3-декадада
|
19
|
988
|
4
|
208
|
76
|
68
|
64
|
11
|
572
|
209
|
187
|
176
|
4
|
208
|
57
|
68
|
64
|
Ойда
ҳаммаси
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ойлик юк
ортиш режа
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Қолдиқ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.5-жадвал
3. “Н” юк станцияси иш0ларининг технологик жараёнларини
ишлаб чиқиш
Технологик жараёнлар вагон, состав ва поездларга самарали ишлов бериш бўйича муайяан операцияларни амалга ошириш тартибларини ва уларни бажариш муддатлари нормаларини аниқловчи ишлар тизимини белгилайди. Технологик жараёнлар вагон, состав ва поездларга ишлов беришни энг кам муддатларда, юқори меҳнат унумдорлигида ва энг кам моддий ва молиявий харажатлар билан амалга оширишни ва станциянинг техник воситаларидан ҳамда ишчи ва хизматчиларидан самарали фойдаланишни таъминлаши лозим. Технологик жараёнлар фан ва техниканинг янги ютиқлари асосида ишлаб чиқилади.
3.1. Станцияга етиб келган поездларга ишлов бериш
операциялари
Станция навбатчиси (ДСП) қўшни станциядан поезднинг жўнатилганлиги ҳақида хабар олганидан сўнг станцияга етиб келаётган поездни кутиб олиш учун унга ишлов беришда қатнашадиган станция технологик маркази (станционный технологической центр, қуйида СТЦ деб юритилади), вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари (пункт технического обслуживания, қуйида ПТО деб юритилади) ва тижорий кўрик пунктлари (пункт коммерческого осмотра, қуйида ПКО, деб юритилади) ҳамда заруриятли ҳолатларда ҳарбийлаштирилган соқчилик хизматчиларига поезднинг номери, қабул қилиш йўлини ва поездни етиб келиш вақтини ҳақида маълумот беради.
Станцияга етиб келган поезд составига ишлов бериш операциялари қуйидагилардан иборат:
составни назорат текширишдан (станция бўғизида поезд қабул қилинаётган пайитда амалга оширилади);
юк хужжатларини локомотив бригадасидан қабул қилиб олишдан;
юк хужжатларини аслича вароғи билан таққослашдан;
вагонларни техник кўригидан;
вагонларни тижорий кўригидан.
Техник кўрик пункти хизматчилари поезд тўхтаганидан ва поезд локомотиви составдан ажратилганидан сўнг, состави тўхтаб туриш сигнали билан иҳоталайдилар ва бошмоқлар билан маҳкамлайдилар ва уни ПТО ишининг технологик жараёнларида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказишга ва таъмирлашга киришадилар. Кўрикда техник нуқсонлиликлар мавжуд вагонлар аниқланса, уларнинг жуфтлашган операцияларга яроқлилиги белгиланади. Составнинг техник кўриги билан бир қаторда ПТО хизматчилари тижорий кўрикни амалга оширадилар.
Вагонларнинг катта кўрикчиси ва катта қабул қилувчи топширувчи кўрикни тамомлаб ва иҳоталаш сигналларини олиб қўйиб, кўрик натижаларини ҳақида станциянинг навбатчиси (ДСП) га хабар берадилар. Тижорий нуқсонлиликлар аниқланган вагонларга тижорат кўриги пункти (ПКО) нинг катта қабул қилувчи топширувчиси умумий шаклдаги акт (ГУ-23) ни расмийлаштиради, тижорий кўрик натижалари ГУ-98 шакилдаги Китобга қайд қилиб қўяди.
Станцияга етиб келган поездларга ишлов беришнинг наъмунавий графиги 3.1- расмда кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |