8.2.Музей фондларини илмий асосда ташкиллаштириш.
Бир ёки бир неча белгисининг ўхшашлиги, илмийлиги, бадиийлигининг бир — бирига яқинлигидан ташкил топган предметлар музей коллекциялари дейилади. Масалан уларга ўзбек ва ғарбий Европа матолари, шарқ қуроллари, қишлоқ хўжалик қуроллари ва бошқалар мисол бўла олади. Коллекциянинг музейга хослиги уни сон ва сифатдан тўлалигига боғлиқ. Коллекция шунингдек ўзаро тарихий жараёнларнинг у ёки бу жиҳатини ҳужжатлаштиришга ҳам боғлиқ. Масалан ғарбий Европа матолари ва шарқ қуроллари Ўзбекистоннинг чет эл билан олиб борадиган алоқаларини акс эттириши керак. Бир коллекциядаги жараёнлар бошқа коллекциядаги мазмунни тўлдириши керак.
Фондларни илмий ташкиллаштириш иккита масалани ечади.
Биринчидан, предметларнинг фан ва маданият учун аҳамиятини кўрсатади, алоҳида музей ишини юритишда ва предметларнинг юридик жиҳатларини ташкиллаштиришда керак бўлади;
Иккинчидан, предметларни сақлаш, тадқиқ қилиш, улардан фойдаланиш каби жиҳатларини ўрганади.
Музей фондлари: музей предметлари фонди ва илмий — ёрдам фондига бўлинади. Музейда сақланадиган барча предметлар асосий фонд дейилади.
Музей фондлари 2 га бўлинади:
5. Музей ашёлари фонди.
6. Илмий — ёрдам фондлари.
Музей ашёлари фонди:
Асосий фонд ва алмашув фондига бўллнади.
а) Асосий фонд: коллекцион ва дублет фондига бўлинади;
Коллекцион фонд: йирик ва типик предметларига бўлинади.
Дублет фондига йирик ва типик предметлар киради.
б) Алмашув фондига: нойўналиш предметлари ва ортиқча
дублет нусха фондлари киради. Нойўналиш фондида ҳам йирик ва
типик предметлар фонди киради Ўзаро бир —бирига яқин
предметлар ва уларни чуқур ўрганишга максимал йўналиш бера
олиш, ўрганиш, тўлдириш, сақлаш, фойдаланиш музей фондлари
структураси дейилади.
1. Аниқ асосда бўлинади. Масалан шиша предметларни бир
вақтнинг ўзида ҳам материали, ҳам рангига қараб бўлиб
бўлмайди.
2. Манбаларни турига қараб бўлиб бўлмайди.
3. Фондларга бўлишда улар бир —биридан фарқ қилиши керак.
Мисол учун расм солинган пиёла бир вақтда ҳам моддий,
ҳам тасвирий манбага кирмаслиги керак.
4. Мисол учун қуроллар совуқ ва портловчи қуролларга бўлиб
унинг аниқ типлари бўлинмайди.
Моддий, тасвирий, ёзма манбаларга фоноёзув ва киноҳужжатларга қараб бўлинади.
Музей буюмларининг дастлабки ҳисоби ва дастлабки ишланиши нималардан иборат.
Музей коллекцияларини тўплаш — илмий изланиш самарасидир. Буюмни мажмуага қўйиш учун инвентарь китобига ёзиш керак. Аммо олдин унинг нималигини аниқлаш, мазмунини билиш, хдқиқийлигига ишонч ҳосил қилиш, унга тўлиқ ном бериш лозим. Музей фондларида шундай буюмлар борки, уларни аниқлаш ва ўрганиш учун йиллаб вақт сарфланади. Шунинг учун кўпинча музей буюмларини ўрганувчи фанни «буюмшунослик» деб атайдилар. Буюмни инвентарь китобига ёзишдан олдин унинг муаллифини, материали ва техникасини, мазмуни, аҳволи ва қаердан келганлигини билиш лозим.
Навбатдаги босқич — илмий паспортларни тўлдиришдир. Бунда буюмлар ҳақидаги маълумотлар кенгайтирилиб, тарихий шарҳлар берилади. Намуна учун бир неча илмий паспортни келтирамиз. Буюмнинг номи - чопон. Инвентарь номери 322, қайд қилиш китоби номери 3-1. Бўлим номери 111. Сақланадиган жойи -34 —яшик. ^
Тасвири. Қумранг ип газламали эркаклар тўни, ҳунармандчилик махсулоти. Асоси ва арқоғи икки ипдан эшилган газламадан иборат. Чопоннинг этаги, бари ва енглари йўл — йўл қизил матодан, ёқалари оқ ҳошияли ҳаворанг читдан тикилган. Ёқасининг чети, этаклари ва енгининг учи бинафшаранг ипак жиякдан иборат. Енг ичига ҳам ана шундай жиякнинг парчаси тикилган. Орқа этаги, бари ва енг қайтармаси бинафшаранг ипак ҳамда қора ип билан бахяланган. Бахя йирик йирик қавилган. Чопон қўлда тикилган. Ёқаси машина усулида фабрика ипида бахяланган.
Ўлчами: узунлиги 1,38, енги - 0,72, қайтрмаси - 0,32, этаги - 1,95 см.
Сақланиш даражаси: янги.
Олинган жойи ва вақти: Ўрта Осиё музейи топшириғига мувофиқ М.Ф.Гаврилов томонидан тузилган предметлар рўйхати. Тўлдирилган вақти: 8.11.31 й. Тузувчии: М.Бекжонова.
Буюмнинг номи — чинни товоқ.
Тасвири: шакли цилиндирсимон, қирраси юқорига қараб бўртган. Оқ фонга рангли эмал билан гул солинган. Юқори қисми зангори нақшлар билан безатилган. Икки ёнида ушлагич учун икки ўйиқ бор. Сатхи қовоқ ҳосили йиғиш манзарасини акс эттирувчи безаклар билан қопланган; биринчи манзарада 3, бошқасида 4 деҳқон шакли, улар устида учаётган капалаклар. Қуйи қиррасида зангори шакллар мавжуд. Товоқ қопқоғининг устида ит шакли ва жанр манзараси акс этган. Иккинчи товоқ ҳам ҳудди биринчисига ўхшайди, лекин ундаги жанр манзаралари ялтироқ тасвирда берилган.
Ҳар иккала товоқ ҳам бир ҳил ҳажмда: баландлиги 143, диаметри 165, чуқурлик диаметри 130 мм.
Қопқоқлар ҳажми ҳар хил: биринчисининг диаметри 183 мм, баландлиги 50 мм; иккинчисиники эса 180 мм, баландлиги 50 мм. Тагида сулоланинг қизил маркалари (Даоугуан 1821-1851 йиллар).
Сақланиш даражаси: яхши.
Олинган жоци ва вақти: Тошкент, Муродовдан 40 сўмга сотиб олинган.
Маълумотлар манбаи: адабиёт материаллари ва кўп йиллик шахсий кузаtаувлар. Эслатма: Европа бозорларига чиқариладиган маҳсулотларнинг характерли намунаси.
Тўлдирилган вақти: 10.03.1973 й. Тузувчи проф.Г.Н.Чабров.
Илмий паспортлар ёзиш — илмий каталогларни нашрга тайёрлашнинг асосий заминидир. Бу — музей экспозициясида предметларни илмий асосда намойиш қилиш ҳамда этнография, санъатшунослик, археология бўйича тадқиқот олиб борувчилар учун изоҳ хизматини ўтайди.
Умуман музей фондларини комплектлаш музей фаолиятининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади. Бу иш тез ёки суст суръатларда бутун музей фаолияти жараёнида давом этади.
Замонавий музейшуносликда фондларни комплект — лашга музейнинг функцияси бўлган социал ахборотларни тўплаш, жамият тараққиётини ҳужжатлаштиришнинг усули сифатида қаралади. Бу амал қилаётган социал муҳитдан турли даврга оид ва турли мақсадларга қаратилган предметларни танлаб ва ажратиб, уларни музей предмети сифатида музей тўпламига киритиш йўли билан олиб борилади..
8.Музей ашёлари ҳисобга олинадиган ёрдамчи ҳақида нимларни биласиз.
Музей ашёларини йиғиш, уларни илмий асосда ҳисобга олиш, сақлаш, таъмирлаш музейшуносликнинг ўзига хос илмий услублари асосида тадқиқ этиш, илмий, ўқув — тарбиявий масалалар музейнинг махсус белгиларидир.
Музейлар томонидан маълумотлар бериб борилиши ўзаро алоқадорликнинг ўзига хос кўринишидир. Унинг фарқлантирувчи ўзига хослиги бу — экспозиция ва кўргазма сифатида фаолият олиб боришдир.
Музей — маданий — тарихий, табиий — илмий қадриятларни йиғувчи ва улар ҳақидаги маълумотларни музей ашёлари воситасида, тарғиб қилувчи ижтимоий институтдир.
Табиат ва жамиятнинг мухим ўзгаришларини хужжатлаштириб музей ашёларни тўлдиради, сақлайди, музей ашёлари коллекцияларини тадқиқ қилади, ҳамда улардан илмий, ўқув — тарбиявий ва ташвиқот мақсадида фойдаланади. Музей иши амалиёт, ёдгорликларни сақлаш, музей тармоқлари, музей сиёсати, қонунчилиги, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ихтисослашган илмий — услубий ва ўқув марказлари, махсус даврий матбуот, музейшунослик каби масалаларни қамраб олади.
Музейшуносликда музейларнинг келиб чиқиши, тарихи, ижтимоий тизимда уларнинг ўрни, гурухлаштириш, музейларни турлаштириш, каби масалалар ўрганилади;
музейларнинг ички ташкил этилишини, музейларнинг ижтимоий
функциясини, махсус фанлар ривожланишини ўрганади;
музейларнинг ўзига хос ҳаракатларини ўрганади;
музей иши ривожланишининг қонуниятларини, уни ташкил
этиш ва бошқариш масалаларини ўрганади;
музей тармоқлари, ташкил этилиш жараёни ва ривожланиши,
тармоқларни лойиҳалаш масалаларини ўрганади;
— музейшунослик фанини махсус фан сифатидаги ҳолатини, унинг
ўзига хос характерини ва фанлар тизимидаги ўрнини ўрганади,
9.Сурхондарё таниқли шахслар ва ҳаёти ҳам фаолиятига бағишланган музейлар борми?
Do'stlaringiz bilan baham: |