92
оширадилар: маркетинг, ишлаб чиқариш, молия, ходимлар, инно вациялар ва
бошқаларни бошқариш. Бу вазифаларнинг ҳар бирини корхонани бошқариш
бўйича ишнинг маълум тури сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу
ишнинг
бошқарувда меҳнатни тақсимлаш жараѐнида ажралиб чиқадиган, объектив
характерга эга, нисбатан мустақил участкаларидир.
4.2. Бошқарувда ахборот ва коммуникациялар
Бошқарув вазифаларини бажариш, якка шахслар ва ижтимоий гуруҳлар
ўртасидаги
ўзаро
ҳамкорликлар,
коммуникация
ва
ахборотларни
алмаштириш воситасида амалга оширилади.
Ахборот ва коммуникация
тушунчалари ўзаро боғланганлар, аммо коммуникация ўз ичига нимани
узатилиши (ахборотни) ва у қандай узатилишини олади.
Ҳар қандай раҳбарнинг фаолияти қуйидаги
операция ва тадбирларни
бажарилиши билан боғлиқдир:
-
ахборотларни олиш, текшириш ва ишлаб чиқиш;
-
қарорлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-
уларни бажарилишини назорат қилиш ва тузатишлар киритиш;
-
бажарилган қарорлар бўйича маълумотларни тизимлаштириш ва сақлаш.
Коммуникациялар бу фаолиятни амалга оширишнинг асосий усули
ҳисобланади. Коммуникациялар ҳам жараѐн, ҳам ҳодиса сифатида кўриб
чиқилади. Жараѐн сифатида коммуникациялар одамлар ўртасида ахборотлар
алмашувининг тамойиллари ва қонунларини
акс эттирадилар, ҳодиса
сифатида тегишли ташкилий шакллардаги ташкилотлар доирасидаги одамлар
ўртасидаги белгиланган меъѐрлар (қоидалар, йўриқномалар, ҳолатлар)дан
иборат бўладилар.
Коммуникация жараѐнида ахборот битта субъектдан бошқасига
узатилади. Алоҳида шахслар, гуруҳ ва ташкилотлар субъектлар бўлишлари
мумкин. Коммуникацияларнинг қуйидаги типологияси қабул қилинган:
- ташкилот ва ташқи муҳит ўртасидаги коммуникациялар;
- бўлинмалар ўртасидаги коммуникациялар;
93
- ишлаб чиқариш ва бошқарув босқичлари бўйича бўлинмалар ичидаги
коммуникациялар;
- шахслараро коммуникациялар;
- норасмий коммуникациялар.
Коммуникациялар исталган жавобни олиш мақсадида
таклифлар,
фикрлар, луқмалар ѐки ҳиссиѐтларни оғзаки ва бошқача шаклда ( ѐзма шакл,
имо-ишора, бирор вазиятда туриш, охиригача айтмаслик ва ҳ к.) узатиш йўли
билан амалга оширилади.
Коммуникацияда унинг иштирокчилари кўриш, эшитиш ва ҳис қилишга
кодир бўлишлари ҳамда маълум кўникмаларга ва ўзаро тушунишнинг
маълум даражасига эга бўлишлари керак.
Бошқарув учун шахслараро коммуникациялар муҳим аҳамиятга эгалар,
чунки кўпгина бошқарув масалалари кишиларнинг бевосита мулоқотида ҳал
этилади. Уни бир неча босқичлардан ташкил топган жараѐн сифатида кўриб
чиқиш даркор (4.2.1-расм). Жўнатиш босқичида жўнатувчи жараѐн
иштирокчиларига узатиш учун мўлжалланган ахборотни лойиҳалаштиради
ва кодлаштиради, яъни ўзини якка шахс сифатида белгилайди (“мен
кимман”) ва нимани узатишни истаѐтганлиги маъносини шакллантиради.
Кейин узатиш учун мўлжалланган ахборот кодлаштирилади.
Аввалига
ахборот манбалари (товуш, нур, ҳарорат, хид, дид, жисмоний ҳаракат) танлаб
олинади, кейин улар маълум шакл (нутқ, матн, расм, ҳаракат)да ташкил
этилади.
Шундай қилиб, жўнатма шакллантирилади, Бунда жўнатувчи уни ўзида
кодлаштирилган маънога адекват равишда қабул қилинишини кўзда тутади.
Узатилган ва қабул қилинганлар орасидаги фарқлар қанчалик катта бўлса,
коммуникациялар шунчалик камбағалроқ бўлади.
Мисол учун, касб
эгаларида одатда омма билан мулоқот қилишда қийинчиликлар вужудга
келади, чунки улар маъноси фақат ўз доираларидаги
одамларга тушунарли
бўлган шаклда кодлаштирадилар.
94
босқичи
Нима жўнатилган?
Ким узатган?
Шовқинлар Нима орқали ва қандай
. тартибда жўнатилган?
Жўнатмани ким олган?
Нима олинди?
Олиш
босқичи Қандай тушунилган?
Қандай баҳоланди?
Тушунилдими?
Ким жавоб қайтариши керак?
Do'stlaringiz bilan baham: