Ў збекистон Республикаси пул тизими ва элементлари
Пул ва банклар
мустакил иш
Хамидбаев асадбек ки-519(иктисод)
2022
мавзу: Ўзбекистон Республикаси пул тизими ва элементлари
Режа
1.пулнинг тарихи ва пайдо булиши
2.узбек суми хакида маълумот
3.ПУЛ ТИЗИМИ НИМА?
4.узбекистон республикаси пул тизими
5.Янги давр -БЛОКЧЕЙН СИСТЕМАТИК ВАЛЮТАСИ (BITCOIN)
6.Фойдаланилган адабиётлар
Пул - бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради. Пул умумий товарларни айрбошлашда асосий вазифасини бажаради. Қадимда пул вазифасини турли хил товарлар бажарган, масалан, чорва моллари, мол терилари, болта ва ҳоказо. Кейинчалик пул вазифасини қимматбаҳо металлар бажарган, чунки улар ўзини сифатини йўқотмайди ва пул ўрнини босишда жуда қўл келган. Пул оддий маҳсулот бўлиб қолмай, у ижтимоий қийматга эга, я'ни ҳамма товарларни ҳарид этиш воситаси бўлиб ҳизмат қилади.
Пул айирбошлаш, тўлов, қиймат ўлчови, жамғариш (бойлик тўплаш) каби вазифаларни бажаради. Қиймат ўлчови — товарлар қиймати миқдори Пул орқали ўлчанади. У бошқа ҳамма товар қийматини ифодалайди; айирбошлаш воситаси — Пул воситасида товарлар олдисотди қилинади; жамғариш воситаси — пул ўзида меҳнатни гавдалантиргани учун бойликнинг умумий шаклига айланади. Агар товар ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, Пулга бошқа товар сотиб олмаса, у Пулни жамғаради. Пул жамғариш учун, айниқса, Пил қадрининг сақланиши муҳим аҳамиятга эга; тўлов воситаси — товарга уни сотиб олинган вақтда эмас, балки маълум муддатдан сўнг ҳақ тўланадиган товар муомаласи жараёнида юзага келади. Насияга сотилган товарлар ва хизматлар ҳақи тўланганда, қарз қайтарилганда П. тўлов воситаси ролини бажаради. П.нинг бу вазифаси муомаланинг турли кредит воситалари — вексел, чек, банкнотларнп келтириб чиқаради. Пул шаклига кўра, нақд пул (аниқ моддий шаклга, яъни қоғоз, танга) ва нақд бўлмаган П. (аниқ моддий шаклга эга бўлмаган, банкдаги бир жорий ҳисобварақдан бошқасига кўчириб ёзиб қўйиш орқали ҳаракат қилувчи пул) кўринишида булади. Муомала доираси даражасига кўра, миллий П. (асосан, мамлакат ҳудудида амалда бўладиган), халқаро ёки мамлакатлараро (байналмилал) пулга бўлинади. Махсус чиқариладиган жаҳон П.и йўқ, аммо умумий универсал тўлов воситаси ролини энг қадри юқори, эркин алмаштириладиган пул уйнайди. Ҳозирги пайтда дунёда АҚСҲ доллари, Англия фунт стерлинги, Япония иенаси ва 2002-йил январдан муомалага киритилган Европа Иттифоқи мамлакатларининг пул бирлиги — евро жаҳон пули вазифасини бажаради.
100 000-лик номинал
«Олд тарафда Мирзо Улуғбек ҳайкали, орқа тарафда Мирзо Улуғбек расадхонаси»
Сўм — Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги. Халқаро ифодаси. Сўм Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида“ги 1994-йил 16 июндаги фармони билан 1994-йилнинг 1 июлидан республика ҳудудида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида муомалага чиқарилган. Қимматбаҳо металлар суви юритилган турли қийматдаги юбилей тангалар эса турли саналар нишонланиши муносабати билан ва нумизматик мақсадда чиқарилган (қаранг Танга). Сўмнинг муомалага киритилиши Ўзбекистон пул муомаласи ва ҳисоб-китоблар тизимини ташкил этиш ҳамда республика иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Миллий валюта пул белгиларини муомалага чиқариш ва унинг барқарорлигини таъминлашни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |