Наманган давлат университети


-боб. Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/104
Sana23.02.2022
Hajmi2,05 Mb.
#120881
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104
Bog'liq
xorizhij investitsiyalar fanidan maruza matnlari

 
7-боб. Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон 
иқтисодиѐтини жалб қилувчанлигини оширишнинг асосий 
йўналишлари 
7.1.Хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиѐтига жалб қилиш 
учун амалга оширилаѐтган ишлар 
Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликнинг мунтазам равишда 
кенгайтириб борилиши, узоқ муддатли инвестициявий қарзларнинг ва 
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши Ўзбекистондаги 
Инқирозга қарши чоралар дастурида етакчи ўрин тутади. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг қарори билан 2009 йилнинг 12 мартида 
тасдиқланган дастур доирасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга 
ошириш учун халқаро молиявий ташкилотлар, икки томонлама шартномалар 
ва етакчи хорижий компанияларнинг кредитлари ва инвестицияларни жалб 
этиш кўзда тутилган эди. Ҳозирги кунда умумий қиймати 19 миллиард 
доллардан ортиқроқ бўлган 80 дан зиѐд лойиҳаларни инвестициялаш ва 
молиялаш бўйича аниқ манбалар белгиланиб, хорижий шериклар билан 
шартномалар имзоланди. 
Узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг юксак 
суръатларини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга ошириб 
бориш, шунингдек, иқтисодиѐтни ҳамда унинг таянч ва ижтимоий 
инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялаштириб боришни 
таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий стратегияси халқаро 
молиявий институтлар билан ҳамкорлик кўламининг янада жадал ўсиб 
боришига замин яратади.
Умуман айтганда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида 
Ўзбекистон иқтисодиѐтининг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг 
асосида чуқур ўйланган, Ўзбекистонга хос ҳусусиятлар тўла ҳисобга олинган 
иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос ва ўзимизга мос модели мужассам. 
Ушбу дастурнинг ўтган 18 йил мобайнида изчил амалга ошириб келиниши 
собиқ "Марказ»га ҳар томонлама боғланиб қолган аграр, паст технологияли 
ва самарасиз иқтисодий тузилманинг диверсификациялашган, жаҳон 
бозорига рақобатбардош, кенг даражада хилма-хил тайѐр маҳсулотлар билан 
чиқаѐтган, узлуксиз юқори суръатлардаги иқтисодий юксалишга мойил, 


83 
жиддий расмий омиллар ва бенуқсон кредит тарихига эга бўлган замонавий 
иқтисодиѐтга айланишини таъминлайди. 
Бу, ўз навбатида, инқирознинг нафақат салбий оқибатларини 
юмшатишга, балки Ўзбекистон иқтисодиѐтини янада кучли ва бардошли 
иқтисодиѐтга айлантиришга қаратилган инқирозга қарши чораларнинг кенг 
миқѐсли комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тезроқ амалга ошириш 
имконини берди. Бунда эса энг ҳал қилувчи вазифа - хорижий инвестициялар 
ва узоқ муддатли инвестициявий кредитларни жалб этиш эвазига 
иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш асосини тубдан модернизациялаш, уни 
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдан иборат. 
Маълумки, молиявий мақсадларни мамлакатимиз иқтисодиѐтига жалб 
этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори ликвидли 
рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиѐтнинг реал 
секторини жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсиридан 
ҳимоя қилиш имконини беради. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун 
ўтган 2009 йилда Президентимиз қарорлари асосида республикада 
инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар 
қабул қилиниб, ҳаѐтга кенг татбиқ этилди. Хусусан, Инвестиция дастури 
(2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ тараққиѐти ва фаровонлиги 
йили» давлат дастури (2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон), «Ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» дастури (2009 йил 
20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда «Қўшимча инфратузилма объектларини 
қуриш» дастури (2009 йил 17 мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир. 
2010 йилда белгилаб олинган инвестиция дастурида энг юқори 
қўрсаткич корхона маблағлари ҳиссасига (42,6 фоиз) тўғри келиши, ундан 
сўнг эса тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (21,3 фоиз)ни жалб этиш 
орқали амалга оширилиши режалаштирилган (7.1.1-расм).


84 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish