Мутахассислик фанларини ущ1тиш


Ноанъанавий маъруза турлари



Download 3,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/59
Sana23.04.2022
Hajmi3,47 Mb.
#575429
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
Mutaxassislik fanlarini o\'qitish metodikasi

5.9. Ноанъанавий маъруза турлари
5.9.1. Муаммоли маъруза
Муаммоли маърузанинг мохияти шундан иборатки, укитувчи 
укув материалини баён килиш жараёнида муаммоли вазиятларни 
юзага келтиради ва уларни тахдил килишга талабаларни жалб 
этади. Муаммоли вазиятда яширин зиддиятларни бартараф этиб, 
талабалар янги билим юзасидан узлари мустакил хулосаларга 
келиши мумкин. Бунда укитувчи мулокотга тортишнинг маълум 
методик усулларидан фойдаланиб, тингловчиларни муаммонинг
99


тугри ечимини топишга ундайди. Муаммоли маърузада талаба 
ижтимоий фаол позицияда булади. Айникса маъруза жонли диалог 
шаклида булса, талаба фаоллашади: саволлар беради, уз нуктаи 
назарини баён килади, саволларга жавоб топади ва аудитория 
хукмига хавола этади. Аудитория диалогик тартибда ишлашга 
ургангач, иедагогнинг саъй-харакатдари узини куп марта оклайди
- хамкорликдаги ижод жараёни бошланади. Анъанавий маъруза 
аудитория билан педагог орасида акс алока мавжудлигини бирдан 
аниклаш имконини бермайди. Тингловчилар билан хамкорликнинг 
диалогик шакллари эса бу алокани назорат килишга имкон яратади.
Муаамоли характердаги маърузаларда талабаларнинг билиш 
жараёни изланишда, тадкикотчилик фаолиятига якин келади. 
Маърузачининг асосий вазифаси нафакат ахборот узатиш, балки 
купрок талабаларни илмий билимнинг объектив зиддиятларига ва 
уларни бартараф этиш усулларига ошно этишдан иборат булади. Бу 
талабаларнинг 
фикрлаш 
фаоллигини 
шакллантириб, 
билиш 
фаоллигини юзага келтиради.
Укитувчи томонидан маълум ва эслаб колиш 
керак булган 
материал сифатида киритиладиган ахборот маъруза мазмунидан 
фаркли уларок, муаммоли маърузада янги билим талабалар учун 
номаълум билим сифатида киритилади. Муаммоли вазият яратиш 
билан талабаларнинг фикрлашини жалб килиш улар узлари учун 
янги билим саналган янги ахборотни тулигича олишидан олдин 
амалга оширилади. Анъанавий таълимда аксинча йул тутилади, 
аввал билим, кейин хал килиш усули ёки алгоритми, сунгра бу 
усулни куллашни машк килиш учун мисоллар берилади. Муаммоли 
диалогик маърузада талабалар фикрлашини бошкариш воситаси 
укитувчи томонидан олдиндан тайёрланган муаммоли ва ахборотли 
саволлар саналади.
Маърузани 
катта ёшлилар учун муаммоли ва ахборотли 
саволлар тизими сифатида утказиш узига хос хусусиятларга эга. 
Узок танаффусдан кейин таълимни давом эттираётган катта ёшли 
кишиларда мавжуд 
билимларни 
долзарблаштириш 
кийинрок 
кечади. Кдпаверса, улар бирор нарсани билмаслиги ё эслай 
олмаётганини тан олишга истих,ола килади. Шу сабабли муаммоли 
маърузадан олдин уларга билимларини якка тартибда дарслик ё 
мультимедиа воситалари ёрдамида. жумладан, масофадан туриб, 
тиклаб олиш учун имкон берилиши лозим.
100


Талабалар аудиториясида бундай эмас, баъзан талабалар 
атрофдагиларни кулдириш учун хам атай нодонлик килади. 
Укитувчи аудиторияда аник жавобни биладиган (ёки узини 
биладиган деб хисоблайдиган) киши булмаган вазиятга доим тайёр 
туриши лозим.
5.9.2. Реж алаш тирилган хатолар устида иш лаш маърузаси
(провокация)
Бундай маърузада тингловчиларнинг ахборотни тезкор тахлил 
килиш, ва бахолаш малакаси мухим урин тутади.
Маъруза мавзуси эълон килингач, укитувчи талабалар учун 
кутилмаганда маъруза давомида маълум микдорда турли типдаги: 
мазмуний, методик, хулк-атворга оид ва ш.к хато килинишини 
айтади. Бунда шу хатоларнинг когозга туширилган руйхатини 
маъруза охирида тингловчилар илтимосига кура такдим этади. 
Факат шундагина аудиториянинг укитУвчига тулик ишончи 
таъминланади. Бу хилдаги маърузани талабаларнинг урганилаётган 
мавзу буйича билим даражаси бир хил булган гурухдарда утказиш 
максадга мувофик. Битта маърузада уртача 7-9 та «хато килиш» 
мумкин. Маъруза охирида талабалар хатоларни айтиб бериши, 
укитувчи билан бирга ёки 
мустакил тарзда муаммони хал 
килишнинг тугри 
йулларини курсатиши керак. Бунинг учун 
укитувчи 10-15 дакика вакт ажратади (вакт маърузанинг умумий 
давомийлиги 
ва 
мавзунинг 
мураккаблик 
даражаси 
билан 
белгиланади). Дастлабки вазиятда талабаларни фаолликка чорловчи 
шароит яратилади. Ахборотни шунчаки эслаб колиш учун эмас, 
балки тахлил килиш ва бахолаш учун идрок этилади. Шахсий 
вазият хам мухим: талабага укитувчининг хатосини топиш, айни 
пайтда узини текшириш мухим ва кизикарлидир. Булар хаммаси 
талабаларнинг психик фаолиятини фаоллаштирувчи мотивни 
шакллантиради. Кириш ахборотидан кейин укитувчи эълон 
килинган мавзудаги маърузани укийди. Охирида, хатолар тахдил 
килинаётганда, талабалар режадагидан ортик хато топиши хам 
мумкин. Укитувчи буни очик таи олиши лозим. Укитувчининг 
махорати шундаки, у режалаштирилмаган бу хатоларни хам таълим 
максадларини реализациялаш учун ишлатади. Талабалар хулки 
икки жихатдан тавсифланади: бир томондан, укув ахаборотини
101


идрок этиш ва англаш, бошка томондан эса, укитувчи билан узига 
хос «уйин».
Режалаштирилган хатоли маъруза хатолар учун материални 
иухта танлаш, уларни мавзу баёнида никоблашни талаб килади. 
Укитувчи учун бундай маърузани тузиш - компетентлигини узига 
хос тарзда текширишдир. Чунки методика нуктаи назаридан 
хакконий материалда тобора мураккаб, асосий уринларни ажратиш 
ва уларни хато шаклида такдим килиш, бунда баён табиий булиши 
лозим.
Бундай маъруза нафакат рагбатлантирувчи, балки назорат 
функциясини хам бажаради. Зеро, укитувчига аввалги материални 
узлаштириш даражасини, талабаларга эса узини текшириш, уз 
билимлари ва малакасини намойиш этиш имконини беради. Бундай 
маърузани мавзу ёки булим юзасидан якуний машгулот сифатида, 
талабаларда асосий билим ва малакалар шаклланганидан сунг 
утказиш максадга мувофик. 
Талабалар хатони топмагани ёки 
жавобларнинг тугри 
вариантларини 
таклиф 
кила 
олмагани 
укитувчининг хавотирланишига асос булиши лозим. Чунки бу 
унинг дидактик максадларга эриша олмагани, талабаларда эса 
танкидий фикр ва амалий куникмалар шаклланмаганлигини 
англатади.
Укитувчилар купинча талабалар керакли ахборотни эмас, 
хатоларни эслаб колишидан хавотирга тушади. Амалиёт ва шу 
методни таълим жараёнида 
куллашга узида журъат топган 
укитувчилар тажрибаси далолат берадики, бу хавотирлар ортикча. 
Хатолар турлича булиши мумкин. Х,амма вакт тугри, кимнингдир 
томонидан тасдикланган ахборотни бериб 
фикрлашга ургатиш 
мушкул. Зиддият керак, бах,с керак, фикрлар кураши, мукобиллик 
керак. Айнан шу шартлар укитувчини режалаштирилган хатоли 
маъруза яратишга ундайди.
5.9.3. И к ки ки ш и л и к м аъруза
Икки кишилик маъруза - 6} битта мавзу буйича маъруза 
укиётган ва муаммоли материалда хам узаро, хам аудитория билан 
хамкорлик килаётган 
икки укитувчининг иши. Укитувчи ва 
аудитория диалогида муаммони куйиш ва 
муаммоли вазиятни 
тахдил, фаразларни илгари суриш, уларни инкор килиш ё 
исботлаш, 
юзага келган зиддиятларни бартараф 
килиш 
ва
102


ечимларни излаш амалга оширилади. Бундай 
маърузада низо 
шаклнинг кутилмаганлигида, материални беришнинг карама-каши 
фикрларнинг тукнашувига асослаиган тузилишида, назария билан 
амалиётни бирлаштиришда намоён булади. Узаро хамкорликда 
кишиларнинг психологик сифатлари очилади. Ташки диалог икки 
маърузачи ва талабаларнинг диалогик мулокоти, ички диалог — 
мустакил фикрлаш ташки диалогнинг турли шаклларида фаол 
иштирок килиш тажрибаси булгандагина шаклланади. Маъруза 
полифония яратади, хиссий-ижобий мухит, юкори даражада моти- 
вацияни юзага келтиради ва талабаларни фаол диалогга жалб 
килади. Талабалар диалог юритиш усуллари хакида тасаввур хосил 
килади, шунингдек, унда бевосита иштирок этиш имконига эга 
булади. Бундай маърузани укиш методикаси, аввало, куйида- 
гиларни кузда тутади:
• мазмунида карама-каршиликлар, турлича нуктаи назарлар ёки 
юкори даражада муаккаблик булган мавзуни танлаш;
• фикрлаш услуби каби мулокот усулига кура мос келадиган 
икки педагогии танлаш;
• маъруза сценарийсини ишлаб чикиш (мазмун блоклари, вакт 
таксимоти).
Сценарий ишнинг дастлабки боскичларида зарур. Тажриба 
тупланганидан 
кейин 
ёзма 
сценарийни 
огзаки 
келишув 
репетицияга алмаштириш мумкин. Бу маъруза кичик бир уйин, « 
икки актер театри». У маърузачиларнинг юкори даражада импрови- 
зациялаши. чикишлари табиий ва эркин булишини таказо килади. 
Бу максадга эришишнинг методик йулларидан бири укитувчи- 
лардан бирига маъруза баёнига бошкаси учун кутилмаган, у 
муносабат билдириши лозим булган янги ахборотни киритиш 
таклиф килинади.
Бундай амалиёт фаол укитиш арсеналидан узлаштирилган. У 
анъанавий таълим шаклларидан фаолларига утиш усули сифатида 
кулланиши мумкин. Икки кишилик маъруза айни шу мавзудаги 
анъанавий маърузага нисбатан:
• талабалар идроки, фикрлаши фаоллиги, уларнинг кизикиш 
даражасининг юкорилиги билан фарк килади;
• талабаларда фикрлаш жараёнларининг «ишга туширилиши»га 
кумаклашади;
103


• материални кайта яратиш ва талабаларда юкори даражада 
диккатни тутиб туриш хисобига катта хажмдаги ахборотни 
беришга имкон тугдиради;
• катта педагогик самара беради, бунинг учун мазмун ва фан 
ёки фаолият сохдси учун принципиал булиши керак;
• фикрлаш мукобиллигини. бошкаларнинг нуктаи назарига 
хурмат билан муносабатда булишни шакллантиради, педагог- 
ларнинг шундай сифатларини намойиш килиш ва катнашчиларнинг 
иштироки 
хисобига 
мунозара 
олиб 
бориш 
маданиятини 
юксалтиради.
Икки 
кишилик 
маъруза 
(маъруза 
— 
мутахассислар 
мунозараси)ни утказишда кийинчиликлардан бири талабаларнинг 
битта манбадан ишончли маълумот олишга булган одатий 
узлаштириш услуби саналади.
5.9.4. Визуал м аъруза
Унинг кулланиши, бир томондан, муаммолилик тамойилини 
реализациялаш, бошка томондан эса, кургазмалилик тамойилини 
ривожлантириш билан боглик- Визуал маърузада аудиоахборот 
узатиш турли расмлар, мантикий чизмалар, таянч матнлар, 
диаграммалар, 
слайд, 
диафильм, 
видеоёзув, 
кинофильм 
ва 
бошкаларни намойиш этиш билан кечади. Бундай кургазмалилик 
укув жараёнининг томошабоплигида етишмовчиликни компенса- 
циялайди. Бу маърузада асосий эътибор фикрлаш жараёнларига 
куриш образларини фаол жалб килиш, яъни визуал тафаккурни 
ривожлантиришга 
каратилади. 
Визуал 
тафаккурга 
таяниш 
ахборотни такдим килиш, тасаввур этиш, тушуниш ва узлаштириш, 
уни билимга айлантириш самарадорлигини жиддий ошириши 
мумкин.
Психология 
ва 
педагогика 
илмининг 
визуал 
тафаккур 
сохасидаги ютукларига таяниб, маърузада ахборогнинг катта 
кисмини кургазмали шаклда бериш, тинглсвчиларда огзаки ва ёзма 
ахборотни кургазмали шаклга кайта у?гартириш куникма ва 
малакаларини ривожлантириш максадга мувофик. Бу материални 
узлаштириш даражасига, тафаккурни рагбатлантириш ва касбий 
максадларга эришишга уз таъсирини утказиши лозим. Маърузада 
бериладиган ахборотнннг хджми катталиги уни идрок этиш ва 
тушунишни мураккаблаштиради. Бундай кийинчиликни бартараф
104


этиш воситаларидан бири техник воситалар ёрдамида визуал 
материаллардан фойдаланиш саналади. 
Ушбу метод ахборотни 
тизимлаштириш, жамлаш ва 
тобора ахамиятли элементларни 
ажратиш хисобига унинг хажмини орттириш имконини беради. 
Маълумки, 
материални идрок этишда мавхум, айникса назарий 
характердаги тушунчалар, жараёнларни тасаввур килиш 
кийин- 
чилик келтириб чикаради. Визуаллаштириш бу кийинчиликни 
маълум даражада бартараф этиш ва мавхум тушунчаларга 
кургазмали, конкрет характер бахш этишга имкон яратади. Маъруза 
материалини визуаллаштириш, шунингдек, уни тингловчилар учун 
коддан чикариш жараёни хамиша муаммоли вазиятни келтириб 
чикаради. Унинг хал килиниши эса тахлил, умумлаштириш, 
ахборотни кенгайтириш ва ихчамлаштириш, яъни фаол фикрлаш 
фаолияти билан боглик.
Маъруза шакли катта хажмдаги ахборотни идрок этиш, англаш 
ва бахолаш талаб этиладиган касбий вазиятни узига хос тарзда 
имитациялашдан иборат. Бу каби маъруза укиш методикаси визуал 
материалларни 
унинг 
мазмунига 
мувофик 
холда 
аввалдан 
тайёрлашни кузда тутади. Бу ишда укитувчи ва ахборотни факат 
идрок этувчилар эмас, балки «яратувчилар макоми»га эга булган 
талабалар хам иштирок этиши лозим. Шу максадда 
укитувчи 
талабаларга укиладиган маъруза буйича кургазмали материаллар 
тайёрлаш 
хакида топширик беради, 
уларнинг мивдори 
ва 
ахборотни такдим килиш усулларини белгилайди.
Шундай кейин ушбу маърузани тобора кизикарли визуал 
материаллардан фойдаланган холда укиш ва бу вазиятни тахлилга 
тортиш максадга мувофик- Маъруза жараёнида кургазмалиликнинг 
табиий, тасвирий ва рамзий шакллари турли техник воситалар 
билан бирлаштирилади. 
Кургазмалиликнинг хар бир типи 
кандайдир маълум ахборотни етказиш учун макбул саналади. Бу 
шу вазиятда хабарнинг тобора 
жидций жихатларига эътибор 
каратиш, уни чукуррок тушуниш ва англаш имконини беради.
Визуал маърузадан фойдаланиш тахлили куйидаги хулосаларга 
келиш имконини беради: бундай маъруза тафаккур учун узига хоя 
таянч 
яратади, 
кургазмали 
моделлаштириш 
малакаларини 
ривожлантиради. Бу эса талабаларнинг нафакат интеллектуал, 
балки 
касбий 
салохиятини 
хам 
ошириш 
усули 
саналади. 
Кургазмалиликка эришиш усуллари ва типларини танлаш мавзу 
билан боглик холда амалга оширилади. Идрок этиш ва тушуниш
105


кийин булган, жамланган ахборотнинг катта сигимини уз ичига 
олган 
мавзуларни 
баён 
килиш да 
тасвирий 
ва 
рамзий 
кургазмалиликни бирлаштириш максадга мувофик-
Масалан, чизма оммавий, аммо идрок килиш учун мураккаб 
кургазмалилик воситаси саналади. Шу сабабли уни купрок гротекс 
шаклида бажарилган раем асосида амалга ошириш тавсия этилади. 
Бу 
тингловчиларга 
ахборотни 
эслаб 
колиш 
ва 
англашга 
кумаклашадиган ассоциатив занжирларни косил килиш имконини 
беради. Бу каби ахборотни такдим этишда компьютер ва ахборот 
технологиялари кенг имкониятларга эга. Асосий мураккаблик 
кургазмалилик воситаларини танлаш, уларни яратиш ва бутун 
маъруза режиссурасидан иборат. Бунда график дизайн, ранг, 
маърузачининг аудитория билан мулокоти, огзаки ва визуал 
ахборотни бирлаштириш, анъанавий кургазмали материаллар билан 
техник воситаларни бирлаштириш мах,орати мухим урин тутади. Бу 
типдаги маърузадан фойдаланиш тингловчиларнинг психофизио­
логик 
имкониятларини, 
маълумот 
даражаси 
ва 
касбий 
мансублигини кисобга олишга асосланган булиши лозим. Бу идрок 
этишнинг куриш каналлари ортикча зурикмаслигига имкон беради.
5.9.5. «М атбуот анж ум ани» м аърузаси
М аъруза мазмуни тингловчилар саволлари буйича бир неча 
укитувчи иштирокида расмийлаштирилади. Укитувчи тинглов- 
чилардан 2-3 дакика ичида ёзма равишда эълон килинган мавзу 
буйича узини кизиктирган саволни беришни сурайди. Кейин 3-5 
дакика ичида укитувчи саволларни мазмунига кура тизимлаш- 
тиради, маъруза укишни бошлайди. 
Тингловчилар 
шубхали 
саволлар бериши мумкин. Бу каби маъруза «блиц-уйин» харак- 
терида булиб, тингловчилар матбуот анжумани катнашчилари, 
укитувчи эса, бу каби тадбирни ташкил этиш усулларини намойиш 
этгани холда унинг бошловчиси ролини ижро эгади.
Укитувчининг асосий вазифалари исталган саволга мажбурий 
жавоб бериш ва саволлар типларини уларнинг мазмунига кура 
бах,олашдан иборат. Маъруза тузилиши икки хил куринишда 
булиши мумкин:
• муаммони яхлит, богланишли баён килиш;
• брифинг, яъни тингловчиларнинг барча саволларига кискача 
жавоб бериш.
106



Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish