“Навоий тоғ-металлургия комбинати” АЖга Сизга компаниямиз билан суғурта муносабатларини ўрнатишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни таклиф қиламиз ҳамда бунинг учун олдиндан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
“MY-INSURANCE” АЖ суғурта компанияси ўтган давр мобайнида барқарор ривожланиб суғурта хизматлари бозорида ишончли суғурталовчи ҳамда мижозларига қулай ҳамкор эканлигини исботлай олди.
Жумладан, Компания ҳозирги кунда мижозларга суғурта классификаторининг 17 та класси доирасида 90 дан ортиқ суғурта маҳсулотларини таклиф этиб келмоқда. Компаниямизга «Ahbor-Reyting» агентлиги томонидан “uzA+” – “Юқори ликвидлилик даражасига эга” рейтинги берилган.
2021 йил якунига кўра компаниямиз мамлакат суғурта бозорида 6-ўринда эканлигини маълум қилган ҳолда, ўзаро манфаатли ҳамкорликни таклиф қилмоқчимиз. Яқинда Компаниямиз томонидан аҳолини суғуртавий ҳимоялашга мақсад қилинган, корхона ва ташкилотлар ходимларини бахтсиз ҳодисалардан ҳамда уларга тегишли бўлган уй-жой ва автотранспортларни комплекс суғурталаш – яъни “ТЕЗКОР” ва “ТЕЗКОР ПЛЮС” суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан Жамият ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари учун мазкур янги суғурта маҳсулотимизни таклиф қиламиз. Ушбу суғурта маҳсулотининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
Ходимнинг нафақат ўзи, балки унинг яқин қариндошлари (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) ҳам туну-кун суғурта ҳимояси билан таъминланади;
Энг асосийси – Иш берувчини кўзда тутилмаган харажатлардан ҳимоя қилади(биринчидан суғурта учун харажат ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигига асосан амалга оширилади, иккинчидан ходим (яқинлари)га ёки унга тегишли мулк билан бирор кор-хол юз берса корхонадан моддий ёрдам пули сўрашга ҳожат қолмайди, суғурта қоплайди).
Бундан ташқари мазкур суғурта маҳсулоти бўйича суғурта даври муддати якунида Компания олиши мумкин бўлган фойдани суғурталанувчилар билан бўлишиш имконияти тақдим қилинади. Бунақаси ҳали бўлмаган! Билдирилган таклифимиз Сизларда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз, ҳамда юзага келган барча саволларни мақбул вақт ва шароитда муҳокама қилишга тайёрлигимизни билдирамиз.
Компания тўғрисидаги ҳамда таклиф қилинаётган суғурта маҳсулоти бўйича маълумотлар илова қилинади.