Сувёрган маданиятига оид дастлабки ёдгорликлар 1945–1946 йилларда Қорақалпоғистоннинг Жонбосқалъа районидаги Жонбос–6 қароргоҳидан ва 1954 йилларда Оқчадарёнинг қадимги ирмоқлари бўйидан Қамишли 1, Қамишли 2 қароргоҳларидан топилган. Уларнинг материаллари асосида С.П.Толстов Сувёрган маданиятини ривожланишининг босқичларини аниқлаган. Олим уни милоддан авв. II минг йилликнинг биринчи ярмига оид бўлиб, Калтаминор маданиятининг қамишли босқичи деб кўрсатади. Милоддан авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмига келиб, бу маданиятни яратган уруғ-жамоалар тозабоғёбликлар билан аралашиб кетадилар.
Сувёрган маданияти сопол идишлари устида қизил ранг излари сақланганлиги билан ажралади. Тадқиқотчилар фикрича, бу маданият жанубий ҳудудлардаги қадимги деҳқончилик қабилалари маданияти таъсирида шаклланган.
Андронова маданияти мил.авв. II- I минг йилликларда Ғарбий Сибирь, Ўрта Осиё ва жанубий Урал худудларида тарқалган маданияти бири бирига яқин бўлган қабилаларга нисбатан айтилади. Андронова номи Ачинск яқинидаги Андронова қишлоғи номидан олинган, чунки шу ерда 1914 йилда дастлабки ёдгорлик топилган. 1948 йилда К.В.Сальников андронова маданияти ёдгорликларнинг 3 босқичини аниқлади: фёдоров, алакуль, замарев. Бугунги кунда эса, унинг 4 тармоғи аниқланган:
Синташта-Петровка-Аркаим – Жанубий Урал ва Шимолий Қозоқистонда тарқалган, мил. авв. 2200—1600 йилликларга оид;
Алакуль Амударьё ва Сирдарё оралиғидаги ерларда ва Қизилқум чўлида тарқалган, мил.авв. 2100—1400 йилликларга оид;
Фёдорово Жанубий Сибирь ҳудудида тарқалган, мил.авв. 1500—1300 йилликларда оид, бу ерда илк бор ўликни ёқиш (кремация) ва оловга эътиқод излари кузатилган;
Бешкентский район — Тожикистондаги Вахш воҳаси, мил. авв. 1000—800 йилликларни ўз ичига олади
Андроново маданияти тарқалган худудлар: тўқ қизил ранг — қабилалар тарқалган жойлар; Сиёҳ ранг —ғилдиракли аравалар билан кўмилган қабрлар бор жойлар; яшил ранг—маданиятларнинг тўқнашган жойлари (афанасьева маданияти, сруб маданияти, бактрия-марғиёна маданиятлари)
Андронова маданияти аҳолиси ярим ертўла ва чайлаларда яшаганлар. Улар асосан чорвачилик, қисман деҳқончилик билан шуғулланганлар. Уларда металлга ишлов бериш ривожланган. Улар мисни Олтой тоғларидан ва Қозоғистон худудларидан олганлар. Кўпинча қишлоқлари ёнида қурбонгоҳлари бўлган. У ерда кўплаб ўралар бўлиб, ичидан андронова сопол идишлари топилган. Сопол идишларининг таги ясси бўлиб, мураккаб геометрик ўйма нақшлар билан безатилган. Андроноваликларнинг қабрлари дарёлар ораларида бўлиб, улар тошлар билан ҳалқа қилиб ўралган. Ўликлар букчайтирилиб кўмилган, қўллари юз тарафига қўйилган. Баъзи холларда марҳумларнинг куйдирилганлари ҳам учрайди. Қабрлардан чақмоқтошдан ишланган ўқ учлари, бронзадан ишланган меҳнат ва жанговор қуроллари турли тақинчоқлар ва сопол идишлар топилган.
Милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудлари ҳам Андронова чорвадор қабилалари томонидан ўзлаштирилган. Ҳозирги кунда уларнинг қисқа муддатли қароргоҳлари Тошкент яқинидаги Ачикўл атрофида, Янгиер районида ва Тошкент канали ҳудудларида макон ва мозор излари топилган. Уларнинг хеч бирида маданий қатлам сақланмаган. Фақат қадимги қишлоқ ҳаробаларида чизма нақшли сопол парчалари, бронзадан ишланган уй–рўзғор буюмлари, тош ёрғучоқ синиқлари учрайди. Қабрларда эса, оёқ–қўллари букланиб, ёни билан ётқизилган скелетлар ва бир неча сопол буюмлари топилган. Аёллар қабрларида бронза тақинчоқлар учрайди.
Чўл зонаси қабилаларига тегишли ёдгорликлар Фарғона водийсида кенг ўрганилган. Жумладан, Фарғона вилоятидаги Водил, Карамкўл қабристонлари, Ленинобод ҳудудидаги Қайроққум ва Даҳана қабристонларини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |