ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ СИСТЕМАТИК ТАХЛИЛИ
Ш. Юсупова
1
, Б. Валижонов
2
, И. Хусанова
2
Аннотация.
Мақолада
Наманган
вилояти
шароитида
олма
дарахти
зараркунандаларининг таксономик таркиби келтирилади. Олма дархтларига турли
систематик гурухларга мансуб 30 турдаги зараркунандалар зарар келтириши аниқланди.
Калифорния калкондори, кон бити ва олма куртлари асосий зарядкундалар эканликлари
кузатилди.
Аннотация.
В данной статье представлен таксономический состав вредителей
яблони в условиях Наманганской области. Было обнаружено, что 30 видов вредителей,
принадлежащих к различным систематическим группам, наносят значительный ущерб
яблоневым деревьям. Было замечено, что калифорнийская щитовка, кровяная тля и
яблочная червь являются основными вредителями
Annotation.
The article presents the taxonomic composition of apple pests in the Namangan
region. At all stages of the vegetative development of the apple tree darkness, infection with 30
species of pests belonging to various systematic groups was observed.
It has been observed that the
California scab, blood aphid and apple worm are the main pests.
Бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлиги биринчи ўринда турган долзарб
муаммолардан бўлиб ҳисобланади. Рационал овқатланиш ва темирга бой бўлган
Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
118
маҳсулотларни истеъмол қилиш туфайли бутун дунёда кенг тарқалаётган анемияни
олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, анемияни олдини
олишда темир моддасига бой бўлган қора нон, яшил олма кабилардан фойдаланиш
ижобий самара бермоқда. Айниқса олма истеъмол қилиш орқали анемияни олдини
олиш ҳар томонлама қулайлиги билан ажралиб туради. Абу Али ибн Сино ҳам
ўзининг машҳур «Тиб қонун» лари асарида ҳар куни бир ёки икки дона олма
истеъмол қилиш инсонни ҳар хил касалликлардан фориғ қилишини таъкидлаб
ўтган эди. Олма меваси таркибида 6,5-11,8 % фруктоза, 2,5-5,5% сахароза, 5-30%
пектин, 15% гача қанд, лимон кислотаси, темир, калий, мис, витамин В, В2, РР, А
провитамини ва фолат кислотаси мавжуд. Аммо унинг энг қимматли жиҳати
таркибида аскорбин кислотаси (Витамин С) ва пектин моддаси мавжудлигидадир [1,
6].
Олма ҳосили бир қатор зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлар таъсирида
яроқсиз ҳолга келади. Олма зараркунандалари биологияси ва уларга қарши
самарали кураш усулларини ишлаб чиқиш бўйича жаҳонда ва республикамизда
кенг кўламли тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан, ўтган асрда Яхонтов В.В.
(1963) ўз ишларида олма дарахти зараркунандалари тур таркиби, уларнинг
биоэкологик хусусиятлари ва қарши кураш чораларига доир маълумотлар
келтиради [5].
Ҳамраев А.Ш. бошчилигида боғ ва токзорларнинг зараркунандалари,
касалликлари ва уларга қарши кураш тизими ишлаб чиқилиб, бунда олманинг
асосий зараркунандалари қалқондорлари ва олма қурти биологияси ва уларга
қарши кураш усуллари келтирилган [4].
Раззоқов М. олма қуртига қарши кураш бўйича илмий изланишлар олиб
бориб, мазкур зараркунандага қарши самаралари кураш усулларини ишлаб чиққан
[3].
Наманган вилояти шароитида олма дарахтининг заракунандалари систематик
тахлили, зараркунандаларнинг ривожланиш биологияси етарлича ўрганилмаган.
Шу мақсадда 2020-2021 йилларда Янгиқўрғон тумани бир қатор боғдорчилик
хўжаликларида тадқиқотлар олиб борилди. Олма зараркунадаларини эрта баҳорда
қишловдан чиқиши ва дарахтларда пайдо бўлишини аниқлаш бўйича дала
кузатувлари олиб борилди. Кузатув ишлари март ойининг биринчи ўн
кунликларидан бошлаб 1 кунда бир маротаба ўтказилди. Кузатишлар чоғида олма
дарархтларининг илдиз устки қисмлари, танаси, новдалари
,
куртаклари мева
дарахтларининг илдиз устки қисмлари, танаси, новдалари, куртаклари кейинчалик,
гуллари, мевалари лупа ёрдамида кўздан кечирилиб борилди ва зараркунандалар
тури ҳисобга олинди [2].
Олиб борилган дала тадқиқотлари натижасида олма дарахтларига Archnida
синфи Trombidiformes туркуми
Tetranychidae
оиласи - 3,
Insecta
синфи
Hemiptera
туркуми
Psyllidae
- 8,
Diaspididae -
5,
Pseudococcidae
– 4,
Coleoptera
туркуми
Scarabaeidae
–
2,
Tingidae –
2
, Lepidoptera
туркуми Gelechiidae – 1,
Olethreutidae -
1
,
Yponomeutidae -
1
,
Coleophoridae
- 1,
Pieridae
– 1, Erebidae – 1, жами 30 турдаги зараркунанда зарар
келтириши аниқланди (жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |