ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
конструкцияларда учбурчак белги бўлиб, унинг учи конструкциянинг иш
вазиятдаги устки томонини кўрсатади.
Омборхона майдонидан унумли фойдаланиш мақсадида буюм ва
конструкциялар штабел кўринишида устма-уст ётқизиб тахланади.
Темирбетон буюмлар ортиқча зўриқмаслиги учун штабелнинг баландлиги
белгиланган меёрдан ортмаслиги керак.
Штабелларнинг баландлиги ва таянчларнинг ҳолати техник шартлар
кўрсатилган давлат стандартларида белгилаб қўйилган.
Девор панеллари ва бошқа турдаги панеллар омборхонада вертикал ёки
қия вазиятда (10-12
0
қияликда) сақланади. Темирбетон буюмларни
омборхонада сақлаш намуналари 7.8-расмда кўрсатилган.
Ҳажмий блокли уйсозлик конструкциялари махсус мослаштирилган
автомобил транспортида ташилади ва омборхоналарда алоҳида сақланади.
Қурилиш ишлари аниқ ташкил этилган майдонларда ҳажмий блокли хоналар
транспортдан бевосита монтаж учун узатилиши мумкин. Бунда тушириш ва
монтаж ишлари вақти қисқаради ва қурилиш майдонидаги омборхона кичик
сахнни эгаллайди.
16.8-расм. Йиғма темирбетон конструкцияларни омборларга
жойлаштириш
а-пойдевор блоклари; б-тўсинлар; в-қаватлараро плиталар; г-зинапоя
маршлари.
Темирбетон буюм ва конструкцияларни ташиш, омборхоналарга
313
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
жойлаштириш ва монтаж учун кўтаришда хавфсизлик техникаси қоидаларига
қатъий риоя қилиш керак.
4. Монолит темирбетон конструкциялар
Ривожланган мамлакатлар қурилиш мажмуасида бино ва иншоотларни
монолит темирбетон асосида барпо этиш долзарб масаладир. Монолит
қурилиш тизими темирбетон буюм ва конструкцияларни аввалдан
тайёрланган исталган шаклдаги унификациялаштирилган йиғма қолипларга
қуйиш билан характерли.
Монолит усулда бино ва иншоотлар қурилганда қурилиш вақти
қисқаради, монтаж ишлари кескин камаяди, иморатнинг мустаҳкамлиги
ошади, қурилиш майдонидаги омборхонага зарурат бўлмайди.
Ҳозирги кунда оғир металл қолиплар ўрнига енгил пишиқ металл ва
шишапластиклардан йиғиладиган универсал қолипларнинг ишлатилиши
монолит қурилиш тизимини янада ривожланишига сабаб бўлмоқда.
Монолит темирбетон конструкциялар асосан оғир ва ғовак
тўлдиргичлардан тайёрланади. Тураржой бинолари деворлари ячейкали
бетонлар асосида қурилиши мумкин. Махсус иншоотлар монолит
қурилишида ўта оғир, иссиқликка бардошли, агрессив мухитларга чидамли
ва бошқа турдаги бетонлар ишлатилади.
Монолит темирбетон учун арматура заводда ёки бевосита қурилиш
майдони яқинидаги арматура цеҳида йирик каркас блоклари ва тўрлари
кўринишида тайёрланади.
Бетон қоришмаси темирбетон заводида ёки қурилиш майдонидаги бетон
қориш марказида тайёрланади.
Заводда тайёрланган бетон қоришмаси автобетоновозлар, масофа қисқа
бўлганда автосамосвалларда ташилиши мумкин. Бетон қоришмаси
ташилаётганда қатламланмаслиги, атмосфера мухити омиллари таъсирида
таркиби ўзгармаслиги шарт. Айниқса, Ўзбекистоннинг қуруқ иссиқ иқлимида
бетон қоришмасини ташишда сувсизланиши олдини олиш долзарб
масаладир.
314
Do'stlaringiz bilan baham: |