Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


-расм. Менежмент тизимининг тузилиши



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   155
Bog'liq
Менежмент

 
2.2.2-расм. Менежмент тизимининг тузилиши 
Ташкилот 
менежмент 
тизимининг 
таъминловчи 
тизимчаси 
қуйидагиларни ўз ичига олади: услубий таъминот, ресурслар таъминоти, 
ахборот таъминоти ва ҳуқуқий таъминот. 
Менежмент- 
нинг илмий 
ѐндашувлар
тамойиллари 
ва усуллари
Вазифавий тизимча 
Бошқарувчи тизимча 
Таъминловчи
тизимча 
Мақсадий 
тизимча 


47 
Вазифавий тизимча қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: 
маркетинг, режалаштириш, жараѐнларни ташкил этиш, ҳисобга олиш ва 
назорат, мотивация ва тартибга солиш. 
Ташкилот менежменти тизимини бошқарувчи тизимчаси қуйидагиларни 
ўз ичига қуйидагиларни олади: ходимларни бошқариш, менежментнинг 
социологияси ва психологияси, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва 
амалга ошириш, қарорларни қабул қилишдаги таҳлил, қарорларни қабул 
қилишдаги башорат. 
2.3. Менежментнинг илмий ѐндашувлари ва тамойиллари
 
Менежментнинг самарадорлиги кўпроқ даражада илмий ѐндашувлар ва 
тамойиллардан фойдаланиш билан белгаланади. Ҳозирги вақтда амалиѐтда 
менежментга нисбатан фақат баъзи бир илмий ѐндашувлар ва тамойиллар 
қўлланилади, бу уни тушунишни “торлиги” билан изоҳланади. 
Ҳар бир объектни бошқаришнинг назарияси ва амалиѐти таҳлили
Р.А.Фатхутдинов бўйича
менежментга нисбатан ўз илмий ѐндашувларини 
қўллаш зарурлигини белгилашга имкон беради (2.3.1- жадвал). 
2.3.1-жадвал 
Менежментга ѐндашувлар 
 
Номи
Қисқача мазмуни 
Маъмурий
Қайта ишлаб
чиқарувчи 
Динамик 
Интеграцияли 
Миқдорий
Мажмуавий
Маркетингли
Меъѐрий
Ахлоқий
Маъмурий ѐндашувда меъѐрий ҳужжатлардаги менежмент тизимининг
вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, элементлари тартибга 
солинади. 
Қайта ишлаб чиқарувчи ѐндашув бозор эҳтиѐжларини камроқ 
харажатлар билан қаноатлантириш учун товар ишлаб чиқаришни доимо 
қайтадан бошлашга мўлжалланган. 
Динамик ѐндашувда бошқарув объекти диалектик ривожланишда, 
сабаб-натижа алоқалари ва биргаликдаги тобеликда кўриб чиқилади. 
Интеграцияли ѐндашувда алоҳида тизимчалар ва бошқарув тизимининг 
элементлари ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилади. 
Миқдорий ѐндашувнинг моҳияти математик, статистик ва муҳандислик 
ҳисоблашлар ѐрдамида миқдорий баҳолашдан фойдаланишдан 
иборатдир. 
Мажмуавий ѐндашувда менежментнинг техник, иқтисодий ижтимоий ва 
бошқа жиҳатлари ҳисобга олинади. 
Маркетинг ѐндашуви бошқарувчи тизимчаларни истеъмолчига 
қаратишни кўзда тутади. 
Меъѐрий ѐндашувда бошқарувдаги меъѐр ва нормативлар белгиланади. 


48 
Жараѐнли
Тизимли
Вазиятли
Вазифавий
Ахлоқий ѐндашув ходимга шахсий имкониятларини ҳис қилишга ѐрдам 
беришдан иборатдир. 
Жараѐнли ѐндашувда бошқарув ўзаро боғлиқ вазифаларнинг мажмуаси 
сифатида кўриб чиқилади 
Тизимли ѐндашувда ҳар қандай тизимга ўзаро боғлиқ элементларнинг 
мажмуаси сифатида қаралади 
Вазиятли ѐндашув бошқарувнинг турли усуллар қўлланиши аниқ вазият 
билан белгиланиши назарда тутилади 
Вазифавий ѐндашувнинг моҳияти эҳтиѐжни қаноатлаштириш учун 
бажариш лозим бўлган вазифаларнинг мажмуаси сифатида кўриб 
чиқилишидан иборат бўлади 
 
Ушбу ѐндашувларни бошқарувнинг асосий тамойилларига киритиш 
мумкин. Бошқарув жараѐнларини аниқ объектларини бошқариш жараѐнида 
бошқарув субъектлари (идоралари) амал қилишлари керак бўлган 
жамиятнинг объектив қонунлари ва қонуниятларидан келиб чиқувчи асосий 
қоидалар сифатида белгилаш мумкин. 
Биринчи марта “бошқарув тамойиллари” атамасини Ф. Тейлор кирит- 
ган, у 1911 йилда “Илмий менежмент тамойиллари” номи остида асарини 
нашр қилган. Ишларни бажариш асослари ва меҳнат операцияларини 
ўрганиш асосида ишчиларнинг шахсий меҳнатларини бошқаришнинг тўртта 
тамойилларини шакллантирган: 
-
ишнинг ҳар бир элементи бажарилишига илмий ѐндашув; 
-
ишчиларни танлаш, ўқитиш ва машқ қилдиришга илмий ѐндашув; 
-
ишчилар билан кооперациялашиш; 
-
натижалар учун жавобгарликни менежер ва ишчилар ўртасида 
тақсимлаш. 
Менежмент соҳасидаги бошқа машҳур мутахассис А. Файоль 1916 йилда 
“Умумий ва саноат бошқаруви” китобида ташкилотлардаги бошқарувчилар 
иши шакллантирилган ҳолда таърифлашни таклиф қилган ва бошқарувнинг 
14 та тамойилларини шакллантирган, бошқарув вазифаларини ҳал қилиш ва 
менежмент вазифаларини бажаришда уларга амал қилиш таклиф этилади 
(2.3.2. - жадвал).
Социолог М. Вебер маъмурий ташкилотлар томонидан бошқарувнинг 
прус тажрибасини умумлаштириш асосида универсал қоидалар деб 


49 
аталувчиларни ишлаб чиққан. Унинг фикрига кўра, бошқарувнинг ҳар 
қандай идоралари уларга амал қилишлари керак. Бошқарув тамойилларини 
ўрганиш кейинчалик бир қатор мамлакатимиз ва хориж олимлари томонидан 
давом эттирилган. 
Бошқарув тамойиллари бошқарувнинг эришишга ҳаракат қилиши зарур 
бўлган назарий идеалини акс эттирадилар. Бу тамойилларни амалга 
оширилиши бошқарувнинг барча босқичларидаги самарадорлиги ва илмий- 
лигининг мезони бўлади.
Бошқарув тамойиллари чекловчи шартлар сифатида бўладилар. Бундан 
ташқари, бошқарув сифатини, яъни бошқарув жараѐни натижаларини 
баҳолашда уларга амал қилиши зарур. Бу маънода бошқарув идоралари 
ишининг сифати, натижавийлиги баҳолашнинг мезонларига айланадилар. 
2.3.2 - жадвал 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish