Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Менежернинг услуби ва имиджи



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

6.3. Менежернинг услуби ва имиджи 
Бошқарув услуби - раҳбар томонидан фойдаланиладиган масалаларни 
ечишнинг характерли ва барқарор усуллари мажмуаси, унинг қўл 
остидагиларга нисбатан ҳолати. Бошқарув услуби жамоа ва умуман 
корхона(ташкилот) фаолиятининг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. 


238 
Ҳақиқий шароитдаги бошқарувнинг аниқ услуби объектив ва субъектив 
характердаги қуйидаги омилларни белгилаб беради: 
-
жамоанинг вазифа ва хизматлари; 
-
жамоанинг иш шароитлари; 
-
жамоанинг ўлчамлари ва тузилиши; 
-
раҳбарнинг шахсий сифатлари ва тажрибаси; 
-
менежернинг касбий маҳорати; 
-
меҳнат жамоаси аъзоларининг касбий тайѐргарлик даражаси ва 
онглилиги; 
-
меҳнат жамоасининг етуклиги ва бирлашганлиги даражаси ва 
бошқалар. 
Раҳбарлик услубларининг кенглиги тўлиқ демократиядан то мутлақ 
автократиягача ѐйилиб кетади. Руҳшунослар ва социологлар томонидан 
ўтказилган раҳбарларнинг ҳар хил турлари ва улар фаолияти 
самарадорлигининг тадқиқотлари раҳбарликнинг учта энг кўп учрайдиган 
услублар: авторитар ѐки автократик, демократик ва либерални ажратишга 
имкон берган, аммо амалда мутлақ у ѐки бу услубга риоя қилувчи раҳбарлар 
камроқ учрайдилар. 
Раҳбарнинг ҳар бир услуби асосий аломатлари 6.3.1-жадвалда берилган. 
Авторитар услубдан фойдаланишда автократ раҳбар эътирозларга тоқат 
қила олмайди. У қўли остидагиларга камроқ ахборотларни беради. Ҳеч кимга 
ишонмайди ва ҳеч кимга ўз ниятларини ошкор қилмайди. У ўз ҳаракатлари 
йўналишини тез ўзгартиради. Қўли остидагилар билан илтифотсиз, 
шошилинч қарорларга мойил. Унда фикрларини пайқаб олишни 
биладиганлар энг яхши ходимлар ҳисобланади. Қўли остидагилар барча 
саволлар билан “бошлиқ”га мурожаат қиладилар. Автократ раҳбарни 
олдиндан билиб бўлмайди. Ҳеч ким у ѐки бу ҳодисага у қандай жавоб 
беришини очиқ – ойдин билмайди. 


239 
Раҳбарларнинг бундай услубида кўпинча низолар чиқади. Автократнинг 
барча масалаларда шахсий омилкорлигига даъволари тартибсизликни 
келтириб чиқаради ва бу ишнинг самарадорлигини пасайтиради. 
Либерал услуб самарасизлик ва меҳнат жараѐнига аралашмаслик билан 
таърифланади. Либерал раҳбар орқали юқори раҳбарият кўрсатмалари 
6.3.1-жадвал 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish