Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti Qarshi filiali Kompyuter Injiniring Fakulteti 3-kurs DI 13-18 guruh talabasi Tursunov G`olibning Infokommunikatsiya tizimlari elektr ta`minoti fanidan tayyorlagan Mustaqil Ishi
Infokommunikatsiya tizimlari elektr ta`minoti fani va uning ahamiyati
Infokommunikatsiya tizimlari elektr ta`minoti fani va uning ahamiyati
Reja:
1.Infokommunikatsiya tizimlari elektr ta`minoti fani va uning ahamiyati
2.Infokommunikatsiya tizimlari elektr energiya ta`minoti manbalari va iste`molchilarini xususiyatlari
3.Qayta tiklanuvchi elektr ta`minot manbalarining O`zbekistonning energiya mustaqilligidagi o`rni
Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти фани инфокоммуникация тизимларининг электр таъминоти манбаларини тузилиши, ишлаш тамойили, қўллаш соҳалари, ишлаб чиқаришдаги ўрни ва шу билан биргаликда инфокоммуникация обЪектларининг турли хил обЪект ва курилмаларида ноанъанавий электр энергия таъминоти манбаларини қўллаш ва тадбиқ қилиш асослари бўйича назарий ҳамда амалий билимларни беради. Инфокоммуникация тизимларининг обЪектлари ва қурилмаларини электр энергия таъминоти узлуксизлигини таъминловчи усуллардан рационал вариантни танлаш имконини берувчи ҳисоб-таҳлилий тажрибалар ва касб билимини шакллантириш, шунингдек узлуксиз электр энергия таъминоти тизими элементларини лойиҳалаш, уларнинг электр схемаларини рационаллаш тўғрисида касбий маҳоратларни мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу курсда қуйидаги масалалар қаралади:
- инфокоммуникация ва ахборот технологиялари тизимлари (ИК ва АТТ) обЪектлари электр қурилмаларида электр энергиядан фойдаланиш ва уларнинг асосий тавсифлар;
- ИК ва АТТ энергетик тизимлар ва уларда қўлланилаётган ноанъанавий электр энергия манбаларининг тузилиши асосий тамойиллари ва электр таъминоти ҳисобини назарий-услубий асослари;
- ИК ва АТТ энергетик тизимлари бирламчи ва иккиламчи электр таминот манбаларининг функционал тузилишлари;
- қайта тикланувчан энергия манбалари асосида инфокоммуникация тизимлари, ахборот технологиялари обЪектлари ва қурилмаларини электр энергия таъминотини ташкил этиш;
- ИК ва АТТ тизимларида қайта тикланувчан энергия манбаларига бўлган талабларни ўргани ш ва тахлил этиш;
- қайта тикланувчан энергия манбалари асосида электр энергия таъминоти тизимлари ишлаш тамойилини қуриш ва электр энергиял таъминотини ташкил этиш;
- ИК ва АТТ тизимлари қайта тикланувчан энергия манбалари асосидаги электр таъминоти тизимиларини компютер моделлаштириш ва тадқиқ этиш;
- ИК ва АТТ тизимлари электр энергия таъминоти қурилма ва ускуналарини ишончлилигини баҳолаш;
- ИК ва АТТ электр энергия таъминотини ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш тажрибалари;
- ИК ва АТТ тизимлари қурилма ва обЪектларини электр энергия таъминотини бир неча энергия манбаларидан нарх, сифат ва бошқа техник ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича энг қулайини танлаш;
- ИК ва АТТ тизимлари қурилма ва обЪектларини қайта тикланувчан энергия манбаларининг тажриба макетлари билан амалий ишлай олишни;
- электр энергия таъминоти ва климотехника қурилмаларнинг таҳлилий бахолаш, ускуналарни носозликларини сабабларнини тахлил этиш, синаш ускуналари ва стендларидан фойдаланиш,курилмаларни ишлаш режимида электр энергия таминот манбалари ва истеъмолчиларининг техника хавфсизлик қоидаларини таъминлаш, эхник-иқтисодий самарадорликни баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 май, ПҚ-3012-сон қарорида 2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори билан тасдиқланган, 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури доирасида кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ахборот ва телекоммуникация тизимларининг асосийтаркибий кисми булиб электр таъминоти тизими хизмат килади. Электр таъминоти тизими куйидаги тизимлардан ташкил топган:
-умумий электр таъминоти; -кафолатланган электр таъминоти;
-узлуксиз электр таъминоти; -ёритиш тизими.
Ахборот ва телекоммуникацион технологиялари асосида асосий фаолият олиб борадиган корхоналарнинг ишлаб чикариш мухитини шакллантираган технологик тизимларга куйидагилар киради:
1.Ахборот тармоклари.
2.Телекоммуникацион тизимлар.
3.Телефон станциялар ва алока тизимлари.
4.Телевизион сигналларни жамоавий кабул килиш тизимлари.
Электр таъминоти манбалари ахборот ва алоқа тизимлари қурилмаларини сифатли ва ишончли электр энергияси билан таъминлайдиган электр энергияси ўзгартиргичларининг турли қурилмаларини ўзига бирлаштиради. Компьютер тизимлари, ўлчов асбоблари, телекоммуникация қурилмалари ва тизимларининг таркибий қисми ҳисобланган электр таъминоти манбалари (ЭТМ) уларнинг ишлаш ишончлилигини, материаллар сарфини ва бошқа қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини белгилайди. Йирик телекоммуникация тизимлари электр таъминоти қурилмаларининг ҳаражатлари улуши умумий ҳаражатларнинг 40 фоизларига етади, бундан ташқари, телекоммуникация қурилмаларининг ҳажми ва массаси ҳам ЭТМлар кўрсаткичлари орқали аниқланади. Инфокоммуникация қурилмалари томонидан ЭТМларга қўйиладиган талаблар узлуксиз ортиб бормоқда.
Инфокоммуникация қурилмалари ўзгарувчан ток энергияси билан бир қаторда ўзгармас ток энергиясини ҳам истеъмол қилади. Радиотехник қурилмаларнинг кўп қисми эса асосан ўзгармас ток энергиясини истеъмол қилади. Турли қийматлардаги (номиналлардаги) ўзгармас ток кучланишини олиш учун ўзгарувчан ток асосан тўғрилаш қурилмалари ёрдамида тўғриланади. ЭТМлар кенг қувватлар диапазонларида имкони борича юқори фойдали иш коэффициентига ва тўғриланган кучланишнинг кичик пульсациясига эга бўлиши, турли иш режимларида кучланишнинг юқори стабиллилигини таъминлаши керак. Шунинг учун ЭТМлар таркибига асосан, тўғрилагичлар билан бирга, силлиқловчи фильтрлар, маълум даражадаги аниқлиқдаги чиқиш кучланишлари ва токларини стабиллигини таъминлайдиган стабилизаторлар ва зарур чегараларда чиқиш кучланишлари ва токларини ўзгартиришни таъминлайдиган ўзгартиргичлар киради.
Инфокоммуникация қурилмаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда (асосий тармоқдан заҳира тармоққа ўтишда) электр аккумуляторлар кенг қўлланилади. Бу ҳолда турли номиналлардаги кучланишлар юқори ўзгартириш частотали ўзгартиргичлар ёрдамида олинади. Телекоммуникация соҳасига интеграл микросхемаларнинг жорий этилиши эса электр таъминоти манбаларининг истеъмол қуввати, ҳажми ва массасининг кескин камайишиги олиб келмоқда.
Инфокоммуникация курилмаларининг электр таъминоти мураккаблиги куч электроникаси элементлари базаси ва компонентларининг тараққиёти билан белгиланади. Бундан ташқари, замонавий элементлар базасини қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари янги схемотехник ечимлар асосида янада сифатли қурилмаларнинг яратилиши имкониятини бермоқда.