Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


айрим мамлакатларнинг рейтинг кўрсаткичлари



Download 8,47 Mb.
bet21/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

айрим мамлакатларнинг рейтинг кўрсаткичлари 230

Покистон рейтинги «DB-2020» ҳисоботида «DB-2019»га нисбатан 28 поғонага кўтарилган. «DB-2018» ҳисоботида ҳам (11 поғонага) ўсиш мавжуд, аммо «DB-2006» билан солиштирганда 76 поғонага пасайганлиги кўриниб турибди. Аслида «DB-2006» кўра Покистон Ўзбекистондан 78 поғонага, Бангладеш эса Ўзбекистон рейтингидан 73 позицияга юқорида бўлган. Бангладеш «DB-2019» га кўра атиги 1 поғонага кўтарилган. Шундай қилиб, «Doing business» гуруҳи «DB-2020» ҳисоботигача бўлган давр мобай-нида, рейтинг суръатларидаги йўқотиш Яман Республикасида — 97 поғонага, Покистонда — 48 поғонага, Ливанда — 48 поғонага, Сурияда — 55 поғонага, тўғри келди.


«DB-2020» ҳисоботида охирги 20 мамлакат қаторига Сомали231 (190-ўрин), Эритрея (189-ўрин), Венесуэла (188-ўрин), Яман (187-ўрин), Ливия232 (186-ўрин), Жанубий Судан233 (185-ўрин), Марказий Африка Республикаси234 (184-ўрин), Конго Демократик Республикаси235 (183-ўрин), Чад236 (182-ўрин), Шарқий Тимор237 (181-ўрин), Конго Республикаси238 (180-ўрин), Гаити239 (179-ўрин), Экваториал Гвинея240 (178-ўрин), Ангола241 (177-ўрин), Сурия242 (176-ўрин), Либерия243 (175-ўрин), Гвинея-Бисау244 (174-ўрин),

Афғонистон245 (173-ўрин), Мьянма246 (172-ўрин), ва Судан247 (171-ўрин) кирди.


Қизиғи шундаки, «Doing business 2006» ҳисоботида Покистон (78 поғона), Бангладеш (73 поғона), Яман (48 поғона), Ливан (43 поғона), Афғонистон (16 поғона), Сурия (17 поғона), Ангола 3 (поғона), Венесуэла (18 поғона), Гаити (4 поғона) ва Эритрея (1 поғона) давлатлари рейтинги Ўзбекистон рейтингидан юқорида бўлган.
Мазкур давлатларда ҳукумат томонидан давлат бошқарувида ва ислоҳотларни олиб бориш жараёнларида стратегик нуқтаи-назардаги чора-тадбирларни, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ва жамиятнинг барча поғоналарида жиддий амалга ошириш зарур. Шу билан бир қаторда, ушбу мамлакатларда тинчликни ўрнатиш ва уни сақлашга кескин чораларни қўллаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Юқоридаги фикрларимиздан кўриниб турибдики, ватанимизда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Энг аввало ишбилармонлик муҳитини шакллантириш учун ҳуқуқий замин яратилди. Аниқроғи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳам қонун устуворлиги таъминланган бўлиб, бу қонунлар тадбиркорлик фаолиятини кучайтиришга томон йўналтирилди.
Юртимизда қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга таянган ҳолда, кичик бизнес субъектлари нима қилиш мумкин-у, нима қилиш мумкин эмас тамойили асосида ўз ҳаракатларини амалга ошириб бордилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори248 ҳамда 2014 йил 7 апрелдаги «Инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609 сонли фармони, юртимизда ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишига, қолаверса, эркин рақобатнинг кучайишига олиб келди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган аниқ чора-тадбирлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кенг ривожланишига туртки берди.
Айниқса, 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб саноатнинг кўп меҳнат талаб қиладиган айрим тармоқлари бўйича жумладан, қурилиш материаллари саноати, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати кичик корхоналардаги ходимларнинг ўртача йиллик чекланган сонини 200 нафарга оширилиши, мамлакатда иш билан бандлик муаммоларини бартараф этишга кўмаклашди. Шунингдек, 2015 йилнинг 1 январдан бошлаб, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳам микрофирмалар сингари статистик ҳисоботларни йилда бир маротаба тақдим этишлари белгилаб берилди.
2016 йил охирига келиб, Республика Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»249 Фармони қабул қилинди. Ушбу фармон босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларни янада кенг қамровли тарзда олиб бориш имкониятини яратди. 2017 йилнинг 1 февралидан Президентнинг яна «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори кучга кирди. Қарорда давлат хизматларини кўрсатишда сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчилик ҳолатлари вужудга келишига йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифати ва самарадорлигини тубдан оширишга қратилган чора-тадбирлар келтирилган. Кетма-кет бундай ҳуқуқий асосларнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида янги босқични бошлаб берди.
Республика Президенти томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳаси бутун жамоатчилигимиз томонидан кенг муҳокамага қўйилиб қабул қилинди. Бунда кенг аҳоли қатлами катта қизиқиш ва дахлдорлик туйғуси билан қатнашмоқда ва улар ижобий тарздаги ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб бормоқдалар. Мазкур стратегия ишбилармонлик муҳитини янда қулайлаштирувчи чораларни ўз ичига олган.
Қайд этиш лозимки, Жанубий Корея, Япония, Канада, Малайзия ва бошқа шу каби мамлакатларда қабул қилинган миллий ривожланиш стратегиялари дунё ҳамжамиятида ижобий баҳоланган эди ва салмоқли натижалар келтирди. Ўзбекистонда ўзига хос тараққиёт йўлида Ҳаракат стратегиясининг қабул қилиниши режалаштириш ва истиқболни белгилаш йўлида фаолиятнинг халқаро амалиётига тўла мос келади. Ушбу стратегия хорижий инвестицияларни жорий этиш ва замонавий технологияларни кенг қўллаш билан боғлиқ муҳим вазифаларни ўз ичига қамраб, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида, кичик бизнес ва тадбиркорликни рақобат асосида ривожлантириш учун янгича ёндашувларни тақозо этади.
Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистонни 20172021 йилларда ривожлантиришга доир ҳаракатлар стратегиясида мамлакатнинг Жаҳон банки «Doing Business» тадқиқотлари асосида
халқаро рейтингини оширишга доир вазифалар белгиланди250. Натижада, «Ўзбекистон Бизнес-форуми» қўшма лойиҳаси экспертлари баҳолашига кўра, корхоналарни рўйхатдан ўтказишнинг янги механизми Жаҳон банкининг навбатдаги «Doing Business-2018» тадқиқотларида «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» меъзонига ижобий таъсир қилиб, Ўзбекистон рейтинги «DB-2017» ҳисоботида келтирилган 87-ўриндан, «DB-2018» ҳисоботида келтирилган 74-ўринга (яъни, 13 позицияга) кўтарилди.

2.13-расм. «Doing Business» тадқиқотларида Ўзбекистон 2006 ва 2020 йилларда рақобатлашган давлатларнинг даромадига кўра табақаси251

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши ва ишбилармонлик муҳитининг ижобий баҳоланишини тадқиқотларимиз асосида яна бир мисол билан тушунтирамиз. Хусусан, «Doing Business» тадқиқотларининг 2006 ва 2019 йилардаги ҳисоботларини таққослайдиган бўлсак, буни яққол кўриш мумкин. Масалан, «DB-2006» ҳисоботида бизнесни юритиш бўйича Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадли давлатлар


қаторида фақат Венесуэла билан рақобатлашган бўлса, «DB-2019» ҳисоботида бундай давлатлар қаторида Албания, Колумбия, Коста-Рика, Перу, Ямайка каби давлатларни кўриш мумкин. Қолаверса, «DB-2006» ҳисоботида Ўзбекситон рейтинги атрофида юқори даромадли давлатлар бўлмаган. «DB-2019» ҳисоботида эса Ўзбекистон бизнесни юритиш бўйича Бахрейн, Пуэрто-Рико, Люксембург, Греция, Оман, Панама каби юқори даромадли давлатлар билан рақобатлаша бошлаган (2.13-расм).
2.13-расмда келтирилгандек «DB-2006» ҳисоботида Ўзбекистон рейтинги ўртачадан юқори даромадли, ўртачадан паст даромадли ва паст даромадли давлатлар оралигида қайд этилган бўлса, «DB-2019» ҳисоботида Ўзбекистон рейтинги ўртачадан паст даромадли, ўртачадан юқори даромадли ва юқори даромадли давлатлар қаторида қайд этилди.
Хулоса қилиб айтганда, кичик бизнес субъектлари фаолиятининг келажаги ишбилармонлик муҳитининг у ёки бу даражаси билан белгиланади. Бунинг учун эса жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий вазият барқарор ва муқим бўлиши керак. Ижтимоий-иқтисодий вазият яхши бўлгандагина, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг иқтисодий фаолиятларини юқори натижалар билан амалга оширадилар.

Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish