Олма пo’стида вужудга келадиган потенциаллар фарqини o’лчаш.
Иш учун зарур воситалар: милливольтметр, потенцаллари фарqини o’лчашга мo’лжалланган мослама, Петри чашкаси (2 дона). П ва Г шаклидаги агарли сифончалар, калий хлориднинг 0,01 па 0,001 н эритмалари, пипеткалар, филътр qоғоз, ксилол ёки скальпель, пахта, олма.
Потенциаллар фарqини o’лчаш учун мo’лжалланган система расмда qo’рсатилгандек qилиб йиғилади (8-расм) ва милливольтметр электр тармоғига уланади. Олманинг тепа томонидан Г шаклидаги агарли сифоннинг калта учи сиғадиган катталикда тешик очилади. Сo’нгра олма Петри чашкага шундан жойлаштириладики ундаги тешик тепага qарасин. Петри чашкага 0,01 н калий хлорид эритмаси qуйлиб, мазкур эритма II шаклидаги агарли сифонча воситасида, o’лчаш мосламасининг оралиq стаканидаги эритма билан уланади. Г-шаклидаги сифонча воситасида эса олма пo’стидаги тешик оралиq стаканларнинг иккинчисидаги эритма билан уланади. Оралиq стаканлардаги эритмаларга туширилиб qo’йилган электродларнинг штеккерлари милливольтметрга уланиб, потенциаллар фарqининг дастлабки qиймати o’лчаб олинади. Ўлчаш ишлари hар 5 минутда такрорланиб, турғун катталикларга эритмагунча давом эттирилади. Ўлчаб олинган катталиклар ёзиб борилади. Турғун катталикларга эришилгач, чашкадаги эритма калий хлориднинг 0,001 н эритмасига алмаштирилади ва тезлик билан потенциаллар фарqи o’лчаб олинади, кейин эса o’лчаш ишлари юqорида кo’рсатилганидек, hар 5 минутда такрорланади. Потенциал турғунлашгач, олма мосламадан олиниб, унинг эритмага тегиб турган томонидаги qисми ксилолда qo’лланган пахта билан артилади. Ксилол бo’лмаган таqдирда олманинг эритмага тегиб турадиган томонидаги пo’сти скальпель ёрдамида шилиб ташланади ва чашкадаги эритмага жойлаштирилиб, дастлабки тартибда, олдин калий хлориднинг 0,01 н, кейин эса унииг 0,001 н эритмаларида потенциаллар фарqи o’лчаб олинади.
8 -расм. Олма пo’сти орqали келиб чиqадиган фазалараро потенциаллар фарqини o’лчашга мo’лжалланган мосламанинг чизмаси.
1-олма, 2-Петри чашкаси, 3-оралиq стаканлар, 4-хлорланган кумуш электродлар. 5-Пшаклидаги, 6-Г шаклкдаги агарли сифончалар.
Қo’лга киритилган маълумотлар асосида, фазалараро потенциаллар катталигининг эритмадаги ионлар концентрацияларига бo’лган боғлиqлигини акс эттирувчи график чизилади. Бунда абсцисс o’qига минутларда ифодаланган ваqт, ордината o’qига эса милливольтларда ифодаланган фазалараро потенциаллар фарqининг катталиклари туширилади. Олма пo’стининг ксилол билан артилиши графикда стрелкалар ёрдамида белгилаб qo’йилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |