлаш соҳаларининг экспортини ривожлантириш 
хорижий мамлакатлар бозорларига чиқиш имкониятларига ҳам юқори 
даражада боғлиқ. Хом ашѐ экспорти амалда хорижий бозорларга чиқишда 
тўсиқларга учрамаган бир шароитда тайѐр товарлар экспорти хорижий 
мамлакатларда кўпинча тариф ва нотариф тўсиқларга дуч келади. 
Бугунги кунда мамлакат экспортини ривожлантиришнинг асосий 
муаммоларидан 
бири 
импортга 
нисбатан 
тариф 
ва 
нотариф 
протекционизмнинг юқори даржада мавжудлигидир. Айни вақтда юқори 
савдо тўсиқлари нафақат истеъмол товарларини (пировардида фойдаланиш 
учун товарларни) импорт қилишни, шу билан бирга ҳам экспортга, ҳам ички 
бозорга йўналтирилган миллий ишлаб чиқаришларни ривожлантириш зарур 
бўлган оралиқ товарлар импортини ҳам чеклаб қўяди. Бундан ташқари, ички 


96 
бозорда ташқи рақобатни чеклаш иқтисодий ресурсларни самарасиз 
тақсимлаш учун омил яратади. Натижада ўрта муддатли ва узоқ муддатли 
истиқболда 
импортдан 
ҳимоя 
қилинган 
тармоқларнинг 
нисбатан 
рақобатбардошлик қобилияти пасайиб кетади. 
Хўжалик юритувчи субъектларга ва инвесторларга барқарор шароит ва 
қўллаб–қувватлашни 
таъминлаб 
берадиган, 
одилона 
рақобатга 
ривожланишига ѐрдам берадиган ва суистеъмолнинг олидини оладиган қулай 
шароитни яратиш экспортни ривожлантириш ва диверсификация қилиш ва 
оқибатда иқтисодий ўсишнинг зарур шарти ҳисобланади.
Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-
қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиѐтимизнинг 
экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий 
силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини 
бермоқда (8.1.1-расм). 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish