1.3. Ўқув ишларидаги маҳорат ва кўникмалами шакллантириш Ўқувчиларга илмий билимлар бериш билан бирга уларни амалий характердаги маҳорат ва малака билан ҳам қуроллантириб бориш лозим. У ёки бу амални бажариш маҳоратини шакллантириш учун аввал ўқитувчининг ўзи ўша амални таҳлил қилиши ва у қандай элементлардан ташкил топишини аниқ тасав- вур қилмоғи лозим. Амални бажариш элементларини аниқла-гандан кейин уни бажариш кетма-кетлигини тузиб, кейин содда амалларни бажариш малакасини ҳосил қилишга оид машқлар бажарилади. Бу қилинадиган ишларда асосан махсус танланган мураккаб топшириқлар (амаллар) бажарилади.
Илмий билмларнинг тузилма элементларини аниқлаб, улардан ҳар бирининг ўзлаштирилишига бўлган умумий талаблар ўрганилиб, улар режа асосида плакат ёки карточкага ёзиб қўйилади. Ўқувчилар анашу режага кўра амалларни бажариб борадилар. М.: ҳодисани ўрганиш режаси тахминан қуйидагича:
1. Ҳодисани бошқа шунга ўхшаш ҳодисалардан ажратиш мумкин бўлган ташқи белгиларни аниқлаш.
2. Ҳодисанинг содир бўлиш шароитини аниқлаш.
3. Лаборатория шароитида ҳодисани кузатиш (агар уни бажариш мумкин бўлса).
4. Ҳодисани бошқа ҳодисалар билан богианишини ўрганиш.
5. Ҳозирги замон илмий назариялар асосида ҳодисанинг табиатини ва унинг содир бўлиш механизмини тушунтириш.
6. Ҳодисанинг миқдорий тавсифини, уни ифодаловчи физик катталикларни, ҳамда улар орасидаги богианишларни аниқлаш.
7. Ҳодисанинг амалиётда қўлланишлари билан танишиш.
8. Ҳодисани уй шароитида ва табиатда кузатиш (агар бунга имкон бўлса,) ва кузатиш олиб борилган шароитини тасвирлаш.
9. Ҳодисанинг зарарли томонлари ва унинг олдини олиш йўллари билан танишиш.
Бу режа ҳамма ҳодисаларни ўрганиш учун умумийдир. Физик тажрибаларни бажаришда умумлашган фаолият қуйидагича:
1. Тажрибанинг мақсадини аниқлаш.
2. Тажриба асосида ечилиши мумкин бўлган муаммони таърифлаш.
3. Тажрибани бажариш учун зарур бўлган шароитни аниқлаш.
4. Бу шароитни қандай воситалар ёрдамида вужудга келтириш мумкинлигини ва унга қандай асбоблар, материаллар зарурлигини ўйлаб топиш.
5. Иш столида тажрибани ўтказиш учун зарур бўлган ҳамма асбоблар борлигини текшириш. Уй шароитида тажриба ўтказиш учун зарур бўлган асбобларни мустақил равишда топиш.
6. Тажриба қурилмасини йиғиш.
7. Тажрибани бажариш тартибини ўйлаб топиш, қандай ўлчашларни бажариш кераклиги ва унинг кетма-кетлигини аниқлаш.
8. Кузатилган ҳодисанинг ва ўлчашлар натижасини ёзишнинг энг ратсионал усулини аниқлаш.
9. Ўлчашлар олиб бориш ва олинган натижаларни танланган усулда ёзиб бориш.
10. Ўлчаш натижаларини математик ҳисоблаш ва хулосани таърифлаш.
Маҳоратнинг умумий мезонлари қуйидагилардир:
Амалларни бажариш кетма-кетлигининг ратсионаллиги.
Бажариладиган амалларинг тўлиқлиги.
Амални тўла тушуниб етиш.
Маҳоратнинг умумлашганлиги.
Ўқув предметлари цикли учун умумий бўлган билиш ва амалий маҳоратни шакллантиришда предметлараро боғланиш муҳим ролўйнайди.