Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Назорат саволлари 
1. Бошқарув жараѐни нима? 
2. Бошқарув вазифаси нима? 
3. Мотивация нинг асосий мазмунли назариялари қандай? 
4. Бошқарув жараѐнида мувофиқлаштиришнинг роли қандай? 
5. Қандай ахборот новербал деб аталади? 
6. Бошқарув жараѐнининг биринчи вазифаси қандай? 
7. Мотивация нинг асосий процессуал назарияси қандай? 
8. А.Маслоунинг эҳтиѐжлар пирамидасида олий эҳтиѐж қандай? 
9. Бошқарувнинг қайси вазифаси барча қолганларни мувофиқлашиши ва 
ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди? 
10. Бошқарувнинг қайси вазифалари умумий деб аталадилар? 
11. Бошқарув жараѐнларини оқилона ташкил этишнинг асосий шартлари 
қандай? 
12. Коммуникация тармоғи нима?
13. Коммуникация тармоқларидан қайси бири ҳукмронликнинг энг катта 
марказлашуви билан таърифланади? 


109 
14. Корхона фаолиятининг бизнес-режаси ўз ичига қандай бўлимларни 
олиши керак? 
15. Бошқарувда “ахборот” ва “коммуникация”нинг фарқи нимадан 
иборат? 
16. Бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишнинг 
асосий паллалари ва босқичлари қандай?
V БОБ. ТАШКИЛОТЛАР ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ
V бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: “ташкилот” тушунчаси ва унинг 
аломатлари, инсон ва ташкилотнинг муносабатлари, ташкилот ичидаги 
жараѐнлар; ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити; меҳнатнинг горизонтал ва 
вертикал тақсимланиши, бошқарув даражалари, ташкилот фаолиятини 
туркумлаштириш, ташкилотни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси, 
ташкилий тузилмаларнинг турлари; ташкилотларнинг ривожланишидаги 
замонавий тенденциялар, ташкилотларнинг янги турлари; ташкилотнинг 
стратегик бошқаруви ва унинг жараѐнлари: бошқарувнинг самарадорлиги. 
 
 
5.1. Ташкилотлар тушунчаси ва уларнинг таснифи 
 
Жамият турли ташкилотларнинг жуда катта миқдоридан ташкил топади. 
Кўпчилик кишилар ўзларининг бутун ҳаѐтлари давомида ўзлари аъзоси 
бўлган ѐки улар билан алоқага киришган у ѐки бу ташкилотлар билан 
боғланганлар. 
Аммо ташкилотнинг ўзи нима ва бу ташкилот учун қайси умумий 
аломатлар хосдир? 
Ташкилот вазифаларини ҳал қилиш ва маълум мақсадларга эришиш 
учун бирлашган шахслар гуруҳи сифатида белгилаш мумкин. 
Ташкилот деб аталиши учун қандайдир гуруҳ қуйидаги мажбурий 
талабларга жавоб бериши керак: 
-
ҳеч бўлмаганда, ўзини ушбу гуруҳнинг аъзоси деб ҳисоблайдиган 
иккита шахснинг мавжуд бўлиши; 


110 
-
ҳеч бўлмаганда гуруҳнинг барча аъзолари ўзлари учун умумий деб 
қабул қилинган бир мақсаднинг мавжуд бўлиши; 
-
мақсад (мақсадлар)га эришиш учун биргаликда ишлайдиган гуруҳ 
аъзоларининг мавжуд бўлиши. 
Алоҳида, ҳусусий жиҳатлардан абстрактлаштирилган ҳолда айтиш 
мумкинки, ҳар қандай ташкилотнинг асосий ташкил қилувчилари унга 
кирувчи одамлар, у амалга ошириши учун ташкил қилинган ва мавжуд 
бўлган мақсадлар ва ташкилот салоҳиятини шакллантирувчи ва ҳаракатга 
келтирувчи бошқарувдан иборатдир. 
Замонавий ташкилотни ташқи муҳит билан ресурсларни алмаштиришга 
қодир очиқ тизим сифатида тасаввур этиш мумкин. Киришда у ташқи 
муҳитдан ресурсларни олади, чиқишга яратилган маҳсулотни беради. 
Шунинг учун ҳар қандай ташкилот учта жараѐнни амалга оширади: 
- ташқи муҳитдан ресурсларни олиш; 
- маҳсулотни ишлаб чиқариш; 
- уни ташқи муҳитга топшириш. 
Бу жараѐнлар ташкилот учун ҳаѐтий муҳимдир. Бунинг устига, 
ташкилотнинг муваффақиятли фаолияти учун улар ўртасидаги маълум 
мувозанатни ушлаб туриш зарур. Бунда асосий роль бошқарувга тегишлидир. 
Ташкилотни бошқариш асосан у амалга оширишга қаратилган 
белгиланиш билан асосланади. Ички ташкилий ҳаѐтда бошқарув ташкилот 
ресурсларини у ўз мақсадларига эришиши учун шакллантирувчи ва ҳара- 
катга келтирувчи мувофиқлаштирувчи бошланиш ролини ўйнайди. Бошқарув 
ташкилотнинг ички муҳитини ва ҳаммадан аввал унинг тузилишини 
шакллантиради ва, керак бўлганда, уни ўзгартиради. Бошқарув ташкилотда 
ўтаѐтган вазифавий жараѐнларга раҳбарликни амалга оширади. 
Гап шундаки, ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти кўп сонли турли 
жараѐн ва жараѐнчалардан ташкил топади. Бунда жараѐн ва жараѐнчаларнинг 
ҳар бир гуруҳига раҳбарликни умуман ташкилотни бошқариш бўйича 


111 
ишнинг алоҳида тури сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу ишнинг нисбатан 
мустақил участкалари бўлиб, улар бошқарувдаги меҳнат тақсимотида 
объектив характерга эга бўлган жараѐн сифатида ажралиб турадилар. 
ХХ аср менежменти соҳасидаги йирик мутахассислардан бири 
Ч.Бернарднинг фикрига кўра, одамларни ташкилотларга бирлашиш ва улар 
доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга ҳар бир кишига алоҳида ҳолда хос 
бўлган жисмоний ва биологик чекланишлар ундайди. Ташкилотда одамлар 
бир – бирларини тўлдирадилар, ўз қобилиятларини вужудга келтирадилар, бу 
уларни яшаб қолиш учун курашда кучли килади. Энг соддаси, чамаси, 
ибтидоий тўда бўлган, ташкилот бирлашмасидан одамзотни яшаб қолиши ва 
цивилизацияни яратиши мумкин бўлмаган. 
Ташкилот фаолият юритиш асосида қуйидагилардан ташкил топган 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish