24. Апелляция комиссияси қабул қилинган шикоятни кўриб чиқиши ва
ариза
берилганидан сўнг беш кун ичида тегишли қарор қабул қилиши зарур.
25. Танлов комиссиясининг тегишли кичик комиссиялари аъзолари, шунингдек, суҳбат
(тест)ни олиб боришда иштирок этувчи экспертлар ишда йўл қўйган камчиликлари ва нохолислиги
учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
6-боб. Стипендиатларнинг мажбуриятлари
26. Стипендиатлар шартномаларни (контрактларни) Жамғарма
томонидан белгиланган
тартибда тўлдириши ва келгусида рўйхатга олиниши ҳамда ижро этилиши учун кўрсатилган
талаблар ва муддатларга мувофиқ Жамғармага тақдим этиши лозим.
Таълим дастури тугалланганидан сўнг, Стипендиатлар шартнома (контракт) талабларига
қатъий амал қилган ҳолда Жамғармага диплом, сертификат ёки бошқа ҳужжат нусхасини,
шунингдек, диссертациянинг (диплом, битирув ёки сертификат иши ёхуд бошқа ҳисобот шакли)
электрон вариантини Жамғарманинг барча фойдаланиши мумкин бўлган электрон кутубхонасига
жойлаштириш учун тақдим этишлари шарт.
27. Хорижда таълим олишга кетаётган Стипендиатлар қуйидаги масалалар бўйича якка
тартибдаги инструктаждан ўтиши керак:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг
мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари;
Ўзбекистоннинг тарихи,
маданияти, анъаналари, сайёҳлик ва инвестицион салоҳияти;
халқаро этикет ва протокол, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари
билан ҳамкорлик ҳамда консуллик ҳисобида туриш.
Узрли сабабларсиз Жамғарма вакиллари билан якка тартибдаги инструктаждан ўтмаган
Стипендиатлар Жамғарма Васийлик кенгаши қарори билан Стипендиатлар сафидан чиқарилиши
мумкин.
28. Стипендиатларга вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида эгаллаган
мутахассислиги бўйича қуйидаги муддатда тўлиқ бандлик режимида узлуксиз ишлаб бериш
мажбурияти юкланади:
а) бакалавриатда ўқиш дастури бўйича — 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатда;
б) магистратура ва докторантурада ўқиш дастури бўйича — 3 (уч) йилдан кам бўлмаган
муддатда.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Стипендиатнинг ўз хоҳишига кўра хорижда
таълим олиш харажатларини
молиялаштиришда унинг ўзи ёки молиявий кафиллари қисман иштирок этган тақдирда
Стипендиатнинг мажбурий ишлаб бериш муддатига ўзгартириш киритилмайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли
Фармонига
асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й.,
06/21/3/1037-сон)
29. Республика ҳудудларини етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа
муассасаларда
бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олган ёш мутахассислар билан таъминлаш
учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Жамғарма Васийлик кенгаши мажбурий ишлаб бериш
жойи сифатида республиканинг чекка ҳудудларида жойлашган давлат ташкилотлари ёки
муассасалари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларни танлаган Стипендиатларнинг
мажбурий ишлаб бериш муддатини бакалавриатда ўқиш дастури бўйича 2 (икки) йилга қадар,
магистратура ва докторантурада ўқиш дастури бўйича 1 (бир) йилга қадар қисқартириш бўйича
қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
30. Стипендиат узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим, илмий ёки бошқа
муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилган ёки Жамғарма таълим
дастурлари тугагандан
сўнг у билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат
ташкилотлари ёхуд давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда меҳнат
фаолиятини давом
эттиришдан бош тортган тақдирда, Жамғарма томонидан уни ўқитишга сарфланган барча
молиявий харажатлар Стипендиат ва унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар)
томонидан солидар тартибда қоплаб берилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9
ноябрдаги ПФ-3-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й.,
06/21/3/1037-сон)
Стипендия харажатларини ҳисоблашда Стипендиатнинг
хорижда таълим олиши учун
хорижий валютада тўлаб берилган стипендия суммасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг тўлов кунидаги алмашув курси асосида миллий валютада аниқланган миқдори асос
сифатида қабул қилинади.
Стипендиатдан кафиллар билан биргаликда асосий тўлаб берилиши лозим бўлган
харажатлар миқдори билан бирга ўтган йиллар давомида истеъмол нархлари индексининг ўртача
йиллик даражасига тенг жаримани ҳисобга олган ҳолда дастурнинг тўлиқ қийматини тўлаб
бериши Стипендиатлар билан тузилган шартномага мувофиқ талаб этилиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоида
31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар
қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.