Узбекистон Республикаси
Oлий ва урта махсус таълим вазирлиги
Tермиз Давлат Университети
Магистратура булими
5A110902- Педагогика вa психология йуналиши 1-курс талабаси Собирова Лобар Рахимовнанинг Педагогик тадкикотларни моделлаштириш фанидан тайёрлаган
MУСТАКИЛ ИШИ
Tопширди : Л. Собирова
Кабул килди: доц. М. Бозорова
Термиз -2021 йил
Мавзу: Методологик дедуксия
Deduksiya – oldindan mavjud bo’lgan bir umumiy haqiqat, umumiy prinsipning o’ziga xos tartibli fikrlash va mantiq qoidalariga asoslangan holda, maydaroq, yakka holatlarga tadbiq qilinishiga aytiladi. Deduksiyada umumiy bir gipoteza hayotdagi mavjud yakka holatlar orqali tekshirib chiqiladi. Bu umumiy prinsip oldindan mavjud, va holatlarni faqatgina bu prinsipni tekshirish, tatbiq qilish uchungina o’rganiladi. Bu yerda birlamchi o’rinda mantiq turadi; tajriba esa ikkilamchi hisoblanadi. Deduksiya (lot. deductio — xulosa chiqarish) — mantsh qoidalariga koʻra xulosa chiqarish. Dastlab formal man-tikda umumiylikdan xususiylik, ayrimlik tomon muhokama yuritish Deduksiyadeb atalgan. Mas, "Barcha metallar elektr utkazuvchandir (umumiy) va "Mis — metall" degan ikki hukm (asos)dan deduktiv yul b-n "Mis elektr utkazuvchandir" degan xususiy yangi hukm (xulosa) chiqariladi. Induksiyanmng karama-qarshisi. Mantiqqa oid adabiyotlarda "D." atamasini birinchi bor rimlik mantikshunos faylasuf Boetsiy (480— 524) ishlatganligini taʼkidlaydilar. Biroq, bu taʼlimot sillogizm shaklida birinchi bor Aristotelning "Birinchi analitika" asarida tahlil qilingan. Keyinchalik D. tushunchasini R. Dekart, G. Leybnits kabi faylasuflar rivojlantirdilar. Oʻrta asr arab falsafasida Kindiy, Roziy, Gʻazoliy, Ibn Rushd tomonidan Deduksiyaga alohida eʼtibor berilgan. Unga yangi bilim berish vositasi deb qaraganlar. Forobiy, Ibn Sino Aristotelning deduktiv mantigʻiga yangilik kiritib mantiqning sillogizm shaklinigina emas, balki shartli, ayiruvchi kabi shakllarini ishlab chikdilar. Xulosa chiqarishning yangi (yuqoridagi) usullarini yaratdilar.
Hozirgi zamon fanida "Deduksiya." termini keng maʼnoda qoʻllanilib, muayyan hukmdan mantiq qonunlari asosida xulosa chiqarish tushuniladi. Agar asos qilib olingan xukm qaqiqiy va D. qonunlariga rioya qilingan boʻlsa, undan chiqariladigan xulosa ham haqiqiy boʻladi. D.— isbotnnnt asosiy vositasidir. Shuning uchun fandagi nazariyalar deduktiv metod natijasida yaratiladi. Odatda, deduktiv metod maʼlum sohada faktik materiallar toʻplangandan soʻng , ularni chuqur oʻrganish, tizimga solish va b. maqsadlarda qoʻllaniladi. D. psixologiya va bilish nazariyasitsa ham amal qiladi. Deduksiya psixologiyada shaxsning individual tafakkuri jarayonini oʻrgansa, bilish nazariyasida ilmiy bilish metodi sifatida namoyon boʻladi. Deduktiv metod turli shakllarda, xususan aksiomatik metod, shuningdek, gipotetik — deduktiv metod shaklida uchraydi. Mavjud faktik materiallardan deduktiv yoʻl b-n nazariya yaratishda asos boʻladigan fikrlar majmuasi (aksioma va b.) tanlab olinib, mantiq qo-nunlari asosida ulardan boshqa bilimlar hosil qilinadi
Ҳозирги жамият тараққиётининг тез ривожланиши, унда фаннинг устиворлиги даврида илмий тадқиқот методлари ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Илмий тадқиқот самарадорлиги изланувчининг методик маданияти, замонавий илмий тадқиқот методларидан фойдаланишига боғлиқ.
Педагогик илмий тадқиқот методларини фанининг предмети ва объекти, мавзунинг тарихийлиги, назарийлиги, амалийлиги ёки фанлараро туташ бандида эканлигига асосан таснифлаш мумкин. Предмети ва объектига асосан, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга муаммони ҳал этиш қонуниятлари, тамойиллари, омилларини аргументини аниқлаш йўллари, усуллари.
Маълумки, таълим-тарбия кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб тарихий тараққиёт манбаларига эга. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг “Тарихий хотирасиз-келажак йўқ” асари педагогика фанининг ҳам методологик йўриқномасидир. Халқимизнинг бой педагогик меросини ўрганишнинг илмий-амалий аҳамияти 2014 йил май ойида Самарқандда ўтказилган халқаро конференциядаги “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутаффаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизациядаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги нутқи педагогика тарихида ёрқин саҳифа бўлди ва педагогик тадқиқотларни долзарб вазифасини белгилаб берди.
Педагогика тарихини ўрганишнинг илмий тадқиқот методлари: тарихий манбаларни педагогик таҳлил этиш; қадимги ёзувларни ўрганиш; таълим-тарбия тизимини аниқлаш; мутафаккир олим ва адибларнинг асарларини қиёсий-педагогик таҳлил этиш; натижанинг оламшумул аҳамияти; натижанинг бугунги кундаги аҳамияти; тарихий манбаларни объектив таҳлил этиш; аргументли тавсиялар ишлаб чиқиш кабилар.
Албатта, педагогик меросни бугунги кунда таълим-тарбия жараёнида қўллаш самарадорлигини аниқлашда социометрик, тест, эксперимент, илмий тадқиқот методларидан ҳам фойдаланилади. Шарқ халқларида адабиёт (адаб-хулқ, одоб) таълим-тарбия борасида ҳаёт дарслиги сифатида қўлланилган. Шунинг учун мумтоз адабиёт ва педагогика тарихи бир-бирибилан узвий боғлиқ.
Фан ҳаётдан олдинда бўлиши, ўз предмети асосида келажакни башоратлаши, истиқболли йўлни аниқлаши учун хизмат қилади. Педагогик илмий тадқиқотларни назарий методологик йўналишида ўзига хос методлар қўлланилади. Методологик тадқиқотларда, аввало, диалектик методлардан фойдаланилади. Жамият тараққиётининг концептуал асослари таълим-тарбия тизимини модернизациялаш истиқболини белгилашда қўл келади. Масалан, таълим мазмунини модернизациялашда педагогиканинг умумий қонуниятлари, миллийлиги, умуминсонийлиги, давр талабига мослиги, фанлараро боғлиқлиги қонуниятларидан келиб чиқадиган эмперик методлар қўлланилади. Яъни, назарий тадқиқотлар амалиётда исботланиши, амалий тажрибаларни назарий таҳлил этилиши бир-бирига боғлиқдир.
Педагогик тадқиқотларда илмий абстракциялаш, идеаллаш, фикрий эксперимент, илмий моделлаш, концепция, мавҳумлаштириш, индуктив, дидуктив каби методлар қўлланилади. Илмий билишда назарий методлар билан амалий методлар бирбирини тўлдиради. Шунингдек, назарий тадқиқотларда анализ ва синтез илмий билиш методи кенг қўлланилади. Анализ педагогик илмий тадқиқот объектини қисмларга, туркумларга бўлиш асосида алоҳида таҳлил этилади. Синтез аксинча илгари ажратилган бўлакларни бирлаштириш усулидир. Масалан, бир синф ёки бир неча синф ўқувчиларини алоҳида алоҳида тарбиялаганлик ёки фанларни ўзлаштириш даражаси ҳолати ўрганилади ва умумлаштириб хулоса чиқарилади.
Педагогик назарий тадқиқотларда абстракциялаштириш, идеаллаштириш тадқиқот методи муҳим ўрин тутади. Абстракциялаштириш педагогик воқейликни ўзига хос белгилари, хусусиятларини фикран ажратиш, табақалаштириш жараёнидир. Идеал объект ҳосил қилинади у асосда реал объектларни билиш учун назарий тафаккурдан фойдаланилади.
Педагогик илмий тадқиқотда индуктив ва дидуктив методлар назарий хулосалар чиқаришнинг муҳим шартидир. Индукция оламни ҳодисаларни сабабларини умумий қонуниятлари тўғрисидаги гипотеза, дедукция умумий гипотезалардан натижаларни тажрибавий текшириб кўриш, экспериментал тарзда уларни тасдиқлаш, ёки рад этишга имконини яратади.
Гипотеза назарий тадқиқотнинг шакли ва методи. Назарий тадқиқотнинг мақсади эмперик (амалий) тадқиқот давомида мавжуд воқейлик натижаларини тушунтириш, башорат қилиш, тизимлаштириш қонуният ва тамойилларни аниқлашдан иборат. Гипотеза икки маънода ишлатилади: муаммоли ғояларни тушунтириб берувчи ва асословчи метод сифатида қонуният, тамойил ва назарияларни ифодаловчи йўл. Гипотеза методининг биринчи босқичи назарий тушунтириш лозим бўлган далил; икканчи босқичи, ҳодисалар сабаблари ва қонуниятлари тўғрисидаги тахмин; учинчи босқичи, фаразлардан энг ишонарлисини танлаш, текшириб кўриш; тўртинчи босқичи, асосланмаса илгари сурилган фараздан воз кечиш; бешинчи босқичи, экспериментал текшириш.
Гипотеза методи янги қонунлар, принципларни очиш ва назарияларни яратиш жараёнида илмий тадқиқотнинг ижодий характерини белгилайди.
Педагогик назарий тадқиқотнинг диалектик методлари
Абстарциялаш ва идеаллаштириш
Гипотеза назарий тадқиқот методи ва шакли
моделлаштириш
Индукция ва дедукция
Анализ ва синтез
Ҳозирги пайтда назарий ва амалий тадқиқотларда кенг тарқалгани моделлаштириш усулидир. ЭҲМнинг янги авлоди пайдо бўлиши билан педагогик тадқиқотларда моделлаштириш кенг миқёсда оммалашди. Компъютерли моделлаштириш, математик ва мантиқий моделлаштиришдан фойдаланишни ҳам ўз ичига олади. Моделлаштириш методи таълим-тарбия жараёнининг мураккаблиги (мавҳумлиги) илмий тадқиқотида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Амалий тадқиқотнинг белгиларидан бири янги натижаларни вужудга келтириш моддий маънавий ижтимоий тизимни ўзгартиришда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишдир. Педагогик воқелик қонуниятларини аниқлаш, назариянинг ривожланиши фаннинг прагматик даражасини белгилайди. Педагогик назарий ва амалий тадқиқот методлари: кузатиш, эксперимент, суҳбат, анкета, илғор тажрибаларни ўрганиш, тест, архив манбаларини ўрганиш кабилар.
Педагогик технологияларни кенг миқёсда жорий этилиши, амалий тадқиқотларда технологик моделлаштириш усулини, фанлараро боғлиқлик методларини қўллашни тақозо этади.
Демак, педагогик тадқиқот методлари узлуксиз таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, модернизациялаш, истиқболини белгилашнинг ҳал қилувчи омили, илмий изланувчининг қуролидир. \
Do'stlaringiz bilan baham: |