Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда мазкур фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тавсия этилган асосий ва қўшимча адабиёт маълумотлари асосида фаннинг кам ёритиб берилган бўлимлари бўйича ўз билимларини ошириши мумкин.
Мустақил ишлар учун ажратилган соатлар лаборатория машғулотлари учун тайёргарлик кўриш соатларидан ташқари тузилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши тавсия этилади:
- дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари, мавзуларини ўзлаштириш;
- тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;
- махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ва мавзулари устида ишлаш;
- талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: