МУСТАКИЛ ИШ МАВЗУ: Фаолият хавфсизлигини таъминлашнинг эргономик кўрсаткичларини таҳлил қилиш
Бажарди: 130-17 гурух Эргашев С.
Текширди: Кочкоров
Режа Режа - Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти. Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари.
- Автомобиль йўллари корхоналари бинолари, иншоотлари ва йўл қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари. Ёнғинга қарши курашиш хизмати. Ёнғинга қарши техник воситалар. Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари, турлари, хусусиятлари ва уларга қўйиладиган талаблар. Ёнғин офатида иншоотлардаги фуқароларни эвакуация қилиш тартиби, ёнғинга қарши тўсиқлар, уларнинг хусусиятлари, ёнғин даракчилари ва алоқа тизими.
- Портлаш ҳодисаси, унинг хусусиятлари, унга қарши чора-тадбирлар. Портлашнинг салбий таъсирлари. Ёнғин ва портлаш бўйича ишлаб чиқариш хоналарини синфланиши.
- Ёнғин давлат назоратининг асосий вазифа ва ҳуқуқлари. Йўл корхоналарида ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш.
Хозирги кунда хавфсиз хаётни таъминлаш масаласи долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.Олий таълим муассасалари талабаларини ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ишларини бажариш керак бўлади. Бунинг учун талабаларни биринчи навбатда “ Ёнғин хавфсизлиги асослари” ва шу бўйича ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати билан танишиши керак. Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни 2009 йил 30 сентябридан кучга кирган. Қонун 6 та боб ва 40 та моддадан иборат. Ўзбекистон Республикаси “ Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти. Ушбу Қонуннинг мақсади ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Асосий тушунчалар. Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол- мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш; ёнғин назорати — ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият; ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи; ёнғиндан сақлаш хизмати — одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини,
Do'stlaringiz bilan baham: |