Ани назм этки тарҳинг тоза
бўлгай,
Улусға майли беандоза
бўлғай.
Йўқ эрса назм қилғонни халойиқ,
Муқаррар айламак сендин не
лойиқ!
Шк зайлда «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандариё»дан олинган парчалар уз вазни, таровати билан тожикчага ўгирилган. С. Айний изидан борган М. Аминзода «Фарҳод ва Ширин» достонини таржима қилиб Алишер Навоийнинг нозик, мураккаб санъатлари, латиф оҳангини мукаммал қайта яратган,
Абу Абдулло Рўдакий мероси билан биз асосан М. Муинзода таржималари орқали танишганмиз. Саҳли мумтанеъ, яъни содда-мукаммал, сермаъно шеърият устаси булган Рўдакий асарларининг бир қисми ўзбек тилига астойдил меҳнат сарфланиб, пухта, аник ўгирилганини кўриш мумкин. Муинзода таржимасидаги анча байтлар эл оғзига тушиб кетди.
Рўдакийнинг «Бўри жўйи Мўлиён ...» деб бошланувчи рамали мусаддаси мақсур баҳрида ёзган шеъри бор. Маълумотларга қараганда, шоир уни дўстлари илтимосига кўра қўшиқ тарзида бадеҳатан айтган ва қайсар амир Ибн Насрни сарпойчан отга миниб Бухорога қайтишга мажбур этган. Муинзода мазкур шеърни бундай таржима қилади:
Мулиённинг ҳиди бу ёнга
келур,
Ёр ёдида дил фиғонга
келур...
Ёмон таржима эмас, лекин Рўдакий куйига тушмайди. Ёш шоир С. Раҳмон мазкур шеърни аруз вазнида уз баҳри билан мана бундай таржима қилади:
Мўлиён бўйи бу ён
келмоқдадур,
Ёдга ёри меҳрибон
келмоқдадур...
Бизнингча, бу аслига анча яқин.
Улуғ Октябрь инқилобидан кейин ижод этган тожик шоирлари ҳам арузни яхши ривожлантирдилар. Айний ва Лоҳутийнинг инқилобий сатрлари П. Сулаймонийнинг маяковскийча асарлари ҳам, М. Турсунзода, Миршакар, М. Қаноатнинг публицистик руҳдаги гражданлик ҳис-туйғуларига бой шеър ва достонлари ҳам, Лойиқ Шерали ва бошқа ёш шоирларнинг ўйчан, фалсафий шеърлари ҳам аруз баҳрларида яратилган. Улар арузни замон руҳига, даврнинг шиддатли ритмига мослаштирдилар, бу вазннинг ҳали кўринмаган имкониятларини кашф этдилар. Маълумки, совет даври ўзбек ва тожик поэзияси вазн анъанаси нуқтаи назаридан ўзаро фарқланади. Чунки янги ўзбек шеъриятининг етакчи вазни — бармоқ. Шу сабабли таржимонларимиз форс-тожик адабиётининг бир қисмини ва ҳозирги тожик шоирларининг асарларини кўпинча бармоқ билан таржима қилмоқдалар. Лекин ўзбек поэзиясида ҳам аруз давом этмоқда. Шунинг учун классик шеъриятни арузда таржима қилиш тўғри, бу билан қадимий асарларнинг жозибасини сақлаб қоламиз. Юқорида келтирилган мисолларимиз бунга далил бўла олади. Тожик совет шоирлари асарларини эса уларнинг мароми, оҳангига қараб, арузда хам, бармоқда ҳам ўзбекчалаштириш мумкин. Негаки, ҳозирги тожик шеърияти гарчи арузда ёзилсада, мавзу эътибори билан, ритмик-интонацион хусусиятлари билан бармоқда ёзилган ўзбек шеъриятига яқин келадиган жиҳатлари кўп. Кейин шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, бу ўринда таржимоннинг маҳоратига кўп нарса боғлиқ. Гафур Ғулом Мирзо Турсунзоданинг «Тара Чандра» шеърини арузда мувофиқ оҳанг билан таржима қилган бўлса, “Осиё овози» туркумидаги шеърларини бармоқ вазнида моҳирона ўзбекчалаштирган.
Қўшиқ сингари равон, гўзал ва серҳаяжон мисраларни бошқа тил, бошқа шеърий системага кўчириш мушкул вазифа. Мисол учун:
Жони ширин ин қадар
жангам макун,
Ин қадар беҳуда дил
танган макун,—
байти билан бошланадиган лирик, достонни олинг. Бу tof дарёси каби шиддатли ва майин куйлар оқимидан ташкил топган симфония. Лекин айнан шу байтларни ўзбекча бутунликда ўқиганимда, рости, қувониб кетдик ва таржима мўъжизасига ишондик:
Жонгинам бағримни эзма
бунча ҳам,
Кунглимни беқуда бузма
бунча ҳам.
Барот Бойқобилов Турсунзоданинг лирик публицистик оҳангини шу таҳлид акс эттиради. «Оташ посбони» тўпламига кирган бошқа асарлар ҳам ёмон таржима қилинмаган.
«Кукан батрак», «Василий Тёркин» каби енгил юмор билан ёзилган чуқур ижтимоий мазмунли «Хасан аравакаш» достони (Аширмат таржимаси) анча яхши чиққан эди. Махмуд Тўлқин, Назармат таржималарида эса мазмун акс этгани билан Турсунзоданинг эҳтирослари, жўшқин поэтик тили етарли сақланмаган. Шунинг учун бу таржималар киши юрагига жиз этиб тегмайди, атоқли шоир гоҳо оддий назмчи бўлиб туюлади. Ўрни келганда шуни эътироф қилиш керакки, бу фақат тожик адабиётидан ўгирилган таржималарга хос камчилик эмас. Нашр этилган шеърий китобларнинг аксариятида бу ноҳуш аҳвол учраб туради. Қуруқ, ҳиссиз сатрлар кўп, улар бир нави қофияланган сўзма-сўз таржимага ўхшаб кетади. Бадиий оҳордан, шоирнинг қалб ҳароратидан маҳрум қилинган шеър ҳар қанча «мазмунли», «аниқ» бўлса ҳам, у китобхонга таъсир этмайди. Албатта, тилни билиш таржиманинг дастлабки шартларидан ҳисобланади. Бироқ шеърий таржимада шоирлик иқтидори ҳал қилувчи омилдир. Асл нусха тилини билиш, муайян адабиёт бўйича ихтисослашиб, асарнинг нозик маънолари, услубиятини идрок этиш таржимонга кўп нарса беради, уни муаллиф дунёси ичига олиб киради. Аммо бу билим чинакам истеъдод билан қўшилгандагина самара бериши мумкин.
Тожик насридан таржима қилувчилар орасида Тўхтасин Жалолов, Сами Раҳим сингари сўзга моҳир, қалами равон таржимонларимиз бор. Улар асарнинг бадиий фазилатларини асраб қолишга уста, ўзбек тили бойлигидан яхши фойдаланиб, китобхонни жалб эта оладилар. Лекин насрий таржималарнинг бари ҳам ана шундай хислатга эга деб бўлмайди. Худди шеърий таржимада бўлганидек, насрда ҳам тил қашшоқлиги сезилиб туради. Жонли, таъсирли тасвирлар оддий баёнга айланиб қолган ўринлар бор. Ж.Икромийнинг «Олов қизи» романи, Назаровнинг «Карим девонани излаб...» қиссаси таржималари бунга мисолдир. Буларда баъзан тожикча жумла қурилиши таъсири ҳам сезилиб туради. Насрий асар таржимасида автор услуби, персонаж нутқи, ички, ботиний ритм, характер яратиш санъати — ҳамма-хаммаси тил воситасида амалга оширилади. Асарни ўқиганда киши роҳатланса, ҳар бир сўз ёки иборанинг маъно, образли олам, кайфият ҳосил қилиш кучидан завқланса, қалб торлари тебранса, таржима шундагина ҳам муаллиф санъатидан, ҳам таржимон санъатидан дарак бериб, маълум қимматга эга бўлади. Адабиёт сўз санъати эканлигини, бу эса она тилининг бор қудрати ва гўзаллигини намойиш этишдан бошланишини ёддан чиқармаслигимиз керак. Таржимонлар тилимизнинг келажаги, равнақи учун ёзувчилар билан баб-баравар жавобгардирлар.
Таржимадан мақсад ватан адабиётини энг яхши асарлар билан бойитишдир. Шундай бўлгач, СССР халқлари адабиётларида пайдо бўлаётган энг сара, ўз халқи томонидан севиб ўқилаётган асарларни танлаб таржима қилишимиз шарт.
Хуллас, маданий хамкорлик соҳасида, ўзаро таржимачиликда ютуқларимиз кўп, тажрибалар анча. Ўзбек китобхонлари тожик ёзувчиларининг асарларини севиб ўқийдилар, бу албатта таржимонлар меҳнатининг натижасидир. Хужа Ҳофиз деган эди:
Дарахти дўсти биншон, ки
номи дил ба бор орад.
Ниҳоли душмани баркан, ки
ранжи бешумор орад.
Мазмуни:
Дўстлик дарахтини ўтқазким ҳосили
қалбнинг мақсади бўлғай,
Душманлик ниҳолини юлиб ташла
чунки у бениҳоя кўп ранж келтиради.
Таржима ана шу дарахтнинг илдизларига оби ҳаёт бериб, гуллаб-яшнашига хизмат қилади. дурру-жавоҳиротни қаердан излаш кераклигини кўпчилик билса ҳам, назаримда, ўша томонларга боришдан чучийдигандек туюлади.
Халқ эртакларининг қақрамонлари хазинами, шифобахш гиёҳми, тириклик сувиними излаб йўлга чиққанларида уларнинг олдидан уч йўл келади. Катта ўғил борса келар манзили сари йўл олади, ўртанча ўғил борса хатар сари равона бўлади. Кенжа ўғил эса борса келмасга жўнайди. Зотан хазинани ҳамиша борса келмасга жўнаган ўғил топади ва муродига етади. Менимча ўзбек ҳикоячилигидаги муаммоларни ҳал қилинишида ёзувчиларимиз, энг аввало, мана шу эртаклардаги тунғич фарзандлар сингари бехатар, янглишмаслик гарантияланган йўлларга эмас, кенжа ўғил сингари хазина яширинган борса келмасга равона бўлишлари лозим. Борса келмасдаги хазина ҳамон кенжа ботирларни кутмоқда.
МУНДАРИЖА
Do'stlaringiz bilan baham: |