Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди»


-боб. Саралаш танловида иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби



Download 365,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana01.03.2022
Hajmi365,41 Kb.
#476665
1   2   3   4   5
Bog'liq
yangi nizom

3-боб. Саралаш танловида иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби 
9. Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ таълим дастурлари бўйича 
ўтказиладиган очиқ саралаш танлови ҳақидаги эълон ҳужжатларни қабул қилиш муддати 


тугашидан камида бир ой аввал оммавий ахборот воситалари, шу жумладан интернет нашрлар ва 
Жамғарманинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. 
Очиқ саралаш танлови ўтказиш тўғрисидаги эълон қуйидаги маълумотлардан иборат 
бўлиши лозим: 
аризаларни қабул қилиш муддатлари, тартиби ва жойи; 
зарур ҳужжатлар рўйхати; 
танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат 
стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда хорижда ўқишга киришга қўйиладиган талаблар, 
илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқалар); 
саралаш танловини ўтказиш жойи ва муддатлари; 
алоқа телефонлари ва электрон манзиллар. 
10. Барча таълим дастурлари бўйича номзодлар Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни 
тақдим қиладилар: 
а) таълим дастури, шу жумладан ўқийдиган мутахассислиги, танланган мамлакат, таълим, 
илмий ёки бошқа муассаса кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклда Жамғарма ижрочи директори 
номига ариза; 
б) паспорт нусхаси; 
в) иш жойи ва лавозими сақланиши ёки тегишли таълим дастури тугаганидан сўнг ишга 
жойлаштириш бўйича мажбуриятлар акс этган буюртмачининг кафолат хати (танлов ғолиблари 
учун); 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
г) узрсиз сабабларга кўра Стипендиат билан тузилган шартнома бекор қилинган тақдирда, 
Жамғарма молиявий харажатларини (ўтган йиллар давомида истеъмол нархлари индексининг 
ўртача йиллик даражасига тенг жарима билан) қоплаш тўғрисида манфаатдор вазирлик, идора, 
корхона ва ташкилотлар — юридик шахслар ва жисмоний шахслар (устувор равишда 
Стипендиатнинг ота-онаси, ака-укаси ёки опа-синглиси, улар қонунчилик ҳужжатларида 
белгиланган тартибда кафил бўла олмаган тақдирда уларга тенглаштирилган бошқа шахслар) 
томонидан берилган кафолат хати, банк кафолати ёки суғурта ташкилотининг суғурта полиси 
(танлов ғолиблари учун). 
Бунда, номзод тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат 
тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига тўлиқ киритилиши таъминланиши шарт. 
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги 
ПФ-3-сонли 
Фармони
 таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-
сон) 
11. Хорижда бакалавриатда ўқиш дастури бўйича номзодлар 
10-бандда
кўрсатилган 
ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим қилади: 
а) хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул 
қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl 
аccеptаncе); 
б) хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан 
паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва 
бошқалар). 
Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат 
(Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно; 
в) хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган 
билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш). 
12. Хорижда магистратурада ўқиш дастури бўйича номзодлар 
10-бандда 
кўрсатилган 
ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим қилади: 
а) хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли 
қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl 
аccеptаncе); 


б) хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан 
паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва 
бошқалар).
Хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги 
таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно; 
в) номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда (агар мавжуд бўлса) эълон қилинган илмий 
мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари; 
г) хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган 
билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш). 
13. Хорижда докторантурада ўқиш дастури бўйича номзодлар 
10-бандда
кўрсатилган 
ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим қилади: 
а) хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли 
қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl 
аccеptаncе); 
б) хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан 
паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва 
бошқалар). 
Хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги 
таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно; 
в) танланган соҳани ривожлантириш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистонда қўллаш 
учун номзод тадқиқотининг долзарблиги тўғрисида тегишли таълим, илмий ёки бошқа муассаса 
раҳбарининг тавсия хати; 
г) номзоднинг Ўзбекистонда ва хориждаги илмий журналларда эълон қилинган илмий 
мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари; 
д) режалаштирилаётган илмий тадқиқотнинг мақсадлари, услублари ва натижалари, 
уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақидаги эссе (ёзма иш). 
14. Очиқ саралаш танловида иштирок этиш учун аризалар номзодлар томонидан онлайн 
тарзда электрон шаклда топширилади. Саралаш танловининг барча босқичларидан 
муваффақиятли ўтган номзодлар ҳужжатларини тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда чоп 
этилган шаклда тақдим этадилар. 
15. Жамғарма хорижда таълим олиш нархлари, муддатлари ва шарт-шароитларининг 
мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, тегишли таълим дастури бўйича Стипендиатнинг 
таълим олиши учун нисбатан афзал бўлган хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасани танлаш 
ҳуқуқига эга. 

Download 365,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish