Мавзу: Таълимда методологик ва яхлитлик
Илмий тадқиқотнинг методологик тушунча ва категориялари фалсафанинг инсон, инсоният, инсонийлик триадаси (учлик) категориясига асосаланади. Яъни, инсон, одам, шахс, инсоният, инсонийлик, комил инсон, баркамол шахс, баркамол авлод каби категориялар барча фанлар қатори педагогиканинг ҳам предметидир. Профессор Анвар Чориев «Инсон фалсафаси» китобида унинг методологик моҳиятини ёритган. Инсон энг улуғ мавжудот эканлиги «Қурон» и Каримда қайд этилган, унинг улуғворлиги инсоний фазилатлари мужассамлигидадаир. Кишилик жамияти тарихий тараққиётида инсонийлик муаммосини тадқиқоти, доимо долзарб бўлиб келган, янги-янги ғоялар, тажрибалар билан бойитилган. Масалан, комил инсон таълимоти «Авесто»да «эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» мужассамлигида эканлиги ёритилган. Минг-минг йиллик тарихий тараққиёт, инсоният категориясини умумлаштиради, кишилик жамияти равнақини ифодалайди. Тадқиқотларда бирор бир шахс, инсон бир-бирини такрорламасада инсонийликка хос умумий хусусиятлар, она Ернинг, олий мавжудотлари инсониятдир.
Шахс кенг маънода инсон индивуди, киши, фанда қўлланилиш, илмий категория сифатида индивуднинг ижтимоий жиҳатдан барқарор инсонийлик хислатлар мажмуаси тушунчасидир. Шахс муаммосини психалогия, социология, фалсафа ўргансада педагогик тадқиқотда ҳам алоҳида моҳиятга эга. Қолаверса, баркамол шахс, баркамол инсонни шакллантиришда фанлар бир-бирини тулдиради. ХХl асрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан баркамол авлод таълимотига асос солинди, баркамол авлод комплекс дастури фаннинг долзарб муаммоси,методологик асосига айланди. Жаҳон илмий жамоат пилиги эътирофи «Тараққиётнинг ўзбек модели»нинг асосий таркибий қисми ҳам юксак билимли, интеллектуал ривожланган ёш авлодни тарбиялаш мамлакатни ривожланиши ва модернизация қилишнинг муҳим шарти» эканлигида. Албатта, таълимотлар, категориялар тарихий тараққиёти ҳақида фикр юритганда баркамол авлод таълимотининг фаншуносликдаги ўрни аҳамиятга эга.
Шунингдек, умумий методологик категориялар: билиш, илмий билиш, илм, фан, онг, ғоя, концепция, башратлаш каби тушунчаларда ифодаланади.
Билиш воқеликни инсон онгида акс этишидир. Билишнинг мақсади инсонни комилликка эришиши, бахтли яшаши табиат ва жамият нарса воситалар, инсон саодатига хитзмат қилдиришдир. Педагогикада дидактик категория сифатида кишилик жамияти томонидан йиғилган тажрибаларни, ғояларни ўрганилиши, ҳаётда қўллашига билиш дейилади. Билишнинг методологик категориялари анализ ва синтез, абстракциялаш ва идеаллаштириш, идукция ва детукция, аналогия, моделлаштириш, кузатиш, эксперимент, шпотеза кабилар.
Илмий билиш воқеа, ҳодисаларни келиб чиқиши, анализ ва синтез орқали казуа ва кавузал ҳолати, бошқа воқеа предметлар билан боғлиқлиги унинг истиқболини аниқлашдир. Анализ тадқиқот объектни қисмларга бўлиб таҳлил қилиш, синтез бўлакларни, қисмларга бир бутунликда ўрганишдир. Бу педагогик тадқиқотнинг самарали методологик тамойилидир.
Абстраклаштириш (лот. abstractio-мавҳумлаш) илмий тадқиқотда объектив, муаян предмет ҳодисаларнинг энг муҳим хусусиятларини ажратиб олиш, икки даражали хусусият ларни эътиборга олмай умумлаштириш. Масалан, таълим-тарбияда таянч фазилатлар (нуқталар, сигналлар) таълимоти шунга асосланган. Эзгу фикр, эзгу сўз-эзгу амал бошқа фазилатдаги қирраларни ҳам тўлдиради. Идеаллаштириш баркамол шахс моделидир.
Индукция ва дидукция категорияси педагогик тадқиқотнинг метологик принципидир. Оддийдан мураккабга, билгандан билмаганга, назарияда амалиётга умумий қонуниятни очишга йўл индукциядир. Дидукция гносеологик мазмунга кўра, индукция усулининг аксидир. Умумий билишдан хусусий билиш томон йўл, хулосалар, муаян тавсиялардир. Илмий тадқиқотда тафаккурнинг индуктив ва дидуктив усуллари ўзаро боғлиқдир.
Илмий тадқиқотда объект, субъект онг тушунчалар, категориялари методолгик хусусиятга эга. Объект умумфалсафий жиҳатдан ташқи олам, борлиқ, воқелик, моддийликни ифодалайди. Педагогик тадқиқотда у ёки бу таълим-тарбия жараёнини англашади. Субъект аввало индивиддир, шахс инсон билиши фаолияти. Билиш жараёнида инсон бир вақтни ўзида ҳам объект, ҳам субъект бўлиши мумкин. Ҳар бир киши ўз-ўзини, ўз хулқ атворини, ҳислари, сезги ва фикрларини билишда объектга айланади. Инсон онги мураккаб серқирра ҳодисадир. Унинг серқирралиги кўпгина фанлар учун ўрганиш, тадқиқ қилиш объекти бўлишига сабаб бўлган. Онг оддий руҳий инъикос эмас балки ижтимоий ривожланган инсон томонидан воқеликни руҳий акс эттиришнинг олий шаклидир. Онгнинг бир неча фалсафий концепциялари мавжуд: борлиқни руҳий акс эттириш; воқеликнинг объектив мазмунини субъектив мазмунга айлантириш; турли босқич ва даражаларни инъикос эттиришининг ўзига хос социал-психалогик, педагогика-психалогик каби механизмлари.
Билиш фаолияти ҳақида методологик категориялар хам илмий тадқиқотда алоҳида ўрин тутади. Ҳиссий билиш, ақлий билиш, интуция, ижод, тафаккур, фикрлаш, метод кабилар илмий тадқиқотнинг ҳал қилувчи омилидир. Педагогик тадқиқотлар илмий билишнинг умумий категориялари билан бир қаторда ўзининг хусусий методолгик категориялари ҳам мавжуд.
Фаннинг узлуксиз тараққиёти туфайли педагогик илмий тадқиқотда ҳар хил ёндошувлар, тамойиллар, методлар, тушунча ва категориялар қўлланилмоқда.
Методологик ёндошувларнинг узлуксиз ўзгариб туриши педагогиканинг предмети, мақсади, вазифаси, назария ва амлиёт моҳиятини ифодалаш, башоратлаш, илмий изланувчининг дунёқараши, методологик рефлексияси, мавжуд анъаналир билан янги ёндошувнинг боғлиқлигини англаши муҳимдир. Яъни методологик йўналишни танлашда у ёки бу категория, ёндошувининг ҳозирги даврда қандай аҳамиятга, имкониятга эга эканлигини билиши шарт. Масалан, бир асрга яқин дидактиканинг предмети «кимга нимани қандай ўқитиш» - таълим учун эди. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури «кимнм нима учун қандай ўқитиш», ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш истиқболини белгилаш педагогик тамойилига айланди. Бугунги кунда айрим методологик ёндошувлар: анъанавий, экспериментал, гуманистик, шахсга йўналтирилган, аксиологик, антропологик, антропобациологик, бир бутунлик, тизимлилик, комплекс, парадигмал, полипарадигмал, отопарадигмал, цивилизациялашган, контекстуал, герпеневтик, эволуцион, эпистимиологик; когнитив-ахборотлашган; рефлексияли; синергетик; парадикматик кабилар.
Ҳар қайси методологик ёндошувда педагогик жараённи такомиллаштириш фундаментал ғоя асосланилган, педагогик воқейликни зохири (ташқи) дан ботуни (ички)ни аниқлашга, фалсафий устиворликка эришилган
Тадқиқотчи методологик йўналишни танлашда педагогик муаммони қўйиши, уни очиши, тадқиқот метод ва усулларини қўллаши натижаларни мезонини аниқлаши, аргументли баҳолашни, илмий асослаши;
- тажриба-синов ишлар, илмий изланиш фаолияти дастурини, консепциясини белгилаши;
- илмий иш тизими, илмий тафаккур услуби, тушунча категорияси, матннинг илмий тилини аниқлаши мумкин.
Методологик тадқиқотда “парадигма” категорияси кейинги ўн йилда кенг кўлланилмоқда. Бу ибора фанга Тошос Кун (Америкалик файласуф 1929 й) томонидан илмий фаолият модели сифатда киритилган .
Парадигма ХХ аср охирида педагогиканинг методологик асоси сифатида тавсия этилди. Парадигмали ёндошув, педагогик ёндошувда комплекс тадқиқотни ифодалайди.
Шунингдек онтологик ёндошув педагогик тадқиқот объектига тизимли, яхлитлик, комплекс муносабат. Оптималлаштириш методологияси: демократлаштириш, инсонпарварлаштириш, мақсадли дастурий ёндошувни тақазо этади. Ю.К.Бабанский асослаган оптималлаштириш консепцияси педагогик экспериментнинг энг самарали методикаси ярим асрга яқин қўлланилмоқда. “Педагогик шарт-шароит”, “вақтни тежаш”, “таълим-тарбиянинг аниқ мақсади”, “дарсда маънавий-ахлоқий муҳит” каби категорияларини фанга киритди.
Бизнинг фикримизча педагогик тадқиқотларда қонуниятли ёндошув барча методологик қарашларни умумлаштиради.
Интеллектуал махсулотни тўрт туркумда классификация қилиш мумкин: Ихтиро, назарий ишланма, методик ишланма ва амалий натижалар, шунингдек, ихтиро даражаси:
1. қонун сифатида;
2. қонуният ва тамойиллар;
3. далиллар, омиллар, воқейлик;
Назарий ишланмаларни тўрт даражаси ғоя, гипотеза, консепция, назария ва бешинчиси формула, прогноз (башорат) лаш тизими
Методик ишланмаларни ихтиро, моделъ, лойиҳа, янгича ечим, методика, алгоритм-кабилар.
Амалий натижалар – тузилма, технология фаолият.
Қонун – ҳар қандай фаолиятнинг умумий ривожлантирувчи тизими. Табиий тизимда қонун объектив хусусиятга, ижтимоий, ихтиро сифатида субъектив хусусиятга эга. Масалан, И.Нъютоннинг ернинг тортилиш қонунига хилоф қилиб бўлмайди, чунки у объектив мавжуд воқейлик. Йўл ҳаракати қонунларини баъзан бузиш мумкин бу субъектив ҳолат, субъектив қонун. Табиат қонунлари олимлар томонидан ихтиро қилинади, ижтимоий қонунлар демократик асосда қабул қилинади.
Қонуният такрорланадиган, барқарор воқеа, ҳодисалар, жараёнлар ички боғлиқлиги. Қонун ва қонуниятсиз тадқиқотларни фанга ўхшаш деб қочирма қилишда ҳақиқат бор. Айрим қонуниятлар ҳаётда барқарорлиги, минг-минг йиллардан такрорланиши билан ўз исботини топди. Қонуниятли ёндошув илм ахли учун ҳам, кенг омма учун ҳам тушунарли, назария билан амалиётни умумлаштирувчи методологик қўлланма бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |