Alkеnlarni alkillash.Alkanlarni alkеnlar bilan katalitik alkillash rеaksiyalari оrqali оktan sоni yuqоri bo‘lgan mоtоr yoqilg‘ilari sintеz qilinadi. Alkillash rеaksiyalari katalizatоrlar (H2SO4, BF3, AlCl3, AlBr3, HF) ishtirоkida оlib bоriladi:
Nazorat savollari:
To'yinmagan uglevodorodlar va aromatik moddalarning reaksiya mexanizmlari, ularning tuzilishiga bog'liqligi. Galogenlangan birikmalar, spirtlar va karbonil moddalarning tuzilishi va reaktivligi o'rtasidagi bog'liqlik. Organik moddalarning reaktsiyada kislota-asosli paydo bo'lishi.
Laboratoriya ishi-9
Raqobatbardosh reaktsiyalar va ular orqali reaksion qobilyatini aniqlash
Ароматик ядродаги электрофил алмашиниш реакциялари. Кинетик изатоп эффекти. Реакцион қобилияти ва илектавлак.
Ароматик углеводородларнинг электрофил реагентлар билан реакциясининг натижаси - алмашинишдир. Электрофил реагент одатда протоннинг ўрнини олади, аммо баъзи xолларда Br-, CH3-, -SO3H каби гуруxлар xам электрофил реагент томонидан сиқиб чиқарилади. Ароматик ядродаги водороднинг электрофил алмашиниш реакцияларига қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:
Фридель-Крафтс реакцияси бўйича алкиллаш
Фридель-Крафтс реакцияси бўйича ациллаш
Меркурлаш
Гаттерман реакцияси
Азоkuшилиш
Водороддан фарk kилувчи uринбосарларнинг электрофил алмашинишига kуйидаги мисолларни келтириш мумкин:
Бу реакциялар, кўпинча, ароматик ядрода алмашинаётган гуруxдан ташқари яна бир ёки бир нечта электронодонор гуруxлар мавжуд бuлганда содир бuлади. Мисол тариқасида қуйидаги реакцияни келтириш мумкин:
Ароматик ядрода содир бўладиган электрофил алмашиниш учун икки босқичли механизм ва SE2 белги қабул қилинган:
-Комплекс тез ҳосил бўлгани учун у умумий реакция тезлигига таъсир қилмайди. Реакциянинг энергетик диаграммаси қуйидаги кuринишга эга:
Реакция биринчи босқичининг маxсулоти С1 реакция uтиш xолатининг модели сифатида қулланилади. У карбокатион ёки -комплексдир.
Ароматик бирикмалар асослилиги билан электрофил алмашиниш реакцияси тезлиги ўртасидаги пропорционалликнинг борлиги бу хулосага асос бўлади.
Бензол ва метилбензолларни 0оС да сирка кислота эритмасидаги хлорлаш реакцияси тезлиги билан асослилик uртасидаги (kалин чизиk) ва HCl билан тегишли -комплекслар (штрих чизиқ) uртасидаги боғлиқлик графиги буни яккол ифодалайди:
Шундай қилиб, -комплекс реакциянинг тез uтувчи босқичи бuлиб, оралиқxолатнинг -комплекс сингари яхши модели бuла олмайди.
Электрофил алмашиниш реакциясининг турига қараб умумий тезликни I босқич тезлиги ҳам, II босқич тезлиги xам белгилаши мумкин. Кuпчилик xолларда -комплекснинг xосил бuлиш тезлиги умумий реакция тезлигини белгилайди. Бензол ҳалқасидаги ўринбосарлар реакция тезлигига ва йuналишига катта таъсир кuрсатади. Тезлик ароматик бирикма ядросидаги электрон зичлик ортиши билан ортади. Ўринбосар эса бу зичликни ўз таъсири билан орттириши ёки камайтириши мумкин. Бензол xалқасидаги барча углеродлар атрофидаги электрон зичлик uзаро баробар, унинг xамма xолатлари бир хил. Шунинг учун бензол реакцияга киришганда фақат битта алмашиниш маxсулоти xосил бuлади. Агар бензол xалқасида битта ўринбосар бuлса, у реакцияга киришганда учта маxсулот - о-, м- ва п-xолатдаги алмашиниш маxсулотлари xосил бuлади. Статистик жиxатдан уларнинг фоиз миқдорлари мос равишда 40%, 40% ва 20% бuлиши керак. Аммо амалда улар бундай миқдорларда ҳосил бўлмайди. Ядродаги электрон зичликка кўрсатадиган таъсири бўйича ўринбосарлар 5 гуруҳга бuлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |