НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ МАЛАКАВИЙ (ПЕДАГОГИК) АМАЛИЁТИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ш А Р Т Н О М А Наманган шаҳри “_____” _________ 20_ й
Низом асосида иш юритувчи Наманган давлат университети ректори проф.С.Т.Турғунов бир томондан ва низом асосида иш юритувчи ___________________________________________________________________ раҳбари __________________________________________________иккинчи томондан Наманган давлат университети Жисмоний маданият факультети жисмоний маданият йўналиши 3-босқич талабаларини малакавий амалиёт раҳбари _____________________ раҳбарлигида 2021 йил _____________дан 2021 йил ______________гача малакавий амалиёт ўтказиши тўғрисида ўзаро келишдилар.
I. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.1.Малакавий амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган ташкилот рахбарига маълумот бериш;
1.2. Амалиёт раҳбари этиб, тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлаш;
1.3. Фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, таълим ва жамоат муассасасида иш юритиш ҳамда уни илмий ташкил қилиш ҳақида амалиёт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассислар маърузасини ташкил қилиш;
1.4. Амалиёт объектларини амалиёт дастурлари билан таъминлаш;
1.5.Амалиёт объектларидаги амалиётни ташкил этиш тартиби ва ўтказилиш муддати ҳамда мазмунини назорат қилиш.
II. АМАЛИЁТ ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАШКИЛОТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Талабалар амалиётини ишчи дастур ва мазкур шартномага мувофиқ ташкил қилади ва ўтказади;
2.2.Амалиёт дастурига мувофиқ талабалар амалиёт ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди ;
2.3.Амалиётчи талабалар малакавий амалиётни университет томонидан белгиланган муддатларда ўтказишлари учун шароит яратади;
2.4.Талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
2.5.Амалиётчи талабага курс иши ва малакавий амалиёт билан боғлиқ материаллар йиғишда ёрдам кўрсатади;
2.6.Амалиётчи талабага ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради.
2.7.Амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади;
2.8.Талабаларга малакали мутахассисларни бириктиради;
2.9.Зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга таълим муассасаси раҳбарнинг буйруғи билан жазо чоралари кўради ва бу хақда университет ректорига хабар қилади;
2.10.Малакавий амалиётини якунлаш билан педагогик кенгаш қароридан қўчирма ва ҳар бир талабага тавсифнома бериш;
III. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
3.1. Ўқув юртининг низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома бекор қилиниши мумкин;
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
3.3. Шартнома ҳар икки томоннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолари қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
V. ШАРТНОМА МУДДАТИ
4.1. Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил _________дан 2021 йил________гача.
ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
Наманган шаҳар, Бобиршох кўчаси 161А __________________________________
Наманган давлат университети __________________________________
(амалиёт ўтказиш жойи)
Ректор: _________________ директор _________________________
проф. С.Т.Турғунов _______________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |