Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   155
Bog'liq
Менежмент

ишга доир
муносабатлари
муҳим аҳамиятга эгадир. Бунга аввало инсоннинг лифтдаги, 
кўчадаги, идорадаги хулқи, яъни унинг имиджини яратади- ганларнинг 
барчаси киради. Шунинг учун раҳбар жамиятдаги хулқ-атворини 
қоидаларини билиши зарур. Мана улардан баъзи бирлари. 
Қандай рангдаги бошлиқ қўл остидагининг хонасига кирмасин, хона 
хўжайини ѐши ва жинсидан қатъи назар қўлини узатади. Фақат ташқаридан 
келаѐтган кишига ѐки стол орқали қўлини узатиш мумкин эмас. Агар сиз 
келувчининг олдига хотиржамлик билан яқинлашсангиз, қўл узатиб салом- 
лашсангиз, ўтиришни таклиф қилсангиз тўғри бўлади. 
Жамоа жойларида хизматдошларга қўлини узатиш шарт эмас. Бош эгиш 
етарлидир. Бунда ѐшлар бошни чуқурроқ эгишлари керак. 
Қўл остидагилар билан идорадан ташқарида дўстлашиш керак. Ишда 
бундай муносабатлар фақат зарар келтиради. Ишга доир ўзаро муносабатлар 


254 
ҳурматли ва тенг, аммо талабчан бўлиши керак, чунки шундай вазиятлар 
бўладики, раҳбар у ѐки бу вазифани бажарилашини талаб қилиши мумкин. 
Ҳар қандай раҳбарга унинг қўли остидагиларга эрталабдан 
“қилолмайман, истамайман, керак эмас, мумкин эмас” дейиш тавсия 
этилмайди. Япония ва Штатлари раҳбарлари орасида шундай фикр 
тарқалганки, агар ходимга кун бошида салбий кайфият берилса, унинг бутун 
куни салбий белги остида ўтади. 
Мажлислар ва кенгашлар иштирокчилар билан ѐ ҳамма билан соат 
миллари бўйича қўл бериб саломлашиш ѐки оддийгина бошни эгиш керак. 
Битта ѐки бир неча ходимларга алоҳида муносабат жамоадаги 
одамларнинг яқинлиги ва ўзаро бир бирларини тушунишларига ѐрдам 
бермайди. 
Инсонларнинг иззат-нафсини ҳурмат қилиши керак. Ҳар қандай танқид 
адолатли, асосланган ва тўғри бўлиши лозим. Норасмий, юракдан табриклаш 
ҳар қандай жамоада ҳам юқори баҳоланади. Баъзида ойлик маошдан кўра, 
раҳбарни келиб, ходимлар олдида унга ташаккур билдириши муҳимдир. 
Ишбилармонлик этикети эътиборни қаратиш учун зарур муҳим қоидаси 
вақт ва ваъдаларда аниқликни риоя қилишдан иборат бўлади. Ахлоқ нуқтаи 
назаридан ўз вақтида келмаслик, интизомсизлик – ҳамкор ва бошқа 
кишининг вақти ва манфаатларига нисбатан ҳурматсизлик ѐки писанд 
қилмасликни намоѐн қилинишидир. 
Музокараларни олиб бориш услуби муҳим аҳамиятга эгадир. Таъкидлаш 
жоизки, ҳар бир музокара ноѐбдир: яъни ҳар гал муҳокама учун янги мавзу 
янги шароит ва янги иштирокчилар. Аммо уларни фаолиятнинг бошқа 
турларидан ажратиб турувчи қандайдир умумийлик бор: музокаралар 
жараѐни, уни ташкил этилиши, музокараларни олиб бориш учун 
ишбилармонлик дунѐсида қабул қилинган барча шартларга риоя қилиш, 
иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлари. 


255 
Музокараларнинг муҳим босқичларидан бири унга тайѐргарликдир. 
Худди ушбу босқичда музокараларнинг муваффақиятига асос солинади. 
Тайѐргарлик иши иккита асосий йўналишни ўз ичига олади: ташкилий 
масалаларни ҳал қилиш ва музокараларнинг асосий жараѐнини ишлаб чиқиш. 
Ташкилий масалаларга қуйидагилар киради: ҳамкорларни қабул қилиш 
дастурини тузиш; иштирокчилар гуруҳи(делегацияси)ни шакллантириш; жой 
ва вақтни белгилаш; ҳар бир мажлиснинг кун тартибини тузиш; манфаатдор 
ташкилотлар билан уларга тегишли масалаларни келишиб олиш ва ҳ.к. 
Музокараларнинг асосий жараѐнига тайѐргарлик кўришда муаммолар ва 
иштирокчиларни уларни ҳал қилишидан манфаатдорлиги таҳлил қилинади; 
музокараларга умумий ѐндашув шакллантирилади, уларда шахсий нуқтаи 
назар ва натижаларнинг эҳтимолий вариантлари белгиланади. 
Кўзда тутилмаган ҳолатларни хотиржамлик билан тартибга солиш учун 
асосийси эса - музокараларда ҳамкорликка тегишли бўлган барча масалалар 
кўриб чиқилиши учун режа тузиш зарур. 
Кейин эса тасаввурдаги ҳамкор билан суҳбатни “ўйнаш”, унга 
тузатишлар киритиш мақсадга мувофиқдир. 
Суҳбатга синчиклаб тайѐрланиш лозим. Ҳамкорнинг саволларига 
нафақат жавоб қайтариш, балки мўлжалланган тадбирнинг барча асосий 
жиҳатларини, техник деталларни тўлиқ билиш билан изоҳлаб бериш зарур. 
Энг яхшиси учрашувчи ҳамкор устида ишлай олиши учун унинг тилида 
тайѐрланган проспект ѐки маълумотномали материаллар билан бориш зарур. 
Алоҳида эътиборни бўлгуси битимнинг юридик жиҳатлари - қўшма 
корхоналар ва экспорт-импорт битимлари ҳақидаги қонунлар ва минтақавий 
ҳокимиятлар қарорларига мос келувчи қонунчилик ҳужжатларини ўрганишга 
қаратиш керак. Хорижий ҳамкорларни кўпинча биз оддийгина назарга 
илмаган нарсалар қизиқтиради, масалан, қўшма корхона ташкил этилаѐтган 
тумандаги йўл қопламасининг сифати. 


256 
Музокараларни муваффақиятли олиб бориш учун биринчи учрашув 
олдидан ҳамкор фирма ҳақидаги барча эҳтимолий ахборотларни йиғиш 
зарур. 
Ўзаро ишончга эришишда шахснинг жиҳатлари жуда муҳим роль 
ўйнагани сабабли, ҳамкор фирманинг раҳбари ҳақида музокаралар олиб 
бориш керак бўладиган шахслар ҳақида билиб олиш фойдалидир. Ва агар 
фирма вакили билан суҳбатда сиз унинг фирмаси ишларидан хабардорликни 
намоѐн қилсангиз, бу шубҳасиз, яхши таассурот қолдиради. Музокаралар 
мавзуси хусусиятларини олдиндан ўрганиш шерикка янада самаралироқ 
таъсир кўрсатади. 
Хамкор билан учрашувга тайѐргарлик кўраѐтганда, ўзининг тактик 
йўлини белгилаб олиш зарур. Бунинг учун маълум тактик йўлларни 
ўзлаштириш фойдалидир, уларни музокаралар боришида қўллаш мумкин. 
Музокаралардаги руҳий жиҳатдан асосий вазифа суҳбатдошни 
кўндириш, уни ўзингизга зарур нарсани қилишни исташига мажбур 
қилишдир. Бунда музокаралар мулойим оҳангда олиб борилиши, беадаб ва 
қўпол усуллар истисно қилиниши керак. Аммо музокаралар ўтказишнинг 
жудаям жиддий ва расмий усули ҳам муваффақият келтирмайди. Ҳеч қандай 
ҳолда ҳам ўзи учун бир томонлама фойда олишга интилиш керак эмас. 
Аввало, ҳамкорни ўз таклифи билан қизиқтириш зарур. Суҳбатни 
шундай олиб бориш керакки, шеригингизни ўзи сиздан нимани эшитишни 
истаѐтганлигини айтсин. Бунинг учун муаммога унинг нуқтаи назаридан 
қараш зарур. 
Музокараларнинг муҳим жиҳатларидан бири – шерикка эътиборли 
муносабатдир. Агар сиз унга ўзингизни манфаатли эшитувчи қилиб 
кўрсатсангиз, бу энг ѐқимли хушомаддир. Ҳар қандай суҳбатдош 
музокараларда у ўзининг барча муаммоларини айтиб бўлгунча уни 
индамасдан эшитадиган сабрли эшитувчи мавжуд бўлишидан мамнун 
бўлади. 


257 
Суҳбатни 
фикрларга 
қарама-қаршилик 
бўлган 
масалалардан 
бошламаслик керак. Суҳбатдош музокараларнинг бошиданоқ “ ҳа” деб жавоб 
бериши ва уни иложи борича “йўқ” сўзидан тўхтатиб туриш зарур. Кишилар 
суҳбатни ақл билан оддий мавзудан бошлашлари тасодифий эмас, масалан, 
улар об-ҳаво ҳақида фикрлар алмашадилар, қоидага кўра, бунда нуқтаи 
назарлар мос келади. Ёки тасдиқли жавобни олдиндан билган ҳолда савол 
бериш мумкин. 
Яна ҳамкорнинг таклифига салбий жавоб қайтаришга шошилиш керак 
эмас. Д. Корнеги риоясига кўра кишиларни сизга керакли нуқтаи назарга 
мойил қилишга имкон берувчи қоидани кўрсатади: яъни “бошқаларнинг 
фикрлари ва истакларига ҳамдардлик муносабатида бўлинг”. Мақтовдан 
кейин ѐқимсиз сўзларни айтиш психологик тўғридир. Д. Корнеги умуман 
танқидга қарши, чунки унинг фикрига кўра, у нафақат кутилган натижани 
бермайди, балки вазиятни чигаллаштиради. 
Агар сизда суҳбатни боришида қийинчиликлар вужудга келса, 
эътиборни нуқтаи назарларга эмас, манфаатларга қаратинг. Эҳтимол, 
сизларда 
манфаатлар 
умумийдир. 
Агарда 
музокаралар 
муҳити 
мураккаблашиб кетса, уни юмшатиш учун барча нарсалардан фойдаланиш 
керак. Ўз вақтда айтилган ҳозиржавоблик ѐки ҳазиломуз гап вазиятни 
юмшатади. 
Ҳар қандай музокараларда ҳам бошқа томонни метин сифатида қабул 
қилиш керак эмас, чунки у турли кишилардан ташкил топади. Бунинг устига, 
бир киши билан мулоқот қилиб туриб ҳам, унинг шахси кўп қирралилигини 
эсдан чиқарманг ва сиз у билан келишиб олишингиз мумкин.
Бунда ҳар қандай ахборотни ҳам сўз билан ифодалаш мумкин эмас. 
Мулоқотда новербал (сўзсиз) воситалар муҳим роль ўйнайди. Тажрибали 
одам, ўз суҳбатдошини кузата туриб, жуда кўп нарсани билиб олиши 
мумкин. 


258 
Қўл бериб кўришиш ҳар қандай учрашувнинг муқаррар белгиси 
ҳисобланади. Унинг айниқса интенсивлиги ва узоқлилиги жуда ахборотли 
бўлиши мумкин. Жудаям қуруқ қўлларнинг жуда қисқа, суст қўл бериши 
бефарқликдан дарак бериши мумкин. Аксинча, нам қўллар кишилардаги 
кучли ҳаяжонланишдан дарак беради. Табассум ва ѐқимли қараш билан 
бўладиган давомли қўл бериш дўстона муносабатни намоѐн қилади. 
Музокара иштирокчилари кўпинча имо-ишоралардан фойдаланадилар. 
Турли халқларда у ѐки бу имо-ишора турли тушунчаларга эга. Эътиборни 
гавданинг ҳолатига ҳам қаратинг, у ҳам мазмунли бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, ишга доир учрашувлар вақтида ўз ҳаракатлари ва 
мимикасини назорат қилишни билиши лозим.
Хорижийлар билан биринчи суҳбатга тайѐрланишда расмий учрашув ва 
музокараларни аниқ фарқлай олиш зарур. Музокараларга уветюра бўлувчи 
расмий қабулни боришида фирма раҳбарияти – президент ѐки бошқарув 
раиси дипломатик суҳбатни олиб боради, унинг мақсади – ўзаро тушуниш 
муҳитини яратишдир. Кейин президент ѐки бошқарув раиси кетади, бу иш 
бўйича маслаҳат ва музокараларни бошланишидан дарак беради. 
Баҳслар қанчалик чўзилмасин, ҳамкорлар қанчалик эпчил бўлмасинлар, 
ўзини тута билишлик, тоқатни сақлаш, товушни кўтармаслик, танбеҳлар 
бермаслик, зарда билан хонада юрмаслик керак. Музокаралар боришини ўзи 
томонига ўзгартиришга ҳарақат қилиб, баъзида вакилларимиз ишлатадиган 
ҳийлага мурожаат қилмаслик керак: улар кимдир уларга битимнинг 
фойдалироқ шартларини таклиф қилганлигини айтадилар. Жиддий 
ишбилармонлик доираларида бу шантаж(товламачилик) ва беадаблик 
ҳисобланади. 
Тадбиркорларга кўпинча ўтган музокаралар деталларини эслаб қолишни 
истамаслик панд беради. Улардан кўпчилиги умумий натижаларни бошда 
сақлаб қолиш етарли деб ҳисоблайдилар. Ва музокараларнинг кейинги 
босқичларида ноқулай аҳволга тушиб қоладилар. Шунинг учун музокаралар 


259 
тугаганидан сўнг раҳбар ѐки у томонидан маълум вакил суҳбатнинг батафсил 
ѐзиб бориши керак. 
Муҳим майда-чуйдалар, яъни шериклар учун совғаларни тақдим этишни 
ҳам эсдан чиқармаслик керак. Этикетга мувофиқ, биринчи учрашувда 
меҳмонлар эмас, балки мезбонлар совға берадилар. Шунинг учун албатта 
хорижий вакилга унга ҳурматли меҳмон сифатида қараганлиги ва узоқ 
мўлжалланганлигини белгиси сифатида ниманидир совға қилиш зарур. 
Кейинги учрашувларда совғаларни алмаштириш мажбурий бўлади. 
Совғаларни харид қила туриб, у кимга берилишини аниқ тасаввур қилиш 
керак. Совғалар ранглар бўйича қатъий тақсимланади. 
Музокаралар бўйича ҳамкорлар билан бирга кўнгилочар муассасаларга 
ишчи музокаралар тугагандан кейин бориш фойдали шартнома тузишга 
интилувчи тадбиркор фаолиятининг ажралмас қисмидир. Ўз мамлакатида 
бўлган ѐки музокараларнинг ташаббускори бўлган киши кўнгил очишга 
таклиф қилади ва барча харажатларни қоплайди. Норасмий шароитларда, 
ресторан ва барларда, стол устидаги музокаралардаги баҳслар давом 
эттирилади, фақат очиқроқ ва таваккалроқ. Бу фақат яхши одобнинг қоидаси 
бўлиб шерик билан шахсий муносабатлар ўрнатишнинг йўлидир, улар 
бизнесда муҳим роль ўйнайди. 
Идорани безатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Гап шундаки, фирманинг 
имиджи, ҳар бир ходимнинг образи касбий ишбилармонлик, маънавий ва 
ташқи эстетик таърифлардан вужудга келади. Худди уларни муносиб 
бирикишлари туфайли мижоз ва ҳамкорларда фирманинг ишончлилиги ва 
рақобатбардошлиги тасаввури яратилади, бу унинг узоқ муддатли 
муваффақияти ва гуллаб - яшнашини кафолатлайди. 
Нутқимиз ва ташқи кўринишимиз истиқболли ҳамкорлик образи 
ҳақидаги тасаввурларга мос келиши кераклигига ўхшаш, иш хонасининг 
интерьери ҳам ишбилармонлик этикети соҳасига киради. 


260 
Сиз инсонларни қабул қилаѐтган хона уларда яхши тасаввур 
қолдиришига интилишингиз керак. У сизнинг муассасангизда қабул 
қилинган меъѐрларга ҳамда фирма доираси ва фаолият туридаги сизнинг 
ҳолатингизга мос келиши керак. 
Идора интерьерига асосий талаб барча умумий фойдаланиш 
жойларининг озодалиги, фирма ходимларига ўз иши билан унумли 
шуғулланиш имкониятини берувчи хизмат хоналари қулайлигидан 
иборатдир. 
Эсдан чиқармангки, ўз фаолиятини амалга ошириш учун кўпроқ 
қўлайликларни ярата туриб, ҳар қандай ишда ҳам дам олиш талаб қилинади, 
шунинг учун сиз ишдан узоқлашиб, қандайдир эстетик роҳат олинг. Бунинг 
учун идоранинг деворлари, дераза пардалари, гуллар, деворлардаги расмлар 
энг юқори диднинг талабига мос келиши ҳақида ҳаракат қилинг. Буларнинг 
барчаси қанчалик дид билан танлаб олинган бўлса, уларга қараш шунчалик 
узоқ вақт жонга тегмайди, улар шунчалик камроқ ўзгартирилади. 
Айниқса мебелга жиддий қараш лозим. Асосийси унинг вазифавий 
белгиланиши: у қулай, ходимлар иши характерига мос келиши, идора 
иншоотини ҳаддан ташқари тўлдириб юбормаслиги, келувчиларда яхши 
тасаввур ҳосил қилиши керак. Идорадаги мебель бир хил услубда бўлиши 
мақсадга мувофиқдир. Агар бундай имконият бўлмаса, мавжуд мебелни 
шундай гуруҳлаш керакки, ҳар бир хонада бир хил услубдаги мебель бўлсин. 
Махфийликни таъминлаш учун, иншоотни шундай жиҳозлаш керакки, 
“унда бегона кўзлар ва қулоқларсиз” ишлаш мумкин бўлсин. Кўпгина 
фирмаларда муваффақиятли фаолият олиб бориши учун ҳар бир ходимни 
ишончли ѐлғизлиги зарурлигини тушунадилар. Баъзи бир фирмаларда 
хизматчилар учун хоналарни ойнали тўсиқ билан ажратадилар. Улар ҳам 
кўришни ва ҳам товушни бошқалардан ажратилишни яратадилар, бунда ҳам 
хона хўжайини ва ташқарида ишловчилар учун ҳам очиқлик ҳисси сақланиб 
қолади. 


261 
Иш хоналарида оддий тартибга риоя қилиш керак. Тартибсизлик 
меҳнатни самарасиз қилади, компания ҳақидаги фикрни бузади. Хизмат 
хонасида унга бутунлай йўл қўйиб бўлмайди, чунки ишбилармонлик 
этикетининг қоидаларидан бири шундай дейди: “тадбиркор вазиятни назорат 
қилувчи киши каби кўриниши керак”. 
Таъкидлаш 
керакки, 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish