Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII
44
бўлишини яхши тушунмай жамоа хўжаликлари ёки кичик қурилиш
ташкилотлари томонидан ерларни ўзлаштириш амалга оширила бошланди.
Адирларнинг
ўзига
хос
хусусиятларини
ҳисобга
олмай
ерларни
ўзлаштирлиши натижасида катта майдонларда тупроқ ювилиши, жар эрозияси,
суффозия ўралари, карст ҳодисалари, шўрланиш ва бошқа жараёнлар таркиб
топган. Адирларни ўзлаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда илм-фан
ютуқлари хамда малакали мутахассислар тажрибасига таяниш лозим [1].
Фарғона водийсида адирлар қишлоқ хўжалигининг асосий заҳира ер фонди
ҳисобланади. Жанубий Фарғона адирлари ҳам аҳоли пунктлари, агроиқтисодиёт ва
саноат тармоқлари, шунингдек рекреация тизимларини ривожлантириш учун
қулай табиий географик шароитга эга. Жанубий Фарғона адирларининг асосий
қисмини ташкил этган адиролди, адир оралиғи, адирорти текисликлари, узоқ
йиллардан буён суғорма ва лалми деҳқончиликда фойдаланиб келиниши
натижасида дастлабки табиий ландшафтлар ўрнини антропоген ва табиий-
антропоген ландшафтлар эгаллаб бормоқда.
Адирларда антропоген таъсирнинг кучайиб бориши, яъни ер, сув
ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, фойдали қзилмаларни қазиб олиш,
ерларнинг мелиоратив шароитига эътибор бермаслик, алмашлаб экишни амалга
оширмаслик, яйловлардан тўғри фойдаланмаслик каби жараёнлар адир
минтақасидаги геокомплексларда ландшафт-экологик мувозанатнинг бузилишига
олиб келмоқда. Бу эса муайян ҳудудларда ерларни шўрланиши, сув эрозияси,
жарланиш,
сурилмалар,
суффозиялар
каби
антропоген
жараёнларнинг
ривожланишига сабаб бўлмоқда. Жанубий Фарғона адирларининг геоэкологик
ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш йўлларини таҳлил қилиш ҳамда амалий
тадбирларни ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади
[3].
Жанубий Фарғона
адирларининг инсон хўжалик фаолиятига кенг кўламда
тортилиши агрокомплекс, гидротехник, саноат, селитеб ва йўл комплексларини
вужудга келишига олиб келмоқда. Адирларнинг гидротехник иншоотлари
ландшафт-экологик шароитнинг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Улар
адирларда кенг тарқалган агроландшафт ва гидротехник комплексларни вужудга
келтиради.
Адирлар
ландшафт-экологик
шароитининг
ўзгаришига
эса
агрокомплекс ва гидротехник комплекслар кўпроқ таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда Жанубий Фарғона адирларида амалга ошириладиган энг
муҳим устивор вазифалар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин [1]:
янги суғориш тизимлари ва иншоотларини барпо этмаслик, мавжудларини
қайта реконструкция қилиш ҳамда оқилона фойдаланиш;
ўзлаштирилган ерлардан самарали фойдаланиш, табиий ва иқтисодий
географик омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини адир
ландшафт типларига мослаштириб жойлаштириш;
антропоген ландшафтларни рекультивациялаштириш, фойдаланиш учун
яроқсиз бўлган географик мажмуаларни оптималлаштириш ва уларнинг
геоэкологик мувозанатини тиклаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |