Наманган давлат университети ректори билан талаба ўртасида
ШАРТНОМА №
Наманган шаҳри 2021 йил
Наманган давлат университети (кейинги ўринларда - университет) номидан Устав асосида фаолият юритувчи ректор С.Т.Турғунов бир тварафдан (бундан буён матнда - ректор), талаба иккинчи тарафдан, талабанинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахслар учинчи тараф (бундан буён матнда – талабанинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчилар, биргаликда тарафлар деб юритилади), мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1-боб. Умумий қоидалар
Мазкур шартномага асосан талаба билан Наманган давлат университети ўртасидаги муносабатлар тартибга солинади.
Талаба ўзига юклатилган вазифаларни бажаришни таъминлайди.
Талаба тақсимланган ўқув тусдаги тадбирларда иштирок етади.
Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати қуйидагича белгиланади:
шарнома бошланиши: йил;
шартнома тугаши: йил.
Талаба бевосита тегишлилиги бўйича факультет деканига бўйсунади.
2-боб. Талабанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Талабанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазкур шартнома ва университет устави билан белгиланади.
Талаба:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид бошқа қонунлари, қонуности ҳужжатлари ва университетнинг локал ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади.
Талаба қуйидаги ҳуқуқларга ега:
таълим, фан, маданият, техника, иқтисодиёт, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига мувофиқ билимларни олиш;
университет фаолияти билан боғлиқ муҳим масалаларни кўриб чиқиши ва ҳал қилишда бевосита иштирок этиш;
университет ахборот-ресурс марказлари хизматларидан, шу жумладан ўқув-методик ва илмий адабиётлардан, шунингдек олий таълим муассасасининг уставида белгиланган тартибда бошқа турдаги хизматлардан бепул фойдаланиш;
илмий-тадқиқот ишларида, конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш;
ўз илмий-тадқиқот ишларини илмий нашларда чоп этишга тақдим этиш;
университет илмий кэнгаши тавсиясига мувофиқ етакчи хорижий республика таълим (илмий) муассасаларида амалиёт ўташ, стажировкада бўлиш ёки магистрлик диссертациясининг тажриба-синов қисмларини бажариш учун ушбу муассасалар билан тегишли келишув мавжуд бўлмаганда уларга йўлланма олиш;
университет раҳбариятининг қарорларидан норози бўлган тақдирда тегишли идораларга белгиланган тартибда шикоят қилиш;
талабалар учун қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорлардаги стипендия, Давлат стипендияси ҳамда ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш ҳуқуқига ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |