2.3. Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик муҳитини шаклланиши
ва унинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни тадқиқот асосида ўрганувчи таниқли иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра, самарали ишбилармонлик муҳити, маданиятли ва қонунга бўйсунадиган тадбиркорларни зарур иқтисодий эркинликлар билан таъминлаши керак. Айни даврда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга биринчи ва устувор даражадаги шарт сифатида қаралса, иккинчи шарт — ташкилий ва иқтисодий новаторликнинг ривожланишидир.
Шу нуқтаи назардан, ишбилармонлик муҳитининг ушбу икки энг муҳим шарти мамлакатимиз Конституциясида ҳам атрофлича белгилаб қўйилган (2.9-жадвал).
Бироқ, ушбу муҳим конституциявий қоидаларга мамлакатимизнинг у ёки бу ҳудудларида ҳали ҳам тўла-тўкис амал қилинмаяпти. Жойларда «...тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган қатор чоралар
2.9-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ишбилармонлик муҳитини ривожига йўналтирилган ҳуқуқий шарт-шароитлар215
53-модда
|
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
|
36-модда
|
ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли, шунингдек, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан қафолатланади.
|
54-модда
|
мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
|
25-модда
|
ҳар кимнинг эркинлиги ва шахсий даҳлсизлиги таъминланади.
|
26-модда
|
суд жараёнларида тадбиркорларга ўзини ҳимоя қилишлари учун барча шароитлар таъминланади
|
42-модда
|
ҳар қимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
|
44-модда
|
ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
|
53-модда, 2-хатбоши
|
мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
|
55-модда
|
ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур.
|
кўрилишига қарамасдан, доимий текширишлар, молиявий-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувлар оқибатида тадбиркорлар ўз ишини вақтинча тўхтатишга, айрим ҳолларда эса умуман тугатишга мажбур бўлмоқда»216. Бу вазият эса бошқа омиллар қаторида тадбиркорликни ривожлантиришга халақит беради. Шунга қарамай, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини тобора шакллантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кичик бизнесни ривожлантириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, хусусий сектор субъектларини жадал рағбатлантириш йўлидан изчил олға силжиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда. Натижада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасидаги ишлар мамлакатимизнинг чекка қишлоқ жойларини қамраб олмоқда.
Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишидаги дастлабки ижобий ўзгаришлар 2016 йилда рўй берди. Чунки Жаҳон банкининг Халқаро молия Корпорацияси таркибидаги «Doing business» (DB) гуруҳи томонидан 2006 йилдан буён ўтказилаётган «Doing business» тадқиқотларида бизнес юритиш бўйича мамлакатимиз олган рейтинги илк бор 87-ўринни ташкил этди. Бошқача айтганда, «Doing business-2015» (DB-2015) ҳисоботида 190 та давлатлар орасида Ўзбекистон рейтинги 141-ўринда бўлган бўлса, DB-2016 ҳисоботида 54 позицияга кўтарилди.
2017 йилда ҳам миллий иқтисодиётни юксалтиришдаги муҳим йўналишлардан бири «…хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлаш…»дан217 иборат бўлади. Бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг тобора яхшиланиб боришига олиб келади.
Агар 2016 йилнинг статистикасига эътибор берсак, шу йилнинг ўзида 29,5 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари рўйхатга олинди. Уларнинг кўпчилиги саноат ва қурилиш соҳасига тааллуқлидир. Йилдан йилга кичик бизнес субъектларининг миқдор жиҳатдан ортиб бориши ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, кичик бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожланишини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасидир.
Сўнгги 6 йил (2014-2020 йиллар) ичида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар орасида кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Буни 7-иловада мамлакатимиз ўз рейтингини яхшилаб боришига йўналтирилган ислоҳотлар, тегишли йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида кўриш мумкин. Бунда «Doing business» (DB) гуруҳи томонидан белгиланган кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистонда ишиблармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида баъзи меъёрий-ҳуқуқий асослар такомиллаштирилди ва айримлари янги қабул қилинди. Реал ҳолат шундан иборат бўлдики, 2019 йилнинг октябр ойида Жаҳон банки ва Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) томонидан тайёрланган «Doing business 2020» (DB-2020) ҳисоботида, бизнесни юритиш бўйича мамлакатимизнинг халқаро рейтинг кўрсаткичи яна 69-чи ўринга тўғри келди.
Жаҳон банки экспертларининг фикрига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилашдаги асосий ислоҳотлар қуйидагилардан иборат бўлди218:
акциядорлар ҳуқуқлари ва роли кенгайтириш, мулкчилик ва бошқа-рув тузилмаларини аниқлаштириш, шунингдек, корпоратив шаффофликни ошириш орқали миноритар инвесторлар ҳимояси кучайтирилди;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини даромад солиғи билан бирлаштириш орқали солиққа тортиш соддалаштирилди;
хавфга асосланган божхона назорати механизмини жорий этиш орқали халқаро савдони соддалаштириш, шунингдек, импорт ҳужжатларига қўйилган талаблар енгиллаштирилди;
ихтиёрий медиация тўғрисидаги қонунни қабул қилиш орқали шартномалар ижросини соддалаштириш, шунингдек, тарафларнинг низоларини медиация орқали ҳал қилишга ундаш учун молиявий рағбатлар яратилди.
«DB-2020» ҳисоботида эътироф этилишича, «Ўзбекистонда мулкчилик ва бошқарув тузилмаларини аниқлаштириш ва корпоратив шаффофликни талаб қилиш асосида корпоратив қарорларни қабул қилиш, акциядорларнинг ҳуқуқлари ва ролини ошириш орқали миноритар инвесторларнинг ҳимояси кучайтирилди»219. 2.10-жадвалда «DB-2020» рейтинги бўйича Ўзбекистонга тегишли индикатор кўрсаткичлари келтирилган бўлиб, бунда миноритар инвестицияларни ҳимоялаш, солиқ солиш, халқаро савдо ва шартномалар ижросини соддалаштиришдаги чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди.
2.10-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |