115
шуки, одоб керак (Ғ. Ғулом). Бу, айниқса, бош гапнинг ҳавола бўлакдан иборат кесми
тушиб қолганда, жуда аниқ бўлади: Гапнинг очиғи, энди яшашга у қадар ишқибоз ҳам
эмашан (Н. Қобул). Тўғриси, журналистларга унчалик эътиқодим йўқ (Н. Қобул Энг
муҳими ўзингизни ѐмонотлиқ бўлишдан асранг (Н. Қобул).
Энг даҳшатлиси, бу қўлѐзмаларни ўқийдиган одамларнинг ўзи йўқ (Н. Қобул).
Кесим эргаш гапли қўшма гапнинг Сен нима бўлсанг, бизам шу қабилидаги икки
ҳавола бўлакли турига келсак, бу тур у қадар кенг тарқалган эмас. Бундай гаплар аслида
қўшма гапларнинг (бюшқа тур (аниқловчи, ўррш. ўлчовдаража каби)ларидаги синтактик
жараѐнлар натижасида юзага келган. Мазкур гапда бош гапнинг кесими шу ҳавола
бўлаги билан, эргаш гапнинг кесими эса нима бўлсанг ҳавола бўлаги билан ифодаланган.
Аслида бош гапнинг кесими ҳам шу бўламиз шаклида бўлиши керак, лекин бўлмоқ ҳар
икки ўринда ҳам (нима бўлсанг — шу бўламиз) ѐрдамчи феъл бўлгани учун кейинги
ўринда тушиб (қолган. Эргаш гапдаги нима (бўлсанг) ҳавола бўлаги билан бош гапдаги
шу ҳавола бўлаги бир-биррни тақозо этади, ўзаро тобе алоқа юзага келган. Эга эргаш
гапли қўшма гапларнинг тегишли тугридаги каби икки нотенг денотатив воқеа
ўртасидаги муносабат айни қўшма гаининг мазмунини ташкил этади. Бир уимумлашган
(предикатга кўра) денютатив воқеа иккинчи бир предикат жиҳатдая аниқ бўлмаган
денотатив вокеанинг ичига предикат сифатида киради. Шуни айтиш керакки, ҳар икки
денотатив вокеанинг предикати барибир аниқ айтилмайди, лекин тингловчи учун
умумий тарзда идрок этиладиган бўлади. Қуйидаги гапларда ҳам буни кўриш мумкин:
Сотиб олинган қул қандай бўлса, у ҳам бизга шундай эди (Ойбек). Ким ишласа, ер
ўшаники (А. Мухтор) Ольга Петровна қаерда бўлса, ўғил ва қизлар шу ерда эди (М.
Исмоилий). Бундай ҳолатдаги дўшма гаплардаги муайян синтактик сурилишнинг
борлиги уларни кесим эргаш гапли қўшма гаплар сифатида талкин этиш имконини
беради. Масалан, охирги мисолдаги қаерда — шу ерда қаршилантиришидаги ҳавола
бўлаклар одатда ўрин эргаш гапли қўшма гапларга тегишли, аммо шу ерда бирикмаси
айни гапда кесим синтактпк ўрнида, эди тўлиқсиз феъли ўзи мустақил кесим бўла
олмайди. Унинг ўрнида бошқа тўлиқ феъл бўлганда, у кесим бўла оларди ва шу ерданинг
синтактик мақомп ҳол бўларди. Унда қўшма гапни ўрин эргаш гапли қўшма гап
еифатида баҳолаш тўғри бўларди. Лекин мазкур ўринда шундай эмас. Шунинг учун
бундай ҳолатларни кесим эргаш гапли қўшма гап сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқ.
Лекин айрим тадқиқотчилар бундай қилмайдилар. Мазкур гапларни кесим зргаш гап
сифатида эмас, балки ўрин эргаш гап деб ҳисоблайдилар
1
.
Айтиш керакки, кесим эргаш гапли қўшма гапларнинг биринчи турида бош гап
алоҳида олинганда маънога эга эмас, эргаш гап иккинчи турида зса илгари айтилган
ўзаро тобеланишга кўра эса маънога эга, ҳар икки қисм ҳам алоҳида олинганда маънога
эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: