Кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабларига болаларни қабул қилиш юзасидан тавсиялар.
Кўриш қобилияти бузилган болалар мактабларига кўзининг марказий кўриш ўткирлиги 0 дан 04 гача бўлган болалар қабул қилинади.
Кўриш қобилияти бузилган болалар мактабларига юбориш алоқа қоғозига офтальмологик баён илова қилинади. Унда асосий кўрув функцияларининг ҳолати-оддий оптик ойналар ёрдамида коррекция қилинадиган марказий кўрув ўткирлиги, кўрув майдони, шунингдек, кўриш органи зарарланганлигининг тавсифи (характери)га ва ҳар иккала кўзида ёки яхши кўрувчи кўзида патологик жараённинг кечишига қараб қатъий индивидуал суратда белгиланади. Асосий офтальмологик ташхисгина ҳисобга олиниб қолмай, балки қўшимча ташхис, шунингдек, турли офтальмологик тадқиқкотлар натижасида олинган барча маълумотлар ҳам эътиборга олинади.
I. Кўзи ожизлар мактабига қуйидаги болалар қабул қилинади:
1) яхши кўз марказининг кўрув ўткирлиги коррекция қилинганда 0,04 дан паст бўлганлар;
2) кўз нервининг лат ейиши, кўз тўрининг пигмент дистрофияси, ретинитлар, хориоретинтлар, сариқ доғ дистрофияси; кўз хиралиги тез ўткирлашиб борадиган касаллик, гидрофтальма ва глаукоманинг бошқа турлари, шунингдек, кўриш қобилиятининг тез камайиб бориши билан характерланадиган касалликлар вақтида яхши кўрувчи кўзида марказий кўрув ўткирлиги коррекция қилинганда 0,05 - 0,08 га тенг бўлган болалар;
3) кўриш майдони 35° гача концентрик торайган ёки скотома касалига учраганлар.
II. Заиф кўрувчилар мактабига қуйидаги болалар қабул қилинади:
а) бошқа кўриш функциялари (кўриш майдони, яқиндан кўриш ўткирлиги)нинг, патологик жараённинг шаклларига ва ўтишига қараб яхши кўрувчи кўзнинг марказий кўрув ўткирлиги коррекция қилинганида 0,05-04 доирасида бўлганлар;
б) катаракта, афакия, узоқни кўришлик, узоқни кўрувчи асстигматизм, юксак даражадаги узоқни кўра олмаслик ва стационар ҳолат билан характерланадиган узоқни яхши кўрмаслик асстигматизми бўлганида яхши кўрувчи кўзининг марказий кўриш ўткирлиги коррекция қилинганида 0,05 Д дан юқори бўлган болалар;
в) тез-тез такрорланиб турадиган кератитлар, иридоциклитлар, увентлар бўлганида, яқинни кўришлик 10 Д дан ортиқ ва узоқни кўришлик 10 Д дан ортиқ бўлган ёки яқин масофада ишлаганда камол топадиган остенопик ҳодисалар рўй бериб, ассигматизми 0, ОД дан ортадиган холларда марказий кўрув ўткирлиги юқорироқ бўлган болалар.
г) барча ҳолларда болалар оддий оптик ойналар ёрдамида коррекция қилинганида кўриш қобилиятини белгилайдиган жадвалнинг 9- шрифтини камида 15 см масофадан ўқий олишлари лозим.
Кўриш қобилияти бузилган болалар соғлиғи туфайли ва бошқа сабабларга кўра қабул қилиш ёшидан 1-2 йил, баъзан эса ундан кўпроқ вақт ўтиб кетган бўлса ҳам мактабга қабул қилинадилар. Мактабгача тарбия гуруҳларига 6 ёшли болалар қабул қилинадилар.
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ақлий жиҳатдан қолоқ болалар вилоят халқ таълими бошқармасининг қарорига биноан тегишли мактаблардан бири ҳузурида ташкил этиладиган ақлий жиҳатдан қолоқ болалар синфларига қабул қлинади.
Ақлий жиҳатдан қолоқ болалар синфига улар билан камида бир йил ўқув-тарбия иши олиб бориш жараёнида улгурмаслигига ақлий қолоқлиги сабаб бўлаётганлиги белгилангандан кейингина тиббий-педагогика комиссиясининг қарори асосида қабул қилинади.
Кўриш қобилияти бузилган болалар мактабига қуйидагилар юборилмаслиги лозим:
а) ақлий жиҳатдан ғоят қолоқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар (имбециллик, идиотия даражасидаги олигофрения);
б) ҳатти-ҳаракатида жуда катта камчиликлари бўлган ва эмоционал-иродавий соҳаси бузилган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи психопат болалар;
в) мустақил ҳаракат қилиш ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имконини бермайдиган ҳаракат соҳасидаги чуқур бузилишлари бўлган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар;
г) кўр-кар-соқов болалар.
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабига болалар Республика, вилоят, шаҳар ёки туман тиббий-педагогик комиссиясининг қарори асосидагина юбориладилар.
Комиссиянинг тегишли қарорисиз болаларни мактабга қабул қилганлиги учун махсус муассаса раҳбари шахсан жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |