Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet61/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Кўксарой тузилиши жиҳатидан тўрт қаватли бўлиб, гўзал нақшлари бетакрор бўлган. Ушбу саройнинг безакларида кўк зангори рангдаги сиркор кошинлар кўп ишлатилганлиги сабабли Кўксарой деб атаганлар. Унда салтанатнинг муҳим тадбирлари ўтказилган. Жумладан, хонни тахтга ўтқазиш ёки уни тахтдан олиш каби маросимлар, элчилар, шаҳзодаларни, олий мақомдаги меҳмонларни шу саройда қабул қилганлар.
Бўстонсаройда асосан ҳукмдорларнинг яқин кишилари, вазирлар, уларнинг оила аъзолари яшаганлар. Шунингдек, бу ерда турли тадбирлар – базм ва тўй-томошалар, олий мартабали кишиларнинг тантанали учрашувлари ўтказилган. Элчи ва меҳмонлар шу ерда қабул қилинган.
Самарқанд шаҳри дарвозалари 6 та бўлган. Улардаги пештоқларнинг икки тарафида мустаҳкам миноралар бўлган, деворлари эса турли ранглардаги нақшлар билан безатилган
Работда турли-туман касбдаги ҳунармандларнинг маҳаллалари бўлган. Шаҳар ташқарисида Темур Боғи Нақши Жаҳон (Чўпон–Ота ёнбағирларида), Боғи Баланд(ҳозир шу номли маҳалла ўрнида), Боғи Шамол (ҳозир шу номли даҳа ўрнида), Боғи Беҳишт, Боғи Нав (қалъа ёнида), Боғи Чинор, Боғи Дилкушо, Боғи Бўлду, Боғи Зағон, Боғи амирзодаи Шоҳруҳ, Боғи Давлатобод, Боғи Жаҳоннома каби боғ ва чарбоғларни бунёд қилдирган.
Ш аҳар XVIII асрнинг 20 йилларида шаҳар инқирозга учраб, узоқ вақт бўшаб қолди. Шаҳардаги меъморий ёдгорликлар, жумладан, дарвозалар ҳам ҳаробага айланган.

Улуғбек расадхонаси сектанти.

Самарқандни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари XIX-асрнинг охирларида


бошланган. 1895 йилда шарқшунос олим В.В.Бартольднинг ташаббуси билан тузилган “Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги“ аъзолари Самарқанддаги Афросиёбни кўп асрлар хазинаси деб қараб, унда кенг кўламдаги археологик қазилма ишларини олиб бордилар. В.Л.Вяткин, Н.И.Веселовскийлар ўтказган археологик қазилмалар натижасида турли ҳолдаги қадимий буюмлар топилиб, музейга берилди. 1908 йилда В.Л.Вяткин Самарқанд чеккасида жойлашган Улуғбек расадхонасининг ўрнини аниқлади ва қазиш ишларини ўтказди. Натижада расадхона ҳаробаси ҳамда унинг ер остидаги бутун қолган қисми қазиб очилди.
Кейинги даврларда ҳам Самарқанд ҳудудида археологик тадқиқот
ишлари кенг кўламда давом этди. 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Финляндияда ўтказилган 25-сессиясида Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Самарқандда 73 та йирик тарихий-меъморий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, булардан: Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда ансамбли, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним жоме масжиди, Руҳобод мақбараси, Абдидарун мажмуаси, Ҳожа Аҳрор масжиди, Ҳазрати Хизр масжиди ва бошқалар.
А мир Темур даврида қурилган бино ва чорбоғларнинг кўпгина қисми бизнинг давримизгача сақланмаган. Сақланиб қолганлари ҳам ўша давр меъморчилигининг юксаклигини кўрсатиб турибди. Булар жумласига, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Биби
Лавҳ.Бибихоним масжиди
Хоним масжиди, мақбараси ва мадраса қолдиқлари, Руҳобод (Шайҳ Бурхониддин Сағоржий мақбараси), Гўри Амир ансамблининг асосий қисми, Шаҳрисабздаги Оқсарой, Жаҳонгир мақбараси, Шамсиддин кулол мақбараси, Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий хонақоҳларини киритиш мумкин.
Темурийлар даври шаҳарсозлигини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар кўп асрлик меъморий анъаналарни давом эттирганлар. Бу даврда ҳам шаҳарлар тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, мустаҳкам мудофаа деворига, бурж ва дарвозаларга эга бўлган. Ҳар бир шаҳарда арк ва ҳисор бўлган. Унинг марказий қисмида, яъни кўчалар кесишган жойда ёпиқ савдо гумбазлари бўлган. Жума масжидлари шаҳар бозорига яқин жойлаштирилган.
М адрасаларнинг олдида ҳам кенг майдон ташкил қилинган. Ҳунармандларнинг ўз соҳалари бўйича ихтисослаши ва аҳолининг табақаларга бўлиниб яшаши шаҳарнинг даҳа

Мадраса ҳужралари


ва маҳаллаларга бўлинишига олиб келган. Бош кўчаларда ҳунармандчилик ва савдо расталари бўлган.
Аҳолининг турар жойлари илк ўрта асрлардагидан фарқли равишда ҳовлили, болахонали ва дарвозали қилиб қурилган. Қурилиш материали сифатида хом ғишт ва пахса ишлатилган. Пишиқ ғишт пойдеворларига ва ҳовлининг юзасига ишлатилган. Бу даврлардаги турар жойларнинг тузулиши кўпинча ўша даврда яратилган мўъжаз тасвирий санъат асарларидан олинган. Шунинг учун оддий аҳолининг турар жойлари ҳақида маълумотлар етарли эмас.
Темур даврида бунёд этилган қасрлардан Шаҳрисабздаги Оқ сарой бир мунча сақланиб қолинган. Бу қаср Шаҳрисабз арки ҳисобланади. Саройнинг қурилиши 1380 йилда бошланиб, пардоз ишлари 1404 бўлган. Унинг иккита таянч қисми бугунги кунгача сақланиб турибди. Шунинг ўзи ҳам бу қурилган иморатнинг салобатли бўлганлигидан дарак йилгача давом эттирилган. Қасрга кириш қисмида улкан ва бежирим пештоқ бериб турибди. Пештоқ устунлари гириҳ, ислимий ва ҳаттотлик нақшлари безатилган.

Оқсарой.
Ўнг устунга Темурга бағишланган тарихиий лавҳа олтин суви билан ёзилган.
Темурийлар даври шаҳарсозлигида бозор ва савдо иншоотлари қурилишларига ҳам катта эътибор берилган. Булар тўғрисида Испания қироли Карл IIIнинг Темур саройидаги элчиси Руи Гонзалес Клавихо асарида, “Бобурнома” каби ўша давр қўлёзма асарларида маълумотлар сақланиб қолган. Уларда очиқ бозорлар билан бир қаторда раста, чорсу, тим ва бошқа усти ёпиқ савдо иншоотлари тўғрисида ёзиб қолдирилган.
Темурийлар даврида бунёд этилган энг ноёб иншоотлардан бири Улуғбек расадхонасидир. У 1424 йилда Оби Раҳмат ариғи ёнида, ости тоғ жинсли тошлардан иборат тепалик устига қурилган. Расадхона думалоқ шаклда бўлиб, диаметри 48 метр бўлган. Абдураззоқ Самарқандий уни етти қаватли, Бобур эса, уч ошёнали деб ёзади. Археолог В.Л.Вяткин томонидан расадхонанинг пойдевори ва асосий асбоби–Фахрий сектанти жойлаштирилган чоҳи қазиб ўрганилган. Бу чоҳ айланананинг олтидан бир қисми ерга ўйиб ясалган. Унинг икки ҳошияси мармар билан пардозланиб градус, минут,секундлар туширилган. Бино пишиқ ғиштдан ишланган.
Темур даврида бунёд этилган мадрасаларнинг маълум бир қисмигана сақланиб қолган, улар тўғрисида тадқиқотчилар ўртасида турли хил фикрлар мавжуд. Улуғбек даврида бунёд этилган мадрасалар яхши сақланиб қолган. Самарқандда 1417–1420 йилларда қурилган мадраса бошқа мадрасалардан қурилиши ва безалиши жиҳатдан алоҳида ажралиб туради. Бу мадрасанинг томонлари 81х56 метрни ташкил этган. Тўрт бурчагида минора бўлган. Бинонинг олд томонида пештоқ қурилган. Ҳовли атрофида 28 та ҳужра икки қаватли тарзда жойлашган ва ҳужраларнинг ҳар бири икки бўлимли бўлган. Мадраса ҳовлисида 4та равоқли айвон бор. Унинг 3таси ёзги дарсхона вазифасини ўтаган. Бош пештоқ томонида жойлашганлари эса, қишки дарсхона вазифасини ўтаган. Ҳовли тўрида масжид жойлашган. Бинонинг
т ашқари қисми гириҳ ва ҳаттотий нақшлар билан кошинланган. Пештоқ 10 юлдузли гириҳ, бош равоқ чети морпечдан иборат. Ҳовли ичидаги айвонлар, ҳужра пештоқлари гириҳ, ислимий ва ҳаттотий нақшлар билан безатилган.
Равоқ.
Улуғбек томонидан 1417 йилда Бухорода қурилган мадрасанинг композицион ечими бирмунча оддийроқдир. Унда бир қишки ва иккита ёзги дарсхона мавжуд. Ҳужралар икки қават қилиб қурилган бўлса ҳам, бош петоқ томонидаги ҳужралар кўча томонга қаратилган. Бинонинг тўрт бурчагида минора эмас,
г улдасталар ўрнатилган. Шу мадрасанинг дарвозасида “Илм олмоқ ҳар бир мусулмон ва муслиманинг бурчидир” деган ёзув сақланиб қолган. 1433 йилда Улуғбек томонидан
Ҳаттотий нақш.
Ғиждувонда бунёд этилган мадраса бир қаватлидир. Унинг ҳовлиси тўрида
ёзги дарсхона, ўнг томонида масжид, чап томонида мактаб–дарсхона жойлашган. Ёзги дарсхонанинг икки ён томонида эса, 8 та ҳужра жойлашган. Мадрасанинг тўртбурчаги гулдасталар билан якунланган.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish