Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

 
 
4.2.1 - расм. Коммуникацион жараѐн 
Жўнатувчи 
Маънони шакллантириш 
Жўнатма манбалари 
Жўнатма шакли 
Жўнатма 
Узатувчи 
Канал 
Қабул қилувчи 
Жўнатмани қабул қилиш 
Жўнатмага қўшимча 
киритиш 
Жўнатмани баҳолаш 
Маънонинг қабул 
қилиниши 
Олувчи 
Мен кимман? 
Нимани жўнатишни истади?
Нима орқали жўнатишга қарор қилди
Маънони 
кодлаш-
тириш 
Маъно қандай ташкил
этилган ?
Маънони 
коддан 
чиқариш


95 
Жўнатма узатувчи (шахс, техник восита, кимѐвий ѐки жисмоний ҳолат) 
воситасида уни манзилига етказиб берувчи узатувчи каналга келиб тушади. 
Жўнатма ѐки сигнални узатиш бошланиши биланоқ, шу пайтдан бошлаб 
жўнатиш босқичи якунланади ва узатилаѐтган ахборотни олиш босқичи 
бошланади. 
Канал жўнатмани қабул қилувчига чиқаради, у ушбу жўнатмани 
олинишини қайд этади. Жўнатма йўналтирган шахс олувчи деб аталади. У 
олинган жўнатмани қайд этади ва уни тушунарли маънода коддан чиқаришни 
амалга оширади. Коддан чиқариш остида жўнатмани қабул қилиш, уни 
тушуниш ва баҳолаш кўзда тутилади. 
Жўнатмалар асосан бузилган ҳолда бўладилар. Бу коммуникация 
жараѐнида шовқинни мавжудлиги билан боғлиқдир.Ташкилий ташкил 
қилувчилар (кўп босқичлилик, бошқариш кўлами ва х к.) унинг манбалари 
бўлишлари мумкин. Масалан, ахборотни хизмат бўлинмалари ўртасидаги 
узатишда бузилиши (ахборотли энтропия қонуни). Бошқарувчи ахборот 
асосан табиий тил ѐрдамида узатилади, у ахборотли ошиқчаликка эга. Ўзбек 
тилини коммуникацион жараѐн воситаси сифатидаги ахборотли ортиқчалиги 
32 %да баҳоланади, бу кўпгина бошқа тилладан анча кўп. Ахборотли 
ортиқчалик - хабар моҳиятини бузилишининг манбасидир. Ахборотни 
бошқарувнинг тўртта босқичи орқали узатилишида дастлабки хабардан
100 % гача бузилишларни олиш эҳтимоли бор. Шовқин ҳамма вақт мавжуд 
бўлади, шунинг учун коммуникация жараѐнининг барча босқичларида 
узатилаѐтган жўнатманинг баъзи бир бузилиши содир бўлади. Менежер 
мавжуд шовқинни кўпроқ бартараф этиши ва жўнатма маъносини иложи 
борича аниқроқ узатиши керак. 
Коммуникацион жараѐннинг сўнгги босқичи жараѐн иштирокчилари 
ролларини алмаштиргандаги тескари алоқадан иборат бўлади. Бутун давра 
такрорланади, аммо бошқа йўналишда. Тескари алока - олувчининг 
жўнатмага жавобидир. Жўнатма манзилигача етиб бордими ва қандай 


96 
маънода етиб борганлигини билиш имконияти пайдо бўлади. Тескари алоқа 
олинган жўнатмага қараганда бошқароқ кодли тизимда акс эттирилиши 
мумкин. Масалан, кўпинча биз бошимизни бир жумлага силкитиш билан 
жавоб қайтарамиз. Раҳбарлар учун тескари алоқа тўғридан тўғри (бевосита 
кузатиладиган хулқни ўзгариши) ѐки воситали (меҳнат унумдорлигини 
ошиши) сифатида бўлиши мумкин. 
Коммуникация жараѐнини амалга ошириш учун коммуникацион 
тармоқдан, яъни коммуникацион жараѐн иштирокчиларини ахборот 
оқимлари билан улашдан фойдаланилади. Бу тармоқ вертикал, горизонтал ва 
диагонал алоқалардан ташкил топади. Вертикал алоқалар бошлиқдан қўл 
остидагилар томон, горизонтал эса- даражалар бўйича тенг якка шахслар ѐки 
бўлинмалар ўртасида шаклланадилар. Диагонал алоқалар – бошқа бошлиқлар 
ва бошқа қўл остидагилар билан алоқалардир. Бу алоқаларнинг тармоғи 
ташкилот тузилмасини ташкил этади. Ташкилий тузилманинг вазифаси 
коммуникацион оқимга тўғри йўналиш беришдан иборатдир. 
Ходимларнинг сони бўйича ҳар хил гуруҳлар учун коммуникацион 
тармоқларнинг ўрнашиб қолган намуналари мавжуд. Улар “ғилдирак”, 
“юлдуз”, “тўгарак”, “занжирча”, “пирпирак” ва ҳ.к. деб аталадилар. (4.2.2-
расм). 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish