Наманган давлат университети педагогика факультети


Ривожланишида нуқсони бўлган болалар



Download 0,84 Mb.
bet120/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Ривожланишида нуқсони бўлган болалар (ривожланишида психик-жисманий камчиликка эга, ривожланишдан орқада қолиш, ривожланишида муоммога эга, алохида ёрдамга муҳтож) – сенсор органларнинг орттирилган ёки туғма органик жароҳатланиши натижасида марказий нерв системоси ёки харакат-таянч аппарати ва психик функсияларнинг меёрда ривожланишида камчиликларга эга бўлган болалар киради. Баъзи ҳолларда ривожланишдаги камчиликлар марказий нерв системоси ёки анализатарлардаги нуқсонлар билан боғлиқ бўлмосдан, микра ижтимаий муҳит сабаблари натижасида келиб чиқади. Буларга оиладаги тарбия салбий шакллари, ижтимаий ва ҳиссий депривацияни киритишимиз мумкин.
Г.Й.Трашин меёрида ва Аномал ривожланишнинг умумий қонуниятлари хақидаги фикрни илгари сурган, буни эса кўпгина тадқиқатчиларнинг (Т.А. Власава, Ж.И.Шиф, В.И.Лубовский) кейинги ишларида ҳам кўришимиз мумкин. Л.С.Выгодский меёрида ва Аномал ривожланишнинг умумий қонуниятларини изаҳлаб, улар учун психик ривожланишнинг ижтимоий характердалиги умумийдир: педагогик таъсир меёрда ҳам шунингдек ривожланишнинг бузилишида ҳам Олий психик функсияларнинг шаклланиш манбаи ҳисабланади, деб таъкидлаган. Аммо, меъёрида ривожланаётган болаларда кузатилмайдиган, лекин ривожланишида нуқсони бўлган болаларда учрайдиган бир қатор қонуниятлар ҳам ажратилади. Т. А.Власава, В.И.Лубовский ишларида Аномал ривожланувчиларнинг умумий қонуниятлари бир тизимга келтирилган.
Л.С.Выгодский нуқсонларни тузилишини системалилиги ҳақидаги фикрлари унга Аномал ривожланишини кўра икки гуруҳга ажратиш имканини берган. Бу касалликнинг биологик характерига кўра келиб чиқадиган бирламчи нуқсон, боланинг ижтимаий ривожланишида, унинг атраф-олам ўзро мунасабатларида юзага келадиган иккиламчи нуқсондир.
Аномал ривожланиш бирламчи нуқсоннинг келиб чиқиш вақти ва уни ифадаланишининг қай даражада оғирлиги билан аниқланади. Иккиламчи нуқсонларнинг шаклланиш механизми турли хил бўлиши мумкин, Аммо унда доимо ижтимаий омиллар муҳим рол ўйнайди. Кўрув, эшитув органларининг ёки бош миянинг у ёки бу тузилмаларидаги жароҳатлар натижасида келиб чиқадиган нуқсонлар характери, чуқурлиги бўйича турли тоифадаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларда турлича бўлади. Бироқ ушбу ҳолатларнинг умумий тамони шундаки, уларнинг барчаси боланинг кейинги ривожланишига ўз таъсирини кўрсатиб боради.
Психодиагностик ва Психолога-педагогик каррекцион таъсирнинг объекти бўлиб асосан иккиламчи нуқсонлар хисобланади. Бир қанча етакчи мутахоссисларнинг ишларида кўрсатилишича, болалардаги бирламчи нуқсонлар ақлий қобилиятнинг бузилишига, умумий ва майда маторикадаги камчиликларга, атраф-муҳит билан ўзро алоқада бўлишдаги қийинчиликларга, каммуникатив мулоқат васиталарининг ўзгаришига, сўзлашув нутқининг етарлича бўлмослигига, атраф-муҳитни идрок этишнинг қийинлашишига, ижтимаий тажрибани камбағаллашувига олиб келиши мумкин экан. Нуқсонларнинг ўзро таъсири ижтимаий муҳит билан ижтимаий мослашувда қийинчиликлар туғдиришини Л.С.Выгодский ҳам таъкидлаган.
Ж.И.Шифнинг кўрсатишича, Аномал ривожланишнинг яна бир қонунияти бола шахсининг ривожланишидаги ўзгаришлардир. Кайфиятнинг йўқлиги, ижтимаий мулоқатга ваҳима, қўрқув билан киришув, ўз-ўзига паст баҳа бериши, хаватирда бўлиш кабилар ушбу шахснинг асосий сифатлари ҳисабланади. Бундай бузилишлар оиладаги нотўғри тарбия ҳамда таълимнинг нотўғри ташкил этилиши оқибатида келиб чиқади. Алоқа қобилиятидаги ўзгаришлар болалар сўзлашув нутқини бузади натижада новербол алоқа васиталарининг роли кўпайиб боради. Маълумотларни қабул этиш ва уларни қайта ишлаш қобилиятидаги камчиликлар В.И.Лубовский таъкидлашича, қабул этилаётган маълумотлар ҳажм ва тезлигини сусайтиради, маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланишга имкан бермайди. Аномал ривожланишнинг яна бир қонуниятларидан бири-нутқий фаолиятнинг бузилишидир, бу сўзлашувни бевосита ифадалай олмослигида намаён бўлади.
Маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлай олмослик, мулоқатдаги қийинчиликлар. Материолларни эслаб қола олмослик ривожланишнинг фикрлаш, умумлаштир иш ва фарқлаш кабиларни шаклланишида тўсқинлик қилади. Ушбу тасаввур ва нутқдаги камчиликларнинг барчаси атраф –муҳитни идрок этиш, тасаввуридаги билимларини сақлаш кабиларнинг шаклланиши ушбу муаммоли болаларда доимо етарлича эмосдир. Бироқ ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг муҳитга мослаштириш ва ўқитиш. Қийинчиликларидан иборат ўзига хос хусусиятлари билан биргаликда, ижобий қонуниятлар ҳам мавжуд. Улардан бири Л.С.Выгодский тамонидан ривожланишнинг яқин зонаси кўринишида нуқсонли болаларда психикасини шакллантиришнинг патенсиол имкониятлар сифатида мавжудлиги қайд этилган.
Яна бир қонуният В.И.Лубовский тамонидан болалар ҳаракатларини сўз орқоли бошқаришни ўрганиш давамида ифода қилинган. У нутқ иштиракисиз ёки қисман сўз билан ифодаловчи янги шартли боғлиқларни ишлаб чиқиш имкониятини кўрсатган. Шундай қилиб, нуқсонли ривожланиш психиканинг шаклланишида орқада қолишни ҳам ва бузилишни компенсация қилиш қонуниятларга эга.
Умумий қонуниятлардан ташқари ўзига хос қонуниятлар ҳам мавжуд, улар ривожланишида нуқсони бўлган баъзи болаларга хосдир. Ушбу ўзига хос қонуниятлар бизга дифферентсиал диогностик мезанлар орқали ривожланишида нуқсони бўлган болалар тоифаларини чегаролаш мумкин. Бироқ, В.И.Лубовский ўзига хос қонуниятлар умумийга нисбатан кам ўрнатилганини эҳтираф этган, Бу бизга ривожланишида нуқсони бўлган болаларни дифферентсиал ташхис қилиш мураккаблигини асослайди.
Ҳозирги пайтда ривожланишида нуқсони бўлган болалар бир қанча категарияларга ажратилган: ,

  • Эшитишда нуқсони бўлган (кар ва заиф эшитувчилар);

  • Кўришида нуқсони бўлган (кўр ва заиф кўрувчилар);

  • ҳаракат-таянч аъзоларида нуқсони бўлган;

  • оғир нутқ нуқсонларига эга бўлган болалар;

  • психик ривожланиши орқада қолганлар;

  • ақли заифлар;

  • ҳиссий-ирада доирасида оғир нуқсонларга эга бўлган болалар;

  • хулқ бузилишларига эга бўлган болалар;

  • ривожланишда мураккаб нуқсонлилар. Уларда иккита ёки ундан кўп бирламчи нуқсонлар кузатилади.

Хар бир категариядаги болалар психолого-педагогик ўзига хос хусусиятларга эга, уларни психолого-педагогик ўрганишда стратегияларни аниқлаш зарур. Шундай қилиб, бирламчи ва иккиламчи нуқсонлар натижасида Аномал ривожланишнинг шаклланиши мураккаб суръатга эга ва у хар бир бола учун бир тамондани ндивидуал, иккинчи тамондан унга ўхшаш нуқсонлар билан характерланади. Ушбу ўзига хослик ривожланиш нуқсонининг хар бир типига таълукли бўлиб, болалардаги психофизик хусусиятларини инобатга олиб, махсус таълим шароитларини аниқлашга ёрдам беради.
Шундай қилиб, ривожланишида нуқсони бўлганларнинг заманавий психодиагностикаси назарий методалагик тизимлар асосида тузилади ва улар қуйдагилар хисобланади.
Ривожланиш нуқсонларининг хар бир тури ўзига хос психолого тузилмага эга. Бу тузилма бирламчи ва иккиламчи нуқсонларни ўзро боғлиқлиги асосида аниқланади.
Ривожланишида нуқсони бўлганларнинг хар бир турида ўзига хос нуқсонлар даражасининг намаён бўлиши кузатилади. Ривожланишдаги нуқсонларни диагностика қилиш умумий ва ўзига хос қонуниятлар асосида тузилади.
Ривожланишида нуқсони бўлганларни диагностика қилишда уларнинг умумий хусиятларгагина таянмосдан, балки боладаги ижабий хусусиятлари ва патенсиол имканияларига таяниш зарур. Ривожланишида нуқсони бўлганлари диагностика қилиш натижалари психолого-педагогик диагназ орқали ўрнатилади, у ривожланиш нуқсонининг тури билан чегароланиб қолмайди. У бола ривожланишининг индивидуал психофизик хусусиятлари, шунингдек индивидуал коррекцион иш дастурларга тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
психолого-педагогик ташхис нуқсонинг ифодаланиш даражасини мураккаблаштирувчи етакчи нуқсонларни ривожланишини аниқлаб, уларга керакли коррекцион педагогик ишга диққатни қаратади. Агар текширув болани мактабга боришида нолдан ўтказилса, унда боланинг қайси мактабга махсус коррекцион ёки умум таълим мактабига тайёргарлиги аниқланади.
Психодиагностика бола ривожланишининг нуқсонларни ва унинг ўзига хос психолого-педагогик хусусиятларини аниқлайди. Боладаги ушбу хусусиятларни билиш
Боланинг имокониятларига мос мактабгача ва мактаб таълим дастурини, таълим муассасининг турини, индивидуал тиббий психолого-педагогик дастурни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish