ШАКЛ ВА МАЗМУН БИРЛИГИ
Тилда, хусусан, унипг синтактик сатҳида гапнинг шаклий ва мазмуний
таркиблари ўртасидаги алоқа беҳад мураккаб ва кўпинча зиддиятли бўлиб, улар бир-
бирлари билан тўлиқ мувофвдқ келмайди, кўпинча мазмуний-синтактик номувофиқлик
мавжуд бўлади. Ана шундай номувофиқлик бўлмаса, тилшуносликнипг олдида
муаммонипг ўзи ҳам бўлмас эди. Лекии гапларнинг аксариятида) ана шундай
номувофиқлик бор.
Айтиш лозимки содда гаплар доирасидаги мазмуний-синтактик номувофиклик,
аоосан, тилдаги тежаш тамойилининг намоѐн бўлиши сифатида юзага келса, қўшма
гаплардаги бундай номувофиқликнинг замини тилдаги ортиқчалик тамойилига бориб
тақалади.
Бир денотатив воқеа ифодаланган эргаш гапли қўшма гапларда мазмуний-
сиитажтик иомувофиқлик ҳамшттп мавжуд бўлади ва бу иомувофшушкнииг юзага
келиши тилдаги ортиқчалик тамойилининг амал қилиши натижасидир. Бу тамойил
нутқцй алоқадаги муайян зарурият билая бюғлиқ, албатта. Бундай зарурият сифатида
сўзловчининг турли субъектив мақсади, воқеани баҳолаш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Сўзловчи айни мақсади, баҳоси ва шу кабиларни алоҳида таъкидлаб ифодалаш учун
предикатив тизимларни танлайди, лекин бу тизимлар денотатив воқеани эмас, мазкур
максадга (кўра модусни ифодалайди. Бунинг натижасида назарий жиҳатдан икки
деиотатив воқеа ифодачиси бўлган икки (ѐки ундан ортиқ) предикатив бирликдан иборат
эргаш гапли қўшма гап фақат бир денотатив воқеани ифодалайдиган бўлиб қолади, яъни
фақат бир «мазмуний ядро»ни ўз ичига олади. Бу, тайинки, мазмун ва шакл жиҳатидан
номутаносибликни келтириб чиқаради.
Т. А. Колююова рус тилидаги Дело в том? что для ремонта;.. нужен... станок каби
гапларда ифода жиҳатининг (Мазмун жиҳатига мос эмаслигини айтиб ѐзади: «Бундай
қўшма гаплар, икки предикатив бирлшшинг (мавжуд бўлишига қарамасдан, бир
ситуацияни ифода қилади. Жумланинг мазмуни аслида эргаш гап қисмида
мужассамлашган, бош гап қисми эса ҳамиша олдин келиб, сезиларли даражада
мазмуисизлашган, у ахборот бериш воситаси эмас, балки эргаш гапдаги ахборотнинг
ўзига хос актуаллаштирувчисидир»
1
. Тадқиқотчи ана шуни ҳисобга олиб, бундай
галларнинг ифода жиҳатига кўра қўшма, мазмун жиҳатига кўра эса соадда эканлигини
ггаъкидлайди.
Ўзбек тилидаги
эргаш
гапли қўшма
гапларда
асосий
«ахборотни
актуаллаштирувчи» сифатида, яъни модуос ифодачиси сифатида бош гап ҳам, эртага гап
ҳам, айтиб ўтилганидай, келавериши мумкин. Қиѐс: Ҳамма гап шундаки биз тезроқ ишга
киришмоғимиз керак. Кун тартибидаги кейинги масалага келсак, асосий маърузани
касаба уюшмасининг раиси цилади. Биринчи гапда модус бош гап орқали, иккинчи гапда
эса ;модус эргаш гап орқали ифодалатттан. Лекиш барибир ҳар ишш гапда ҳам мамуиий-
синтактик номувофиқлик мавжуд.
Шуни ҳам таъкидлаш кератаки, модус эргаш гапли қўшма гаплариинг эргаш
қисмида ифодаланганда, эргаш гапда предикат еифатида кўпинча шарт майлидаги феъл
(юқоридаги мисол),-гапда шаклли феъл (Гапнинг тўғрисини айтганда, сиз кўп
ўқишингиз керак) кабилар иштирок этади. Эргаш гапда нфодаланган мазкур шакллар
билан боғлиқ «шарт» ва «пайт» маънолари иейтраллашади. Бу ҳол, албатта, тушунарли,
чунки мазкур предикатлар денотатив воқеа ифодаеида иштирок этмаган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
102
Шуниси ҳам табиийки, модус ифодаловчи тизим ихчамлашишга мойил бўлади.
Буни яхлит гапда денатотив восқеага қараганда модуснинг номуҳимлиги билан изоҳлаш
мумкин. Ана шу номуҳимлик, аслида, тегишли сўз шаклларидаги маънюларнинг
(«шарт», «дайт» каби) кучсизланишига ѐки нейтраллашишига олиб келади. Бу
нейтраллашув кўпгина эргаш гапли қўшма гапларда жуда аниқ бўлади. Мен сенга
айтсам, одамларга яхшилик қил, кейинги масалага келсак, асосий маърузани касаба
уюшмасининг раиси қилади. Гапнинг очиғини айтганда, ишга жиддий киришмоқ шарт,
Мен ўйлайманки, у бугун келади каби эргаш гапли қўшма гапларда ана шундай
нейтраллашувни кўриш мумкин. Бу нейтраллашувга ва гапнинг тегишли қисмларида
1 Колосоьа Т. А. Русские сложньте предложеиия асимме-тричной структурм. Воронеж.
Издво Воронежското университета, 1980, с.32—35.
www.ziyouz.com kutubxonasi
103
ифодаланган модуснинг мантиқий-мазмуний табиатига кўра бундай шаклан қўшма
гаплар ҳақли равишда кириш тизимли содда гаплар сифатида баҳоланади
1
. А. Ғуломов
кириш тизимларнинг асосий гаидаги фикрга боғлиқ бўлган, шу ҳақдаги қўшимча
мулоҳазаларни ифодаланишини таъкидлайди. Унинтча «бу мазмун бўѐклари жуда
хилма-хил: сўзловчининг айтилаѐтган фикрга субъектив муносабатини, шу фикрга
боғлиқ ҳолда туғилган эмоцияларни, фикрнинг умумий баҳосини ва шу каби ҳолатларни
билдиради»
2
. Бу маънолар биз модус тавсифи билан боғлиқ ҳолда айтган маънолар
билан мюю келади. Демак, кириш гап, кириш сўз, кириш тизимларнинг семантикаси
бевосита модусдан иборат. Модус ифодаланган ва предикатларидаги тегишли Шаклтар
маъноси аниқ нейтраллашган аксар эргаш арни кириш гаплар сифатида баҳолаш бундай
таклан қўшма гаплардаги мазмуний-синтактик номувофнгқликни бартараф этади. Чунки
бундай ҳолатдаги эргаш гапнинг гаплиги инкор этилмаган ҳолда у қўшма гапншнг
синтактик таркибидан ташқарига чиқарилади. Зеро «кириш конатрукциялар
сўзловчининг айтилаѐтган фикрга муиосабатиии биддирадиган, лекин гап бўлаклари
синтактик жиҳатдан боғланмаган элементлардир»,
Юқорида айтиб ўтилганидай, модус ифодаловчи гаплар моҳиятан шаклий жиҳатдан
ихчамлаигишга мойил бўлади. Бу модус сифатидаги маъноии нутқий алоқа талабига
мувофиқ таъкидлаш даражасининг катта ѐки кичиклиги билан боғлиқ. Ана шу
даражага мутаносиб равишда модус ифодаланган гапни предикатив тизим, ҳатто бир
еўзгача ихчамлаштириш мушшн. Бу муносабат билан А. Ғуломов шундай ѐвади:
«Маълумки, барибир, англашиладики каби кириш сўзларнинг бир қис-ми аслида бир гап
бўлган. Бу гап ҳар жиҳатдам ўзгариб, кучсизланиб, кириш сўзга айланган. Масалан,
барибир (багри бцр: эга+кесим). Буларнинг баъзиларида -ки боғловчисининг қўлланиши
ҳам шуни кўрсатади. Маълумки, пахта терими сентябрь ойидан бошланади (аслида:
маълумки — бош гап, қолгани эга эргаш гап: Пахта теримишшг сентябрь ойидан
бошланиши маълум нарса.) Ўйлайманки, бугун келар (аслида ўйлайманкп — бош гап,
қолгани тўлдирувчи эргапт гап: «У бугун келади», — деб ўйлайман). Кўчирма гап билан
муаллиф гапининг муносабатидан бош гап билаи тўлдирувчи эргаш гапнинг муносабати
англашилиб туради)»
4
. Агар нутқий алоқада модусни гап шаклида ифодалаб алоҳида
таъкидлашга зарурат бўлмаса, модусни ифодаловчи гап ихчамлашиб боравериши
мумкин. Шунинг учун ҳам А. Ғуломовнинг юқорида –келтирилган фикри асослидир.
Яна қиѐслайлик Агар мен сиззга тўғрисини айтсам, сиз бу ерда туролмайсиз. Бу гапда-са
нинг маъноси нейтраллашган эмас, у тўла «шарт» маъносини ифода этган, яъни қўшма
гапнинг ҳар икки қисмида ҳам денотатив воқеа ифодаланган, модус алоҳида гап билан
ифодаланган эмас. Яхлит қўшма гапнинг мазмуни икки денотатив воқеа ўртасидаги шарт
муносабатидан иборат, яъни биринчи денотатив воқеа (эргаш гапда) нинг амалга ошиши
иккинчи денотатив вюқеа (бош гапда) ни келтириб чиқаради. Гапнинг мазмуний ва
шаклий жиҳатлари бир-бирига мувофиқ келади. Энди мана бу гапни олиб кўрайлик:
Агар мен сизга тўғрисини айтсам, сиз бу ерларии кўрмагансиз. Бу гапнинг эргаш
қисмида модус ифодаланган ва эдредикат ифодасидаги -са (айтсам)нинг «шарт» маъноси
нейтраллашган; бош гапда эса (сиз бу ерларни кўрмагансиз) денотатив воқеа
ифодаланган. Шу маънода эргаш гап мазмунан киржи гапга яшшлашади, боғловчи
восита -са ҳам мазмуи, ҳам грамматик жиҳатдан кучсизланган. Модусни ифодаловчи
гапнинг ихчамлаша олиш хусусиятига кўра мазкур гапда қуйидагича шаклий кўчим
(трансформация) ни амалга ошириш мумкин: Агар мен сизга тўғрисини айтсам, сиз бу
ерларии кўрмагансиз Мен сизга тўғрисини айтсам, сиз бу ерларни кўрмагансиз- Сизга
тўғрисини айтсам, сиз бу ерларни кўрмагансиз- Тўғрисини айтсам, сиз бу ерларни
кўрмагансиз -Тўғриси, сиз бу ерларни кўрмагансиз. Кўринадики, детаотатив воқеа
ифодаси бўлган гап билан қаршилантирилган ва маэмуни модусдан иборат бўлган Агар
мен сизга тўғрисини айтсам гапи мазмунан тўғриси шаклидаги киршп сўз билан тенг.
/
Умуман, эргаш гапли қўшма гапларнинг таркибида алоҳида гап орқали
www.ziyouz.com kutubxonasi
104
ифодаланган модус мазмуни мавжуд бўлган барча турлари учун мазмуний-синтактик
номувофиқлка хосдир. Айни чоқда бундай эргаш гапли қўшма гаплардаги модус
ифодасининг табиатига кўра уларда ҳамиша кириш тизимли гапларга айланиш
имконпяти мавжуд. Бу мазмуний-сиптактик жараѐн, яъни эргаш гапли қўшма гапларнинг
кириш тизимли гапларга шаклий кўчиши бениҳоя мураккаб ва ўзига хос жиддий жараѐн
бўлиб, унда бир катор мантиий-лисоний қонуниятлар амал қилади. Бундай
қонуниятларни тўлиғича очиб бериш ва тасвирлаш алоҳида иш учун мавзу бўла олади.
1. Ғуломов А , А с К а р о в а М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. 3-нашри.
Тошксит, «Ўқитувчи», 1987, 155-6.
2 Ғ у л о м о в А., Асқарова М. Курсатилган асар, 156-5. 3 Ғуломов А., Асқарова М.
Кўрсатилган асар, 155-6.
4. Ғуломов А., А с қ а р о в а М. Кўрсатилган асар, 155—156-6.
Do'stlaringiz bilan baham: |