I-вариант, жўнатувчининг маршрути
А-йўналишига: Eв.с. = 864 · 10 · 9,2 · 0,5 = 39744 минг сўм;
Eл.с. = 18 · 10· 1 · 1 = 180 минг сўм;
Б-йўналишига: Eв.с. = 2208 · 5 · 9,2 · 0,5 = 50784 минг сўм;
Eл.с. = 46 · 5· 1 · 1 = 230 минг сўм;
В-йўналишига: Eв.с. = 480 · 7 · 9,2 · 0,5 = 15456 минг сўм;
Eл.с. = 10 · 7· 1 · 1 = 70 минг сўм;
∑Eв.с. = 39744+50784+15456=105984 минг сўм;
∑Eл.с. = 180+230+70 = 480 минг сўм.
Йўл сафаридаги техник станциялардаги умумий иқтисод:
∑Eум. = 105984 + 480 = 106464 минг сўм;
II -вариант, поғонасимон маршрут
А-йўналишига: Eв.с. = 768 ·10· 9,2 · 0,5 = 35328 минг сўм;
Eл.с. = 16 · 10· 1 · 1 = 160 минг сўм;
Б-йўналишига: Eв.с. = 1872 · 5 · 9,2 · 0,5 = 43056 минг сўм;
Eл.с. = 39 · 5 · 1 · 1 = 195 минг сўм;
В-йўналишига: Eв.с. = 912 · 7 · 9,2 · 0,5 = 29366,4 минг сўм;
Eл.с. = 19 · 7 · 1 · 1 = 133 минг сўм.
∑Eв.с. = 35328 + 43056 + 29366,4 = 107750,4 минг сўм;
∑Eл.с. = 160 + 195 + 133 =488 минг сўм.
Йўл сафаридаги техник станциялардаги умумий иқтисод:
∑Eум. = 107750,4 + 488 = 108238,4минг сўм;
Вагон оқимларини маршрутлаштириш натижасидаги умумий соф иқтисод қуйидагича аниқланади,
Э = ∑Eум. – Rум. , сўм (2.8)
I-вариант, жўнатувчининг маршрути
Э = 106464-8347,2=98116,8 минг сўм.
I I -вариант, поғонасимон маршрут
Э = 108238,4-6075,4=102163 минг сўм.
Вариантлар бўйича ҳисоб китоб натижаларини 2.3-жадвалга киритилади.
2.3-жадвал
Ортиш жойларидан маршрутлаштиришни вариантлар бўйича
умумий соф иқтисоди
Маршрут
турлари
|
Сарифлар
|
Иқтисод
|
Умумий соф иқтисод Э , минг сўм
|
Rум. , минг сўм
|
∑Eум. , минг сўм
|
Жўнатувчининг
|
8347,2
|
106464
|
98116,8
|
Поғонасимон
|
6075,4
|
108238,4
|
102163
|
Хулоса : Техника - иқтисодий ҳисоблари шуни кўрсатдики мазкур вагон оқимлари ва маршрутлаштиришнинг шартлари учун “Н” юк станциясида ва унга туташган темир йўл шохобча йўлларида поғонасимон маршрутларни ташкил этиш самарали ҳисобланади, чунки Эпоғ. > Эжўн. , яъний, жўнатувчининг маршрутига нисбатан поғонасимон маршрутида умумий соф иқтисод:
ΔЭ = Эпоғ. – Эжўн. = 102163– 98116,8 = 4046,2 минг сўм минг сўм га зиёд.
Маршрутлаштиришнинг самарали варианти учун маршрутларни шакллашнинг календар режасини ишлаб чиқилади.
2.4. Маршрутлар шакллашнинг календар режасини ишлаб чиқиш
“Н” юк станциясида поғонасимон маршрутларни шакллаш учун календар режа ишлаб чиқилади. Календар режа 2.1- ва 2.2-жадвал маълумотлари асосида ойнинг декадалари, декаданинг саналари, станция бўйича жами, йўналишлар ва юк жўнатувчилар (объектлар) бўйича бир текисда ишлаб чиқилади. 2.4-жадвалда “Н” станциясидан ой кунлари бўйича поғонасимон маршрутлар шакллашнинг “А”, “Б” ва “В” йўналишларга тақсимлаб чиқилган календар режаси кўрсатилган. Поғонасимон маршрутларини шакллашда барча юк объектлари қатнашади.
Поғонасимон маршрутларни календар режасини (2.4-жадвал) ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат:
1-босқич – календар режани “Ойлик юк ортиш режаси” қатори 2.1-жадвалнинг ойда ҳаммаси қатори маълумотлари – жами 5100; А га 1320; Б га 2730 ва В га 1050 ваг. асосида тўлдириб чиқилади. Сўнгра йўналишлар бўйича вагон оқимлари юк объектлари бўйича тақсимлаб чиқилади: А га тайинланган 1320 та ваг. юк саройидан 480 та, 1-ТЙШЙ дан 240 та ва 2-ТЙШЙ дан 600 та ваг. жўнатилади ва ҳ.к.
2-босқич – календар режани “Ойда ҳаммаси” қатори 2.2-жадвалнинг II-вариант, поғонасимон маршрутлар қатори маълумотлари – станция бўйича 56 та мар., 2912 та ваг.; шу жумладан А га 13 мар. 676 ваг., Б га 32 та мар. 1664 та ваг. ва В га 11 та мар. 572 та ваг. асосида тўлдириб чиқилади.
3-босқич – календар режани “Ойда ҳаммаси” қаторидаги станция бўйича 56 та маршрутни ва улардаги 2912 та вагонларни ойнинг декадалари бўйича бир текис тақсимлаб чиқилади: I-декадада 18 та мар. ва 18 · 52 = 936 та ваг., II- ва III-декадаларда эса 19 тадан мар ва 19 · 52 = 988 тадан ваг. Сўнгра декаданиг саналари бўйича ҳам маршрутлар ва вагонлар тақсимлаб чиқилади.
4-босқич – календар режани “Ойда ҳаммаси” қаторидаги “А”, “Б” ва “В” йўналишларга тайинланган маршрутларни ва вагонларни 3-босқичдаги каби ойнинг декадалари ва декаданинг кунлари бўйича бир текис тақсимлаб чиқилади. Йўналишлар бўйича маршрутларни ва вагонларни тақсимлашда шунга аҳамият бериш керакки, ойнинг ҳар бир санаси бўйича уларнинг жами станция бўйича шу санадаги маршрутларга ва вагонларга тенг бўлиши керак.
5-босқич – календар режанинг ойнинг саналарида “А”, “Б” ва “В” йўналишлар бўйича тақсимланган маршрут составига ҳар бир юк жўнатувчилар қанчадан юк ортилган вагон тақдим этишлари белгилаб чиқилади. Бунда ҳар бир юк жўнатувчининг суткалик юк ортиш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ойнинг кунлари бўйича бир текисда бўлишига аҳамият берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |