Менежментга нисбатан ѐндошувлар
Номи
Қисқача мазмуни
Маъмурий
Қайта ишлаб
чиқарувчи
Динамик
Интеграцияли
Миқдорий
Мажмуавий
Маркетингли
Меъѐрий
Аҳлоқий
Жараѐнли
Тизимли
Маъмурий ѐндошувда меъѐрий ҳужжатлардаги менежмент
тизимининг вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, элемент-
лари тартибга солинади
Қайта ишлаб чиқарувчи ѐндошув бозор эҳтиѐжларини камроқ
харажатлар билан қаноатлантириш учун товар ишлаб
чиқаришни доимо қайтадан бошлашга мўлжалланган
Динамик
ѐндошувда
бошқарув
объекти
диалектик
ривожланишда, сабаб-натижа алоқаларида ва биргаликдаги
тобеликда кўриб чиқилади
Интеграцияли ѐндошувда алоҳида тизимчалар ва бошқарув
тизимининг элементлари ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилади
Миқдорий ѐндошувнинг моҳияти математик, статистик ва
мухандислик ҳисоблашлар ѐрдамида миқдорий баҳолашдан
фойдаланишдан иборатдир
Мажмуавий ѐндошувда менежментнинг техник, иқтисодий
ижтимоий ва бошқа жиҳатлари ҳисобга олинади
Маркетинг ѐндошуви бошқарувчи тизимчаларни истеъмолчи-
га қаратишни кўзда тутади
Меъѐрий ѐндошувда бошқарувдаги меъѐрлар ва нормативлар
белгиланади
Аҳлоқий ѐндошув ходимга шахсий имкониятларини ҳис
қилишга ѐрдам беришдан иборатдир.
Жараѐнли ѐндошувда бошқарув ўзаро боғлиқ вазифаларнинг
мажмуаси сифатида кўриб чиқилади
Тизимли ѐндошувда ҳар қандай тизимга ўзаро боғлиқ
элементларнинг мажмуаси сифатида қаралади
50
Вазиятли
Вазифавий
Вазиятли ѐндошув бошқарувнинг ҳар хил усуллар қўлланиши
аниқ вазият билан белгиланиши назарда тутилади
Вазифавий ѐндошувнинг моҳияти эҳтиѐжни қаноатлаштириш
учун бажариш керак бўлган вазифаларнинг мажмуаси сифатида
кўриб чиқилишида иборат бўлади
Ушбу ѐндошувларни бошқарувнинг асосий тамойилларига киритиш
мумкин. Бошқарув жараѐнларини аниқ объектларини бошқариш жараѐнида
бошқарув субъектлари(идоралари) амал қилишлари керак бўлган
жамиятнинг объектив қонунлари ва қонуниятларидан келиб чиқувчи асосий
қоидалар сифатида белгилаш мумкин.
Биринчи марта “бошқарув тамойиллари” атамасини Ф. Тейлор кирит-
ган, у 1911 йилда “Илмий менежмент тамойиллари” номи остида асарини
нашр қилган. Ишларни бажариш асослари ва меҳнат операцияларини
ўрганиш асосида ишчиларнинг шахсий меҳнатларини бошқаришнинг тўртта
тамойилларини шакллантирган:
ишнинг ҳар бир элементини бажарилишига илмий ѐндошув;
ишчиларни танлаш, ўқитиш ва машқ қилдиришга илмий ѐндошув;
ишчилар билан кооперациялашиш;
натижалар учун жавобгарликни менежерлар ва ишчилар ўртасида
тақсимлаш.
Менежмент соҳасидаги бошқа машҳур мутахассис А.Файоль 1916 йилда
“Умумий ва саноат бошқаруви” китобида ташкилотлардаги бошқарувчилар
ишини шакллантирилган ҳолда таърифлашни таклиф қилган ва
бошқарувнинг 14 тамойилларини шакллантирган, бошқарув вазифаларини
ҳал қилиш ва менежмент вазифаларини бажаришда уларга амал қилиш
таклиф этилади (2.2. - жадвал).
51
2.2 - жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |