Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида


-модда. Мувофиқликни баҳолаш органларининг ҳуқуқлари



Download 425,54 Kb.
bet7/13
Sana03.04.2023
Hajmi425,54 Kb.
#924298
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА

18-модда. Мувофиқликни баҳолаш органларининг ҳуқуқлари
Мувофиқликни баҳолаш органлари:
аккредитациянинг белгиланган соҳасида сертификатлаштиришни амалга ошириш;
мувофиқлик сертификатлари бериш;
ўзи берган мувофиқлик сертификатларининг ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказишнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ёхуд мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик ҳақидаги декларацияни рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш;
аккредитациянинг белгиланган соҳасида маҳсулот синовини ўтказиш, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлаш;
аккредитациянинг белгиланган соҳасида маҳсулот синовларига оид баённомаларни, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлаш тўғрисидаги баённомаларни бериш;
миллий аккредитация тизими белгисини қўллаш ҳуқуқига эга.
Мувофиқликни баҳолаш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19-модда. Мувофиқликни баҳолаш органларининг мажбуриятлари
Мувофиқликни баҳолаш органлари:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажариши;
манфаатдор шахсга сертификатлаштириш, мувофиқликни декларациялаш, инспекция назорати, юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекция, маҳсулот синовлари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертиза қоидалари ва тартиб-таомили тўғрисида ахборот тақдим этиши;
мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни амалга ошириши;
ўзи берган мувофиқлик сертификатларининг, маҳсулот синовларига оид баённомаларнинг, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлаш тўғрисидаги баённомаларнинг, шунингдек рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларнинг ҳисобини юритиши;
ўзи берган мувофиқлик сертификатлари ва рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар, уларга ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек уларни бекор қилиш тўғрисида Миллий сертификатлаштириш органини хабардор қилиши;
маҳсулот синовлари, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлашнинг белгиланган қоидалари ҳамда тартиб-таомилларига риоя этиши;
маҳсулот синовлари, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлаш натижаларининг тўғрилигини таъминлаши;
аккредитация билан боғлиқ харажатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаши шарт.
Мувофиқликни баҳолаш органлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Download 425,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish