Музқаймоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси


Кредит ресурсларидан фойдаланиш йўналишлари



Download 0,64 Mb.
bet3/7
Sana07.07.2022
Hajmi0,64 Mb.
#755441
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Muzqaymoq ishlab chiqarish

2. Кредит ресурсларидан фойдаланиш йўналишлари
ва ўзига хос хусусиятлари.
Кредит — бу пулнинг эгаси билан уни хақ тўлаш шарти асосида қарзга олиб ишлатувчи ва улар ўртасида турган воситачиларнинг иқтисодий муносабатларидир. Кредит муносабат бўлар экан, албатта ўз объекти ва субъектларига эга бўлади. Бунда, кредит объекти — бу қарзга берилаётган пул, яъни кредит ресурслари бўлса, субъектлар — бу кредит алоқаларининг иштирокчиларидан (пул эгалари, қарз олувчилар ва воситачилик қилувчилардан) иборат.
Махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш мавсумий тавсифга эга корхоналар айланма капиталини ташкил этишда кредитларнинг роли беқиёс каттадир. Улар қўшимча маблағларни жалб қилиши вақтинчалик захиралар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришни шакллантириш учун зарур. Доиравий айланиш жараёнида барча маблағлар учта босқичдан ўтади: таъминот, ишлаб чиқариш ва реализация. Ушбу барча босқичларда айланма маблағлар хўжалик фаолияти узлуксиз ва муваффақиятли таъминланадиган хажмда бўлиши лозим.
Биринчи босқичда пул маблағлари корхоналар томонидан зарур хом ашё, уруғлик, ўғит, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва бошқа моддий бойликларни харид қилиш учун сарфланади. Харид қилинган ушбу заҳиралар ишлаб чиқаришга берилиб, у ерда асосий воситалар ва ишчи кучи ёрдамида янги махсулот яратилади ва унинг катта қисми сотиш учун мўлжалланади, яъни товарга айланади хамда харидорларга сотилади.
Айланма маблағлар доиравий айланишнинг иккинчи босқичида дехқончилик ва чорвачилик махсулотлари ишлаб чиқариш учун бир неча ойлаб, айрим холларда йиллаб туриб қолиши, яъни табиий шароитларга боғлиқ. Масалан, ўсимликчиликда махсулот чиқиши билан қопланмайдиган, харажатлар ўсишининг кескин нотекислиги кузатилади. Улар биринчи ярим йилликда кўпаяди ва иккинчисида камаяди. Тайёр махсулот чиқиши ва уни сотиш учинчи чоракда бошланади. Чорвачиликда айланма маблағларни сарфлаш ва махсулот чиқиши хам нотекис амалга оширилади. Бу тебранишлар битта доиравий айланишдан бошқасига ўтишда бироз текисланиши мумкин. Чорва молларини боқиш жараёнида айланма маблағлар сарфи ўсиб, фақат мол бўрдоқидан олинган ва сотилганидан сўнг харажатлар қопланади. Харажатлар ва махсулот чиқишининг мавсумий тебраниши пул айланишига хал қилувчи таъсир кўрсатиб, махсулот сотишдан тушум нотекис олинади, бунинг устига, энг кам махсулот чиқиши энг кўп харажат даврига тўғри келади.
Аграр корхоналарда ўз айланма маблағлари энг кам миқдорда бўлиши лозим, мавсумий захиралар яратиш ва бошқа харажатлар учун эса қарз маблағлари жалб қилинади. Бу айланма маблағларни сотиб олишга пул етишмаслиги оқибатида ишлаб чиқариш жараёнининг тўхтаб қолиш ёки секинлашиш хавфини бартараф этади. Бу холда кредит энг яхши иқтисодий дастак ва айланма маблағларни шакллантиришнинг мухим манбаи хисобланади. Кредитлар ўз айланма маблағлари билан бирга, айланма активларнинг жами фонди таркибида қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида доиравий айланади.
Кредитлар моддий бойликлар сотиб олишга доир муомалаларни жадаллаштиради, махсулот сотиш босқичида у реализацияга доир муомалаларни жадаллаштириш, муомала фондига ошиқча қўйилмалар қилишга йўл қўймайдиган дастак хисобланади. Кредитлар асосан доиравий айланишнинг ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинади. Кредит ресурслари зарур ишлаб чиқариш захираларини яратиш учун хам, бевосита ишлаб чиқариш харажатларига сарфлаш учун хам жалб қилинади. Кредитлар маблағларни ишлаб чиқариш жараёнига оқилона жойлаштиришга ёрдам бериб, уларнинг харакатини тезлаштиради.
Кредитнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини оширишга таъсири фондлар ва меҳнат унумдорлигни қиймат шакллари ўсиш суъратларини бир-бирига муносабатини ифодалайди ва ўз навбатида, ишлаб чиқариш фондлари самарадорлиги даражасини кўрсатади.Кредит шундай ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ва уларни жорий этишга ишлатилиши керакки, бунда бу востиалар асосида меҳнат унумдорлигини ва меҳнатни фонд билан қуролланиш даражалари ошсин.
Қисқа муддатли кредитлаш шакллари ва усуллари қишлоқ хўжалигида маблағлар доиравий айланишининг қуйидаги хусусиятларини максимал даражада хисобга олиши лозим:

  • ишлаб чиқариш босқичида маблағлар айланишининг секинлашиши;

  • ички айланиш улушининг катталиги;

  • мавсумий ишлаб чиқариш захираларини яратиш зарурлиги катта суммадаги маблағларни сарфлашни талаб этиши;

  • харажатларнинг аста-секин ва нотекис ўсиб бориб, ишлаб чиқариш цикли охирида олинган маблағларни сотиш шаклида қайтиши;

  • ноқулай об-хаво шароитлари ва табиий офатлар махсулотлар сифати ва хажмига таъсир этиши.

Шундай қилиб, айланма маблағларнинг доиравий айланиши ссуда муносабатларидан фойдаланиш учун имконият ва иқтисодий асос яратади, кредитлаш зарурияти эса, бозор шароитлари айланма маблағлардан оқилона фойдаланишни талаб этишидан, улар доиравий айланишнинг хар бир босқичида энг кам миқдорда иштирок этишидан келиб чиқади.
Кредитлаш жараёни бир қанча босқичлардан иборат бўлиб, кредит қўйилмалари дастурини тўзиш, банк кредитларини бериш, ишлатиш ва қайтариш масалаларини ўз ичига олади.
Кредитлардан фойдаланиш банк маблағларини корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ мажбуриятларига доир тўловларни амалга ошириш учун йўналтиришни билдиради. Унинг мақсади-дебиторлик қарзлари вужудга келишининг олдини олиш, корхоналарнинг ўзаро ишонч асосида тўлов интизомини қўллаб-қувватлаш хамда хўжалик алоқаларининг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Кредитлардан фойдаланишнинг мухим шарти-кредит берилган тадбирларнинг самарадорлиги, фойда келтириши ва қарзнинг банкка ўз вақтида қайтарилиши хисобланади.


Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish