Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Менежмент тамойиллари (А.Файоль бўйича)



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Менежмент тамойиллари (А.Файоль бўйича) 
 
Тамойил
Тамойилнинг мазмуни 
Меҳнат тақсимоти
Ваколатлар ва 
жавобгарлик
Интизом
Якка ҳукмронлик 
Ҳаракатлар бирлиги
Шахсий манфаат-
ларнинг 
бўйсиндирилиши
Ходимларни муко-
фотлаш 
Марказлаштириш 
Қояли занжир 
Тартиб
Иш кучидан самарали фойдаланиш учун ишларни ихтисос-
лаштириш 
(ишловчиларнинг 
ҳаракатлари 
йўналтириладиган 
мақсадлар сонини қисқартириш ҳисобига). 
Ҳар бир ишловчига ишни бажариш учун жавобгарликка эга бўлиш 
учун етарли бўлган ваколатларни бериш керак. 
Ишчилар раҳбарият билан битим шартларига бўйсунишлари лозим 
менежерлар интизомни бузувчиларга нисбатан адолатли жазоларни 
қўллашлари керак. 
Ходим кўрсатмаларни олади ва фақат битта бевосита бошлиқ 
олдида ҳисоб беради. 
Бир хил мақсадга эга бўлган барча ҳаракатлар гуруҳларга бир-
лаштирилишлари ва ягона режа бўйича амалга оширишлари керак. 
Ташкилот манфаатлари якка шахслар манфаатларидан устунлик- ка 
эгалар. 
Ходимлар томонидан ўз манфаатлари учун адолатли мукофотни 
олиниши. 
Бошқарувчи 
марказга 
эга 
ташкилотдаги 
ягона 
тартиб. 
Марказлаштириш ва марказлаштирмаслик ўртасида энг тўғри 
нисбатларда энг яхши натижаларга эришилади. Ваколатлар 
(ҳукмронлик) жавобгарликка мутаносиб равишда берилиши керак. 
Буйруқларнинг узилмаслик занжири, у бўйича фармойишлар 
узатилади ва иерархиянинг барча босқичлари ўртасидаги 
коммуникациялар амалга оширилади (“бошлиқлар занжири”) 
Ҳар бир ходим учун иш жойи ва ҳар бир ходим ўзининг иш жойида 
бўлиши керак. 


50 
Адолат
Ходимларнинг
барқарорлиги 
Ташаббус
Корпоратив руҳ 
Маълум қоида ва битимлар қояли занжирнинг ҳар бир босқичида 
ҳаѐтга адолатли равишда татбиқ этилишлари керак. 
Ишловчиларнинг ташкилот ва узоқ муддатли ишга нисбатан 
содиқлигини ўрнатиш, чунки ходимлар қўнимсизлиги самарадор- 
ликни пасайтиради. 
Ишловчиларни уларга топширилган ваколатлар ва бажарилаѐтган 
ишлари доирасида мустақил фикр юритишни ишлаб чиқишга 
рағбатлантириш. 
Ходимлар ва ташкилот манфаатларининг уйғунлиги ҳаракатлар 
бирлигини таъминлайди (“куч - бирлашишда”). 
Менемент тизимининг шаклланиши, фаолият юритиши ва ривожланиши 
учун кўрсатиб ўтилган асосий тамойиллардан ташқари яна қўшимча 
тамойилларга риоя қилиш зарур, улар бошқарув тизимининг барча 
тизимчалари учун умумий ҳисобланадилар: 
-
бошқарувни амалга оширишда ихтисослашиш ва универсаллашишни 
мувофиқ бириктириш (бошқарув ишларини бажаришда ихтисослашиш ва
универсалалшиш ўртасидаги мувофиқ нисбат таъминланиши керак); 
-
ташқи муҳитга нисбатан барқарорлик (ташкилот макро- ѐки микро- 
муҳитининг айрим элементлари ўзгаришида бошқарув тизими фаолият 
юритишни давом эттириши ва қўйилган мақсадларни бажариши керак); 
-
бошқарувнинг тежамкорлиги (бошқарувни амалга ошириш ва 
мақсадларга эришиш учун усул ва воситаларни танлашда меҳнат, моддий ва
қт, молиявий ва бошқа харажатларни чегаралаш зарур); 
-
бошқарув самарадорлиги; 
-
бошқарув инсонпарварлиги; 
-
таъсир кўрсатиш усуллари ва воситаларининг бошқарув объектига хос 
бўлган қонуниятларга мослиги (бошқарувда бошқарув объектининг ҳолати 
ва ривожланиш қонунларини ҳисобга олиш зарур); 
-
ваколатларнинг қўйилган вазифаларга мослиги (раҳбарият бошқарув 
идоралари ва ходимларига ўзларининг олдига қўйилган вазифаларни 
бажариш учун зарур бўлган ваколатларни бериши керак); 
-
истисно қилиш (фақат стандартлар ва қоидалардан каттароқ четга 
чиқишларда назорат тизими ишга тушиши керак); 


51 
-
бошқарувда марказлаштириш ва марказлаштирмасликни бириктириш 
(бошқарувнинг ҳар бир аниқ тизимида тегишли вазифаларни бажаришни 
марказлаштириш (марказлаштирмаслик)нинг мувофиқ даражаси бўлиши 
керак. 
Бошқарувнинг келтирилган асосий ва қўшимча тамойиллари ҳар қандай 
тизимча учун хосдир. Шу билан бирга бошқарув тизимининг ҳар бир 
тизимчаси яна ўзига хос тизимчалар асосида шаклланиши ва фаолият 
юритиши керак. Масалан, қуйидагилар ходимларни бошқаришнинг ўзига хос
тамойиллари бўлади: меҳнат тақсимоти, якка хукмронлик, шахсий 
манфаатларни умумийга бўйсуниши ва бошқалар.
Ғарбда вужудга келган бошқарувга қарашларнинг замонавий тизими 
бошқарувнинг қуйидаги тизимларига суянади: 
-
ишловчиларга нисбатан хайрихоҳлик; 
-
муваффақиятли менежментнинг шарти сифатидаги жавобгарлик; 
-
фирмани горизонтал ва вертикал кесиб ўтувчи коммуникациялар; 
-
фирмада ишловчилар қобилиятини ривожланишига кўмаклашувчи 
муҳит; 
-
ҳар бир ишловчининг фирма натижаларидаги улушли иштироки; 
-
атроф-муҳитдаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтариш; 
-
кишилар билан ишлашда ишдан қаноатланганликни таъминловчи 
усуллардан фойдаланиш; 
-
ишни мувофиқлаштиришнинг шарти сифатида менежерларнинг 
ишдаги барча босқичлардаги иштироки; 
-
менежер ишда тўқнаш келадиган кишиларни эшитишни билиш; 
-
бизнеснинг этикаси; 
-
ходимларни бошқаришга жалб қилиш; 
-
халоллик ва кишиларга ишонч; 
-
менежментнинг фундаментал асослари: сифат, харажатлар, сервис, 
янгиликлар, ресурсларни назорат қилиш, ходимларга суяниш; 


52 
-
шахсий ишнинг сифати ва уни доимий равишда такомиллаштириш. 
Бошқарув назарияси бўйича асарларда бошқарувнинг 30 дан ортиқ 
тамойиллари келтирилади. Бунинг устига, ижтимоий ривожланишда хўжалик 
юритишнинг маъмурий буйруқбозлик тизимини фаолият юритиши учун хос 
бўлган бошқарувнинг баъзи бир тамойиллари ўзларининг долзарбликларини 
йўқотганлар, масалан, ўзгаришларнинг кейинги ўн йилликларда мавжуд 
бўлган демократик марказлашиш тамойили. Шу билан бир вақтда 
бошқарувнинг замонавий шароитларига адекват бўлган янги тамойиллари 
ишлаб чиқилмоқда, масалан, ташқи муҳит омиллари таъсирига барқарорлик 
тамойили. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish