Цивилизациялар тўқнашуви концепцияси
мерикалик яна бир сиёсатшунос – С.Хантингтон «совуқ уруш» тугаганидан сўнг, ўзгарган дунёда ижтимоий-маданий жараёнлар динамикасини тушунтиришга, замонавий дунёда ихтилофларнинг бош манбаини аниқлашга йўналтирилган янги парадигмани яратишга ҳаракат қилди. У «цивилизациялар тўқнашуви» моделини илгари сурди11.
Хантингтон фикрича, илгари уч хил дунёдан – капитализм, социализм ва «учинчи дунё»дан ташкил топган халқаро система энди 8 та асосий: ғарбона, конфуциан, япон, ислом, индуизм, православ-словян, лотинамерикаси ва африка цивилизацияларини ўз ичига олган янги тизимга ўтмоқда. Рақобат қилувчи ҳарбий блоклар, унинг фикрича ушбу цивилизациялардан қайси бирига тегишли эканлиги билан фарқланади. Охир оқибат кишилар учун сиёсий мафкура ёки иқтисодий манфаатлар эмас, балки эътиқод ва оила, қон-қариндошлик ва ишонч, яъни кишилар ўзларини қандай англашлари, нима учун курашишлари ва ҳалок бўлишларини билиш муҳимроқдир. Аммо Хантингтон маданий-тарихий мактабнинг асосчилари (Шпенглер, Тойнби, Данилевский, Сорокин)дан фарқ қилиб, цивилизацион ўзликни англашнинг янги мезонларини илгари сурди, хусусан бу қурол-яроғ, айниқса оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши, инсон ҳуқуқлари ва иммиграция билан боғлиқ жаҳоншумул муаммоларни узил-кесил ҳал этилиши эди. Цивилизациялар ўртасидаги чегара айнан шу муаммоларнинг ҳал этилишига қараб аниқланади. Бунда Ғарб бир томонда, қолган цивилизациялар, яъни қолган дунё эса бошқа томонда жойлашади.
Хантингтон ғарб цивилизациясининг яхлит бирбутунлик сифатида, системалараро ихтилофлар даврига нисбатан даҳшатлироқ фожеа олдида турганлиги ҳақидаги тезис билан чиқди. Хантингтон концепциясига биноан, келажакда геосиёсатдаги марказий муаммо Ғарб ва қолган цивилизациялар ўртасидаги ихтилоф бўлиб қолади. «Цивилизациялар тўқнашуви жаҳон сиёсатининг белгиловчи омилига айланади. Цивилизациялар орасидаги узилиш чизиғи Ғарб ва қолган дунё ўртасидаги муносабатлар орқали ўтади»12. Шундан келиб чиқиб, у Ғарбдаги ҳукмрон доираларга ғарбий цивилизация чегараларида, айниқса, АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, бошқа мамлакатлар билан муносабатларда Ғарбнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг имкониятларини кучайтириш зарурлиги ҳақидаги ғоялар билан мурожаат қилади.
«Цивилизация тўқнашуви» модели цивилизацион бағрикенгликка раҳна солади. У жаҳон жамоатчилигига келажакда Ғарб ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги ихтилоф – геосиёсатнинг марказий ўқ чизиғи бўлиб қолишлигини исботлашга қаратилган. Ушбу модел нафақат олимлар ўртасида, балки турли мамлакатлар, хусусан, ислом дунёсидаги сиёсий доираларда ҳам турлича, баъзан салбий муносабатга сабаб бўлмоқда. Масалан, Эрон Ислом Республикасининг собиқ Президенти Саййид Муҳаммад Хотамий ташаббуси билан цивилизациялар ўртасидаги мулоқот масаласи ЮНЕСКОнинг 1999 йилдаги сессиядаги ва БМТнинг 2000 йилдаги 53-Бош Ассамблеясида муҳокама этилди. Мазкур минг йиллик саммитида ХХI аср – цивилизациялараро мулоқот асри, деб эълон қилинди1.
Б
Do'stlaringiz bilan baham: |