Ассалому алайкум хурматли депутатлар ва сессия қатнашчилари .
Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2020 йил 16-октябрь куни ўтказилган видео селекторда белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди.
Хозирги кунда вилоятимиз ахолисини қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат махсулотларига бўлган эхтиёжларини қондириш ва махсулотларни суний равишда нарх-наволарни ошиб кетишини олдини олиш мақсадида “ЧОРСУ ДЕХҚОН УНИВЕРСАЛ БОЗОРИ”да бир қатор ишларини олиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалик махсулотларидан картошка махсулотини бозор худудида фаолият корсатаётган тадбиркорлар ва “Савдо харид корхонаси “ томонидан Тошкент вилоятидан ва вилоятимизнинг Янгиқорғон, Чуст туманидан ва қушни Қирғизистон Республикасидан бир кунда 250 тоннадан 300 тоннагача бозорга олиб келиб ахолига 3100 сўм дан 3500 сўмгача сотилмоқда.
Пиёз махсулотини вилоятимизни Косонсой, Чуст ва Учқорғон туманларидан тадбиркор ва савдо харид корхонаси бир кунда 50 тоннадан 65 тоннагача бозорга олиб ахолига 1500 дан 1800 сўм гача сотилмоқда.
Сабзи махсулотини вилоятимиздаги Уйчи ва Наманган туманларидан бозоа бир кунда 35 тоннадан 40 тоннагача олиб келиб ахолига 1800 сўм дан 2300 гача сотилмоқда .
Гуруч махсулотини Хоразм вилоятидан ва вилоятимиздаги Норин ва Мингбулоқ туманларидан бир кунда 20 тоннадан 30 тоннагача бозорга олиб келиб ахолига 7000 сўм дан 15000 сўм гача сотилмоқда.
Шакар махсулотларини савдо харид томонидан савдо ярмиркасида бир кунда 5 тонна олиб келиб 6000 сўмдан сотилмоқда.
Товуқ ва тухум махсулотларини Наманган туманидаги “УММОН” ва Уйчи туманидаги “Садаф” товуқ фабрикаларидан олиб келиб товуқ махсулотларини 1 кг-16000 минг сўмдан. Тухум махсулоти 1 донаси 1000 сўмдан ахолига сотилмоқда.
Гўшт махсулотини Норин тумани фермер хўжаликлари томонидан 1 кунда 800-900 кг олиб ахолига 48000 минг сўмдан сотилмоқда.
“Савдо харид корхонаси” қишлоқ хўжалиги махсулотларини қиш ва бахор ойлари захираларини хозирги кунда Картошка махсулоти 120 тонна, пиёз махсулоти 50 тонна захира қилинди.
чорсу дехқон универсал бозори бундан биён барча турдаги махсулотларини арзон ва қулай нархларда олиб келиб вилоятимиз ахолисига намунали хизмат кўрсатади .