«МУТОАЛА МАДАНИЯТИ ОРҚАЛИ ФАРОҒАТ САРИ»
Тадқиқотнинг долзарблиги: Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, «китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи». Халқимиз тилида китоб ўқиб билим ва муносиб тарбия олиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, «Китобсиз ақл – қанотсиз қуш», «Билим – ақл чироғи», «Гўзаллик – илму маърифатда». Бундай ҳикматли нақлларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Неча минг йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларнинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ва китоб ўқишни канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Мазкур эзгулик ишларини амалга оширишда нафақат аҳоли балки билиб билмай адашиб қонунбузилиш ҳолатларини содир этиб, хозирда жазони ижро этиш манзил калонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга ҳам тадбиқ этишдир.
Тадқиқотнинг мақсади: Бугунги кунда аҳоли ўртасида, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, сиёсий дунёқарашини шакллантириш, мутолаа маданиятини юксалтириш, республиканинг олис ҳудудларида ва ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш, аҳолининг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини тизимли ўрганиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобланади.
Бу борадаги ишларимизни батафсил тушунтириб ўтсак:
Биринчидан, жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳбуслар ҳаётини янада яхшилаш, китобхонликни янада тарғиб қилиш,уларни келгуси ҳаётига мазмун-моҳият бериш, маънавий муҳитини, ақлий қобилятини, ўз онгини ва тафаккурини ривожлантириш, жазони ижро этиш муддатида ўз онги ва тафаккуридан келиб чиқиб шу жазони ижро этиш вақтида, қилган жиноятини тўғри, оқилона, ақлий қобилятидан келиб чиқиб, вазиятни онгли равишда тушуниб, шу жиноятни келажакда содир этмаслик, келгуси ҳаётида бу шахслар ўз дунёқараши ва мустақил фикр юрита олиши, ўз оиласи ҳақида ва жамиятимиз халқимизга фойдаси тегадиган шахс бўлиши юзасидан ушбу лойҳа ишини тайёрлашга қарор қилдик.
Иккинчидан: жазони ижро этиш муассасасида китобхонликни янада тарғиб қилиш ва бу юзасидан маҳбусларга тўғри йўлга киришга ва жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб етишишга кўмаклашиш.
Учинчидан: келгуси ҳаётида шу жиноят ишини содир этмаслиги, шуни ёддан чиқармаслигимиз керакки, ҳар бир инсоннинг озодликка интилиши шахсий инстинкт ҳисобланиб, ҳатто баъзи бир Европа мамлакатларида маҳбуслар қочиб кетиши юзасидан уларни тутиб келиш натижасида ҳеч қандай қўшимча жазо чораси кўрилмаслигини билиб олдик (қўшимча жазо эса у маҳбусни қочиб кетишига ёрдам берган шахсга берилади). Биз бу инсонни озодликка бўлган шахсий инстинктидан фойдаланиб, ҳар бир маҳбусга шундай имконят бериш керакки улар ортасида китоб ўқишни жорий қилиш билан бир қаторда шу ўқиган китоби сонига қараб тегишли тартибда жазо муддатини қисқартириш лозим. Бу билан ҳар бир маҳбусни ҳаётга бўлган қизиқишини, ўзининг маънавий онгини ва фикрлаш қобилятини юксалтиришни, бунёдкор ғояни илгари сурадиган шахс бўлиб етишишини мақсад қилдик.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз керакки, китоб ўқиш яъни, мутоалаа қилиш, тадқиқотлардан маълум бўлишича, панжара ортида саводхонликни оширган жиноятчилар озодликка чиққанларидан сўнг бошқа жиноятчиларга нисбатан жиноятга 30 фоиз камроқ қол урадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |