Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


синергетик  (ҳамкорликдаги ҳаракатнинг)  самараси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   155
Bog'liq
Менежмент

синергетик 
(ҳамкорликдаги ҳаракатнинг) 
самараси 
ѐтади. Ташкилотнинг 
ягона бир бутун сифатидаги салоҳиятлари ва имкониятлари унинг алоҳида 
элементлари, салоҳиятлари ва ва имкониятлари суммасидан ошиб кетади, бу 
уларнинг ўзаро бир бирларини қўллаб-қувватлашлари ва тўлдиришлари 
билан асосланади. Шундай қилиб, ташкилотларга бирлашишдан унинг 
аъзолари учун ҳақиқий ютуқ мавжуд, у уларнинг мустақилликлари туфайли 
чекланишларидан йўқотишларни қоплайди. 
Бунда синергетик самара ҳаммадан аввало қуйидагилар ҳисобига ташкил 
топади: 
- ходимлар ва бўлинмалар меҳнати тақсимланиши ва ихтисослашиши; 
- ташкилий корпоратив маданиятни шаклланиши; 
- ходимлар томонидан касбий тажриба ва билимлар билан алмашиш, 
улардан яхшироқ фойдаланиш; 
- бирлаштирилган моддий ва молиявий ресурслардан яхшироқ 
фойдаланиш ва улар билан маневр қилиш; 


112 
- ҳар бир киши учун унинг шахсий ва ишга доир сифатларига мос 
келувчи иш жойи ва лавозимини танлаб олиш, улардан ҳар бирининг билими 
ва касбий кўникмаларидан яхшироқ фойдаланиш; 
- турли кишиларнинг тажрибаси, билимлари ва малакаларини битта 
ташкилот (бўлинма)да бирлаштириш ва ҳ.к. 
Шу билан бирга кишиларни ташкилотга бирлаштириш ҳамма вақт ҳам 
синергетик самарани олишни кафолатламайди, баъзида эса салбий самара 
беради. Ташкилий уюшмаганлик бунинг асосий сабаби бўлади.
Ташкилот, кунларнинг бирида вужудга келиб, уни ташкил қилган 
кишилар билан маълум муносабатларга кириб, кўпроқ даражада, баъзида эса 
бутунлай уларга боғлиқ бўлмаган мустақил ҳаѐт билан яшай бошлайди. 
Унинг доирасида одамлар ташкилотдан уни ташкил этишдан мақсадга 
эришиш учун фойдаланадилар. Хусусан, улар ташкилот уларга қизиқарли, 
муҳим, обрўли фаолият билан шуғулланиш имкониятини бериши, керакли 
ахборотлар 
билан 
таъминлаши, 
керакли 
ҳуқуқлар, 
мустақиллик, 
ҳукмронликни бериши, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимояланганликни 
кафолатлашига умид қиладилар.
Ташкилот ўз навбатида, ўз томонидан бирлаштирилган кишиларнинг 
имкониятларидан 
ўзини 
мустаҳкамлаш 
ва 
ривожлантириш 
учун 
фойдаланади. Шунинг учун ўз аъзоларидан маълум тажриба, билимлар, 
малакалари мавжудлиги, ишларда фаол иштирок этиш, ижрочилик, 
жавобгарлик, интизомлилик, ўрнатилган қоида ва хулқ меъѐрларига 
бўйсуниш, ўз мақсадлари ва бойликларини тақсимлашларини кутади. 
Идеал ҳолда инсон ва ташкилот ўртасидаги ўзаро муносабатлар 
мувофиқлаштирилган бўлишлари керак, аммо мувозанат у ѐки бу томонидан 
суиистеъмолликлар натижасида бузилиши мумкин, бунда ѐ ташкилот 
кишиларни кичкина винтчалар даражасига туширади ѐки кишилар 
ташкилотдан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланадилар ва шу 
билан унинг салоҳияти ва обрўсига путур етказадилар. Шунингдек бошқа 


113 
ҳолда ҳам натижа бир хил бўлади. Ташкилот кучсизланади ва ўз 
вазифаларини меъѐрида бажаришдан тўхтайди. 
Ташкилот аъзолари эришишга ҳаракат қилувчи мақсаднинг мавжудлиги 
унинг муҳим аломати ҳисобланади. Мақсад уларни бирлаштиради ва 
жипслаштиради, 
ташкилотнинг 
мавжуд 
бўлишига 
маъно, 
унинг 
ҳаракатларига аниқлик, аниқ йўналиш беради. Мақсадсиз ташкилот 
бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки одамлар ўз фаолиятлари 
эркинлигини оддийгина йўқотиш ва ўзлари ичларидан рози бўлмаган умумий 
талабларга бўйсунишга рози бўлмайдилар. Шуни назарда тутиш керакки, 
ташкилотнинг 
мақсадларига 
фақат 
кучлари 
ва 
қобилиятларини 
бирлаштирилиши керакли ҳосилларни берувчи, иштирокчиларнинг баъзи бир 
“жиддий” сони мавжудлигидагина эришиш мумкин. 
Ажралиб туришлик ташкилотнинг бошқа аломати бўлади, у ички 
жараѐнларнинг баъзи бир ѐпиқлигида акс эттиради, буни ташкилотни ташқи 
муҳитдан ажратиб турувчи чегараларнинг мавжудлигини таъминлайди. Бу 
чегаралар 
“шаффоф” 
ѐки 
“ношаффоф” 
деворлар 
кўринишидаги 
материаллардан ѐки у ѐки бу ҳаракатларга нисбатан турли хилдаги ѐзма 
буйруқлар ва чеклашларга асосланган “идеал” бўлишлари мумкин. 
Ташкилот фаолиятини 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish