Мустакил иш Фан: Ландшафтли ер тузиш Мавзу


Эрозияга қарши гидротехник иншоотларни қуриш



Download 376,05 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi376,05 Kb.
#171321
1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Эрозияга қарши гидротехник иншоотларни қуриш

Эрозияга қарши гидротехник иншоотларни қуриш қуйидаги турлардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги зараларни бартараф этишга имкон беради:


- ювилиш минтақасида ҳам, ювилган маҳсулотларни тўпланиш жойи-дарё ўзанларида, дарёли водийларда ҳам ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқиб кетиши;
- далалардан гидротехник тармоқларга тупроқлардан озуқа элементларини чиқиб кетиши;
- ювилиш маҳсулотлари билан ўзанлардаги ем-хашак ер турларини, табиий ва сунъий сув ҳавзаларини булғаниши;
- ерларни яхши тоифадан паст тоифага ўтиши.
Эрозияга қарши иншоотлар мавжуд бўлмаган ҳолда жарликлар минтақасида жарликлараро узунчоқ ҳудудлар вужудга келади, қайсиким улар ер майдонларини механизмлар билан ишлашни қийинлаштиради ёки умуман имкон бермайди. Бу ерлардждаги экинзорни, энг яхши ҳолда, пичанзор ёки яйлов сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Нишабликларни поғоналаш, жарликлар дўнгликларини текислаш ёки чуқурларини тўлдириш каби эрозияга қарши тадбирларни ўтказиш натижасидагина бундай ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига тортиш мумкин.
Ҳар бир аниқ хўжаликда эрозияга қарши тадбирлар ҳудудларни оқилона ташкил этиш асосида амалга оширилади. У ерлардан ва суғориш сувидан тўла фойдаланиш, эрозия жараёнларини бартараф этиш ёки ундан огоҳлантириш учун шароит яратилишини таъминлайди.
Эрозия жараёнларидан огоҳлантирувчи ёки бундай жараёнларни чегараловчи эрозияга қарши тадбирларнинг ҳар бир гуруҳи, бир вақтнинг ўзида ўзларининг алоҳида хусусиятларига ҳам эгадир.
Эрозияга қарши тадбирлар ўз моҳиятига кўра хўжаликлараро ва ички хўжалик турларига бўлиниши

Эрозияга қарши тадбирлар ўз моҳиятига кўра хўжаликлараро ва ички хўжалик турларига бўлинади. Хўжаликлараро турларига қуйидагилар киради:



  • Ҳудудларни хўжаликлараро ташкил этиш бўйича тьашкилий-хўжалик тавсиялари, жумладан, инженерлик коммуникацияларини, хўжаликлараро ҳимоя ўрмон полосалари ва ўрмон дарахтларини, гидротехник ва бошқа хўжаликлараро аҳамиятдаги бошқа иншоотларни жойлаштириш, нишабликларни поғоналаш, яйлов массивларии ва бошқаларни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар, эрозияга учрайдиган тупроқларда алмашлаб экиш массивларининг ўлчамлари бўйича тавсиялар;

  • Ҳар бир аниқ минтақанинг эроозияга учраган ерларида қишлоқ хўжалик экинларининг таркиби бўйича агротехник тавсиялар, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришнинг намунавий технологик хариталари (эрозияга учраган ҳар бир ер тоифалари бўйича);

  • Ҳимояловчи ўрмон полосалари ва таркиби бўйича, кўп йиллик дарахзорларни мева бериш босқичигача етиштириш ва парвариш қилиш агротехникаси бўйича ва ҳимоя ўрмон дарахтзорларини бир-бирлари билан бирлашиб кетиш вақтларигача агроўрмонмелиоратив тавсиялар;

  • Ҳар бир аниқ минтақа учун иншоотларнинг конструциялари ва параметрлари бўйича гидротехник тавсиялар, ерларни эрозияланишини ҳисобга олган ҳолда суғориш техникаси бўйича тавсиялар.

Хўжаликлараро эрозияга қарши тадбирлар майдонларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва ички хўжалик тадбирлари бўйича ҳар бир хўжалик учун кейинги ишлаб чиқиш ва аниқлаштириш асоси бўлади. Улар ўртасида ўзаро боғлиқлик таъминланиш зарур, яъни уларни ишглаб чиқиш ва амалга оширишда қатъий кетма-кетлик таъминланиши зарур. Фақат шу ҳолатдагина ички хўжалик тадбирлари хўжаликлараро тадбирларнинг давоми бўлади ва умумий тизимда самарали бўлади.
Ҳар бир хўжалик бўйича ишлаб чиқиладиган эрозияга қарши тадбирлар қуйидагича бўлади:

  • Ташкилий-хўжалик – эрозияни ривожланишига мумкин бўлган энг юқори хавфлилик (рельеф, нишабликнинг экспозицияси, яъни кўриниши ва бошқалар) ка эга бўлган шароитларни ва ерларни эрозияланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда бажариладиган майдонларни оқилона ташкил этиш;

  • Агротехник – эрозияланган ерларда ташкил этиладиган алмашлаб экишлардаги қишлоқ хўжалик экинларининг таркиби ва нисбатларини тупроқ эрозияси билан самарали курашишга мослигини ўрнатиш, шунингдек ушбу экинларни етиштиришнинг махсус технологик хариталарини ишлаб чиқиш;

  • Агроўрмонмелиоратив – ҳимояловчи ўрмон дарахтзорларини жойлаштириш; маҳкамланадиган ва ўрмонлаштириладиган қумлик участкаларни аниқлаш; нишабликларни поғоналаш заруриятларини ўрнатиш; далаларни ҳимоялаш ўрмон полосаларининг конструкцияси, кенглиг ва навлар таркибини асослаш ҳамда улар таналарини кучли бўлиб бирлашиб кетгунига қадар парваришлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • Гидротехник – суғориш эрозияси вужудга келишини бартараф этувчи шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда суғориш тармоқларини қайта қуриш; суғоришнинг оқилона техникасини қўллаш; берилган майдон бўйича оқимнииартибга келтиришга тартибга ўтказиш; жарлик-балкали тизимни кучайиб кетишини бартараф этиш мақсадларида гидротехник иншоотлар қуриш.

Эрозияга қарши тадбирлар, ўзларининг таъсирини давомийлиги бўйича нисбатан узоқ муддатларда таъсир этувчи ҳамда битр вақтнинг ўзида таъсир этувчи турларга бўлинади. Узоқ вақт давомида таъсир этувчиларга ҳудуларни оқилона ташкил этиш, ҳимояловчи дарахтзорлар, гидротехник иншоотлар ва бошқалар киради. Бир вақтнинг ўзидаги эрозияга қарши тадбирларга асосан агротехник тадбирлар киради.
Айниқса, ер тузишда эътиборга олиш зарурки, эрозияга қарши кураш тадбирлари қуйидагиларга бўлинади:

  • Маълум бир ер майдонларини ажратишни талаб қиладиган эрозияга қарши тадбирлар;

  • Тадбирни ўтказиш ер ажратишни талаб қилмайдиган тадбирлар.

Биринчи гуруҳга асосан агрохўжаликмелиоратив ва гидротехник тадбирлар, иккинчи гуруҳга эса ташкилий-хўжалик ва агротехник тадбирлар киради. Биринчи гуруҳга кирадиган тадбирларни лойиҳалаш улар учун фойдаланилаётган ерларни бир қисмини ажратиш билангина боғлиқ эмас, балки шу билан бир қаторда, аксинча, қишлоқ хўжалигига маълум бир ер майдонларини қўшимча равишда киритиш (очиқ суғориш тармоқларини ёпиқ тармоқлар билан алмаштириш, жарлик ва чуқурликларни тупроқ билан тўлдириш) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолда эрозияга қарши тадбирларни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилишда ушбу майдонлардан олиниши мумкин бўлган маҳсулотнинг ўсиши ҳисобга олиниши зарур. Ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда биринчи гуруҳ тадбирларини ўтказиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганиш зарур. Бунда асосий шартлардан бири – ишлаб чиқаришдан қимматбаҳо ерларни мумкин қадар камроқ ажратиб олиб бўлиши зарур.
Турлича эрозияга қарши кураш тадбирлари турлича воситалар сарфини талаб қилади, алоҳида усулларни эса умуман қўшимча харажатларсиз (нишабликка кўндаланг ҳолда ерни ҳайдаш, паст оўим билан суғориш ва ҳ.к) ўтказиши мумкин. Агротехник тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида хўжаликларнинг шахсий воситалари ҳисобига амалга оширилади.
Эрозияга қарши кураш тадбирларини лойиҳалашда ҳамда уларни амалга оширишда қуйидаги асосий қоида-талаблар ҳисобга олиниши зарур:

  • Хўжаликлараро ва ичкихўжалик тадбирларини ўзаро боғлиқлиги;

  • Узоқ вақт таъсир кўрсатувчи тадбирларни бир вақтини ўзида таъсир кўрсатадиган тадбирлар билан оқилона бирикиши;

  • Эрозияга қарши мажмуалар учун мумкин қадар камроқ ер ажратиш;

  • Мумкин қадар камроқ харажатлар, яъни биринчи навбатда катта миқдордаги капитал харажатлар талаб қилмайдиган тадбирларни ўтказиш.

Эрозияга қарши кураш тадбирларини ўтказиш ер ресурсларини салаш ва тупроқлар унумдорлигини ошириш бўйича умумий дастурнинг таркиби бўлиши зарур. Ушбу тадбирларнинг барчаси тупроқлар унумдорлигини доимий равишда ошиб боришига, уларни эрозиядан ҳимояланишини яхшилашга, иккиламчи шўрланишдан, қуриб кетишдан, сув босимидан ва саноат чиқиндилари билан ифосланишдан ҳимоялашни яхшилашга, унумдор ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратишда қатъий иқтисодгариоя қилишга йўналтирилган бўлиши зарур.

Хулоса
Мен
Download 376,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish